Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги
БитимИ
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 700 000 (етти юз минг) юань қийматига тенг полиция ускуналарини беғараз асосда тақдим этиш тўғрисида
Жаноби Олийлари,
Сиз Жаноби Олийларининг 2004 йил 26 ноябрдаги ушбу мазмундаги хатингиз олинганини тасдиқлаш шарафига муяссарман:
«Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги номидан Томонлар дўстона маслаҳатлашувлар орқали қуйидаги аҳдлашувга эришилганини тасдиқлаш шарафига муяссарман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сўровига биноан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига полиция анжомларини етказиб беради. Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги етти юз минг юань миқдордаги барча зарур харажатларни (бунга етказиб бериш ва суғурта харажатлари ҳам киради) беғараз асосида таъминлайди.
2. Хитой томони юқорида кўрсатилган анжомларни Тошкент шаҳригача етказиб бериш учун жавобгар. Ўзбекистон томони анжомларни Тошкент шаҳрида қабул қилиш ва божхона билан боғлиқ харажатлари учун жавобгар.
3. Томонлар аниқ масалаларни қўшимча тарзда келишиб оладилар.
Сиз юқорида баён этилган мазмунни жавоб мактубида тасдиқласангиз, ушбу хат ва Сиз Жаноби Олийларининг жавоб хатингиз Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги Битимни ташкил этади».
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан Сизнинг мактубингиз мазмуни билан розиликни ҳамда ушбу хат ва Сиз Жаноби Олийларининг хати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлик вазирлиги ўртасидаги Битимни ташкил этишини тасдиқлаш шарафига муяссарман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига бўлган чуқур ҳурматимни изҳор этаман.
(имзо)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)