02.09.1993 йилдаги 925-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
Ҳужжат 17.11.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 14 декабрда янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотди.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинган кундан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 17 ноябрдаги 224 (722)-сонида эълон қилинган.
Белгилаб қўйилсинки, 62-модданинг қоидалари Қонун амалга киритилганидан кейин сайланадиган ва тайинланадиган судьяларга нисбатан қўлланилади.
2. «Судлар тўғрисида»ги Қонун амалга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди халқ маслаҳатчиларининг ваколати тугатилади. Халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддатлари улар суд ишларини кўриб турган вақтда тугайдиган бўлса, уларнинг ваколатлари шу ишнинг муҳокамаси тугагунга қадар сақланади.
«Судлар тўғрисида»ги Қонун амалга киритилгунга қадар сайланган бошқа судларнинг халқ маслаҳатчилари ўз ваколатларини улар сайланган муддат тугагунча сақлаб қоладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси қонунлари «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.