ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АВТОБЕНЗИН ВА ДИЗЕЛ ЁҚИЛҒИСИ УЧУН ҚАТЪИЙ МИҚДОРДА БЕЛГИЛАНГАН АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 6 мартда 1777-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 29 августдаги 92-сонли «Автобензин ва дизел ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1852, 05.09.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда) 12-1-сонли иловасига асосан буюраман:
1. Автобензин ва дизел ёқилғиси учун белгиланган акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги миқдорларда белгилансин:
А-76 ва Аи-80 маркали автобензинга — 173 100 сўм/тоннага;
Аи-91, А-92 ва Аи-93 маркали автобензинга — 190 800 сўм/тоннага;
Аи-95 маркали автобензинга — 220 000 сўм/тоннага;
дизел ёқилғисига — 148 200 сўм/тоннага.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 март,
23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 69-модда)