ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН БУЗИЛИШЛАРИ УЧУН ЖАРИМАЛАР УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 апрелда 112-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 235-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Бош директорининг 1994 йил 27 октябрдаги буйруғи билан тасдиқланган «Стандартлаштириш, метрология соҳасидаги қонун бузилишлари учун жарималар ундириш тартиби тўғрисидаги низом» (1994 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 112) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 апрель,
137-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 133-модда)