ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСНОМАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 апрелда 846-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. 1999 йил 1 июлда тасдиқланган Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида кўриб чиқиш тартиби (1999 йил 9 декабрь, рўйхат рақами 846) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 апрель,
ЭГ-01/10-2212-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 125-модда)