ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Битим
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
дўстона муносабатлар ва техник-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 60 (олтмиш) миллион хитой юани миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.
2-модда
Мазкур беғараз ёрдамдан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида келишилган техник-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Муайян масалалар алоҳида битимлар имзолаш орқали Томонлар ўртасида қўшимча равишда келишиб олинади.
3-модда
Ушбу Битимни амалга ошириш учун ҳисоб-китоб бўйича тегишли қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитой Давлат ривожланиш банки томонидан қўшимча равишда келишиб олинади.
4-модда
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлар ушбу Битимда белгиланган ўзига тегишли мажбуриятларини бажаргунларига қадар амал қилади.
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 2007 йил 3 ноябрда икки нусхада, иккала Томон учун бир нусхадан, ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида тузилган, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 4-сон)