ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 апрелда 190-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ буюраман:
1. Фан ва техника давлат қўмитасининг 1995 йил 27 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларида электрон маълумотлар базасини яратиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом» (1995 йил 13 ноябрь, рўйхат рақами 190) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 апрель,
16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 135-модда)