25.01.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Сингапур Стандартлар, ишлаб чиқариш ва инновация Кенгаши ўртасида Битими
Кучга кириш санаси
25.01.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Сингапур Стандартлар, ишлаб чиқариш ва инновация кенгаши ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Сингапур Стандартлар, ишлаб чиқариш ва инновация кенгаши, (бундан кейин биргаликда «Томонлар» ва алоҳида ҳолда «Томон» деб аталувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ҳамда саноатдаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизликни таъминлашнинг муҳимлигини англаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакатнинг қонун-қоидалари доирасида икки мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини оширишга интилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, мазкур Битим ва ўз давлатлари қонун-қоидалари, стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳасида қуйидагиларни қамраб олган қўшимча битим, баённома ва дастурлардан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик қилишга аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) илмий ва техникавий ҳамкорликка кўмаклашиш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш учун миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) давлатлараро таъминланадиган маҳсулотларнинг меъёрий ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича ҳамкорликда фаолият кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) физик катталиклар учун миллий ва ишчи эталонларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва солиштириш бўйича биргаликда фаолият кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидагиларни алмашишга келишдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳасида меъёрий ҳужжатлар, ахборотлар ва даврий нашрларни,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) миллий стандартларни тайёрлаш учун миллий стандартлар, нормалар ва процедуралари каталогларини,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) аккредитациялаш бўйича умумий ахборот ва нашрларни,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) стандартлаштириш ва метрология соҳасида мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича маълумот ҳамда материалларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро нормалар (стандартлар) ва қоидаларга асосланган ҳолда мувофиқликни баҳолашда аккредитация тизимини такомиллаштиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мувофиқликни баҳолаш (аккредитация) доирасида ўтказиладиган илмий анжуманлар, семинарлар ва амалий тренингларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар маҳсулотни рўйхатга олиш борасида доимий равишда ҳамкорликни юритишга келишдилар. Айнан шу мақсадда Томонлар тарафидан ўзаро тан олинган процедураларга асосан уларнинг мамлакатларида амал қилаётган, мажбурий сертификатлаштириш лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати тўғрисида бир-бирларини ўз вақтида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Томонлар, мазкур Битим доирасида олиб борилган иш фаолиятида қабул қилиб олинган ҳужжат ва тегишли маълумотларнинг махфийлигини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Томонлар эришилган илмий-техникавий натижаларнинг махфийлигини таъминлайдилар, агар бошқа Томон ёзма равишда хабардор қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ҳамкорлик давомида Томонлардан бири олган илмий-техникавий ахборот учинчи томонга фақат ушбу ахборот берган Томоннинг ёзма равишдаги розилиги билангина берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар стандартлаштириш, метрология ва аккредитация бўйича турли халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қиладилар, Томонлардан бири иккинчи Томон аъзо ҳисобланадиган халқаро ташкилотларда қатнашиш ёки уларга аъзо бўлишда бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларида ўзларининг имкониятларини мувофиқлаштириш ва иккала Томоннинг халқаро фаолиятдаги мавқеини ошириш мақсадида стандартлаштириш, метрология ва аккредитация бўйича халқаро ташкилотлар доирасида узвий ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларида тажриба алмашиш мақсадида мутахассисларга маслаҳат бериш ва ўқитиш бўйича делегациялар, мутахассислар алмашинувини ташкил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ва талқин қилишда юзага келган келишмовчиликлар ўзаро Томонларнинг маслаҳатлашувлари ва музокаралари орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бунда баённомалар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар учинчи мамлакатлар билан стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларида имзоланган битимларга таъсир қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг талаблари бажарилишининг молиявий шартлари Томонларнинг ўзаро келишувида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Томонлар мазкур Битимнинг амал қилишини бошқа томонга ёзма равишда хабардор қилиб тўхтатиши мумкин. Мазкур Битим бошқа Томондан юқорида келтирилган хабарни олган кунидан кейин 3 ойдан сўнг кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сингапур шаҳрида 2007 йил 25 январда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча тилдаги матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар пайдо бўлганда инглиз тилидаги матни устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 1-сон)