Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида 1994 йил 29 декабрдаги битимга ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида
Баённома
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
икки мамлакат ўртасида эркин савдо принципи асосида ҳамкорликни муваффақиятли кенгайтириш учун мустаҳкам шартнома — ҳуқуқий асосни яратишга қаратилган чоралар муҳимлигини эътироф этиб,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида 1994 йил 29 декабрдаги Битимнинг (бундан кейин — Битим) 1-моддасига мувофиқ,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Битимнинг 4-моддаси асосида Аҳдлашувчи Томонларнинг, ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида давлат тартибот чораларини умум қабул қилинган халқаро тажрибада бир томонлама қўллаш тартибига бўлган ҳуқуқларига қаршилик қилмай, Аҳдлашувчи Томонлар:
1) Битимнинг 1-модда 1-бандида «ушбу савдо режимидан келишилган номенклатура бўйича товарларни олиб ташлаш ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилади» сўзлари олиб ташланади;
2) Битимнинг 1-модда 2-бандининг амал қилиши тўхтатилади ва эркин савдо режимидан олиб қўйиш тўғрисида 1997 йил 18 апрелдаги Битимнинг Баённомасидаги хатти-ҳаракатлар бекор қилинади.
2-модда
Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва иккала Аҳдлашувчи Томон унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида хабарнома алмашинган санадан бошлаб кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2004 йил 25 июнда, икки асл нусхада, ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Баённоманинг қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 2-3-сон)