Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАНЛИГИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни сотишда ҳисоб-китоб механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 март,
42-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 42-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
автомобиль бензини, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ учун — 100 фоиз миқдорида;
бошқа нефть маҳсулотлари учун — узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 50 фоиз миқдорида».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарори 8-бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 3-илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й, 2-сон, 10-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Истеъмолчилар билан нефть базалари ўртасидаги шартномаларга биноан тартибга солинадиган белгиланган нархлар бўйича:
давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси ажратилган лимитларга мувофиқ, шунингдек давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун ҳақи олдиндан 100 фоиз тўланган ҳолда;
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси, етказиб берилган ресурслар ҳақи 60 кун мобайнида тўлиқ тўланган ҳолда, 60 фоизининг ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан сотилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)