Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Спорт миллий кенгаши ўртасида
Англашув меморандуми
СПОРТ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миср Араб Республикаси Спорт миллий кенгаши, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакатнинг спорт соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар турли махсус ўйинларда мураббийлар алмашинувини қўллаб-қувватлайди.
2-модда
Томонлар спортни ривожлантириш дастурлари бўйича икки томон етакчилари ўртасида бир ҳафталик тажриба алмашишни қўллаб-қувватлайди.
3-модда
Томонлар спортни ривожлантириш дастурлари доирасида ўтказиладиган лойиҳалар, дастурларда иштирок этиш учун делегациялар алмашинувини маъқуллайди.
4-модда
Томонлар спорт соҳасига тегишли бўлган замонавий илмий усуллар билан таништирилади ҳамда спортни амалда қўллаш билан боғлиқ бўлган экспертларнинг ташрифлари билан алмашинадилар.
5-модда
Томонлар миллий терма жамоаларининг ўзаро ташрифлари алмашинувини қўллаб-қувватлайдилар, шу билан биргаликда, ўқув-семинарлари ва расмий мусобақалар билан алмашиниб, муайян федерациялар томонидан ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашадилар.
6-модда
Молиявий шартлар икки давлатнинг спорт соҳасидаги дастурига таянган ҳолда келишилади ва шу дастурга асосланиб ваколатли органлар томонидан мажбуриятларнинг ижро этилиши бошланадиган сана белгиланади.
7-модда
Ушбу Англашув Меморандуми имзоланган кундан кучга киради ва беш йил муддатга тузилади ҳамда Томонларнинг бирортаси Англашув Меморандумининг амал қилиш муддати тугашидан олти ой олдин уни бекор қилиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор этмаса, мазкур Англашув Меморандумининг амал қилиш муддати ўз-ўзидан яна беш йилга узайтирилади.
Қоҳира шаҳрида 2007 йил 18 апрелда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида имзоланди. Бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Англашув Меморандуми қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 2-3-сон)