ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
БАНК КАССАЛАРИДАГИ НАҚД ПУЛ ҚОЛДИҚЛАРИГА ЛИМИТЛАР БЕЛГИЛАШ ВА УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 апрелда 1598-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/15-сонли «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1598-3, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-822-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 12 апрель,
9/2-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбошидаги «банк кассаларидан қилинадиган ўртача бир кунлик нақд пулдаги чиқимлар» сўзлари, «банклар мижозларининг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари даражаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказий банк белгиланган нақд пул захираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, мутаносиб равишда ўзгартириш бўйича тезкор чораларни кўриб боради»;
3. 14-банддаги «қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларига мувофиқ интизомий чоралар қўлланилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 142-модда)