02.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1783
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 02.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1783
Кучга кириш санаси
12.04.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 апрелда 1783-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 1 апрелдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 6 мартдаги 750/01-12-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 августда 166-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорати учун харажатларни белгилаш тартиби»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 545-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар КМК 3.01.04-99» Қурилиш меъёрлари ва қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 сентябрда 1063-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 106-модда)