Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2009 26.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1779
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори, 26.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1779
Кучга кириш санаси
05.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2009
Ҳужжат 05.04.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИШГА ҚАМРАБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 мартда 1779-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 20 майдаги 16/ҚҚ, 22,155 ва 25 Қ/Қ-сонли «Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1964, 11.06.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 473-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
09/ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 4 мартдаги 6, 56/1, 09/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябридаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 473-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини (бундан кейинги ўринларда битирувчилар деб юритилади) уларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ихтиёрий равишда танланган таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Битирувчиларнинг ҳужжатларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига топшириш ҳамда қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ таълими тизимида ўтказилган ташхис натижаларига мувофиқ, битирувчиларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги аризалари асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорлари томонидан ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш, битирувчилар ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва меҳнат бозорида талаб этилаётган мутахассисликлар (касблар) тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда улар учун барча қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат маркази (штаби) ташкил этилади. Ушбу маслаҳат марказларига жойлардаги манфаатдор идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари битирувчиларнинг тўлиқ ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ҳамда ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига топширадилар. Умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва тўрт нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади. Ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ёки унинг ота-онасига бериб юбориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўз ҳудудларидаги битирувчиларни муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича қамраб олиш имкониятлари доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар аризаларига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари сафига тўғридан-тўғри қамраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичидаги фан олимпиадалари, танлов ва мусобақа ғолиблари (йўналишларига кўра), аъло даражадаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, I ва II-гуруҳ ногиронлари, ота-онасининг қаровисиз қолган ва чин етим битирувчилар таълим муассасаси имкониятлари доирасида имтиёзли равишда қамраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имкониятидан ортиқ битирувчилар ўқиш истагини билдирган ҳолатлар қуйидагича тартибга солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шаҳодатноманинг ўртача бали бўйича, ушбу баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежи таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича битирувчининг тегишли фанлардан (мазкур банднинг «б» кичик бандида белгиланган фанлардан) олган баллар йиғиндиси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таълим муассасаларининг таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича қуйидаги фанлардан тўплаган баллар йиғиндиси ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — ижтимоий гуманитар фанлар ҳамда маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг — ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ ҳамда гуманитар фанлар ва санъат: тарих, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих, математика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг — хизматлар: умумий ўрта таълим мактабида ўқиган чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика, тарих.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича шу йўналишдаги бошланғич махсус маълумотга эга бўлганлар устунликка эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Имкониятлари чекланган битирувчилар Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари қошидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулоса ва тавсияси ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг йўлланмалари асосида қамраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим муассасасига битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларни ўрнини босувчи шахслар)дан келиб тушган аризалар сони таълим муассасасининг қамраб олиш имкониятларидан ортиқ бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўқувчилар турар жойи бўлмаган таълим муассасасига бошқа ҳудудлардан битирувчилар келганда, шунингдек, уларнинг сони таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойидаги ўринлар сонидан кўп бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида низоли ҳоллар вужудга келганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган ҳолатлар бўйича қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида ҳудудий Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва тўрт нусхада расмийлаштирилади. Нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими бошқармалари бошлиқлари барча маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази битирувчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Битирувчиларнинг ҳужжатлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилишига умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олишни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш якунига кўра 10 кун муддатда уларни ўқувчилар сафига расмийлаштириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мажбурий ўқишни давом эттириш учун битирувчиларга тўсқинлик қилаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2008 йил 7 мартдаги мажлиси 1-сон баёни билан маъқулланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Вақтинчалик низом 2010 йил 1 январгача амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири Р. ҚУРБОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 3 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 79-модда)