Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур қарорда кўрсатилган ўзгартиришлар 2008 йилнинг 1 январидан амал қила бошлаган норма ва қоидаларга мувофиқ киритилмоқда.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 март,
ПҚ-815-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 10-банди чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли қарорида:
а) 1-бандининг биринчи—учинчи хатбошилари мазмуни қуйидагича биринчи хатбоши билан алмаштирилсин:
«1. Белгилансинки, ҳар йилги тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларига мувофиқ пахта толасини экспортга ва республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарига (кейинги ўринларда — республика корхоналари) сотиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади»;
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-бандида:
иккинчи хатбошидаги «республика истеъмолчиларига, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошида «республика истеъмолчилари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «хорижий истеъмолчилар ва республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошида «республика истеъмолчилари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-бандида:
учинчи хатбошида «пахта толасини қайта ишлайдиган республика истеъмолчиларига, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 1-иловасида (Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низом):
4-бандининг учинчи хатбошида «хорижий инвестициялар иштирокидаги» сўзлари «пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналари (кейинги ўринларда — республика корхоналари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида, 7-бандда, 10-бандда, 26-банднинг учинчи хатбошида, V бўлимнинг номида, 33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида, 34-бандда, 35-банднинг биринчи—учинчи хатбошида, 36-бандда, 37-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 38-банддаги «хорижий инвестициялар иштирокидаги» сўзлари «республика» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-бандида «республика ҳудудидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Республика корхоналари томонидан ташқи савдо компанияларидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди»;
д) 1а-иловасида (Ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб- китоблар схемаси):
«Хорижий харидорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» графасидаги «хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Схемага тушунтиришларнинг 2 ва 10-бандларидаги «хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 2-иловасида (Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика истеъмолчиларига, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида низом):
номланишидаги «пахта толасини қайта ишлайдиган республика истеъмолчиларига, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банди иккинчи хатбошидаги «шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-бандидаги «Пахта толасини қайта ишлайдиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-банди биринчи хатбошидаги «республика ички истеъмолчилари» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «республика истеъмолчиларига, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 2а-иловаси (Очиқ савдо биржаларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган пахта толаси учун пахта толасини қайта ишлайдиган республика истеъмолчилари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, хорижий харидорлар ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида ҳисоб-китоб қилиш схемаси):
номланишидаги «пахта толасини қайта ишлайдиган республика истеъмолчилари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Пахта толасининг республика истеъмолчилари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, хорижий харидорлар» графасидаги «республика истеъмолчилари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар» сўзлари «республика корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Схемага тушунтиришларнинг 1-бандидаги ва 8-бандининг биринчи хатбошидаги «республика истеъмолчиларига, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 3 ва 3а-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
и) 4-иловаси (Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисида низом):
1-бандидаги «республика истеъмолчиларига» сўзлари «пахта толасини қайта ишловчи республика корхоналарига (кейинги ўринларда — республика корхоналари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи—тўртинчи хатбошилари мазмуни қуйидагича иккинчи ва учинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:
«буюртмачи — экспортга ва республика корхоналарига етказиб беришда — ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари;
харидор — пахта толасини харид қилувчи хорижий харидорлар, республика корхоналари»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда; 2016 й., 39-сон, 458-модда)