ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 8 апрелда 1786-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 8 апрелдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 22 февралдаги 16-8/529-сонли хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 30 июнда 159-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Сифатсиз алоқа хизматини кўрсатганликда айбдор ишчиларни моддий жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида йўриқнома» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 апрель,
56-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 110-модда)