Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотлар турларига тегишли моддий балансларнинг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларини тузиш прогнозлаштириладиган мавсумий талаб омиллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, монопол маҳсулотга мавсумий талаб ошган даврларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига монополист корхоналар маҳсулотларининг юқори ликвидли турларига моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларига тузатиш киритишга оид таклифлар киритиш;
монополист корхоналарга юқори ликвидли маҳсулотлар турларига киритилмаган монопол маҳсулотлар турларига биржа савдоларига мажбурий қўйиш ҳажмини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
3. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 2-сон, 10-модда) «йил давомида тенг равишда» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Тошкент ш.,
2008 йил 4 март,
36-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида», «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
II. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгиланган тартибга мувофиқ мавсумий талаб ҳисобга олинган ҳолда моддий баланслар ижросининг ойлик ва чораклик жадвалларида тасдиқланган биржа савдоларига қўйилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳажмини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига етказади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уларни биржага етказади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Календарь даврларга юқори ликвидли монопол маҳсулотга прогнозлаштириладиган мавсумий талаб ўтган йилнинг шу даврларида бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилиши ва сотилишини таҳлил қилишдан келиб чиқиб белгиланади.
4. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси биржа савдоларида сотиладиган юқори ликвидли монопол маҳсулотга талабни доимий асосда ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган юқори ликвидли монопол маҳсулотлар ҳажми аниқланган мавсумий талабга мос келмаган тақдирда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлигига муайян календарь даврда биржа савдоларига қўйиладиган ушбу маҳсулотнинг ҳажмини кўпайтириш юзасидан таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот ҳажмига тузатиш киритишга доир таклифлар календарь даврга тузатиш киритиш учун белгиланадиган ой бошланишидан бир ойдан кечикмай киритилиши мумкин.
5. Муайян календарь даврга юқори ликвидли монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажмини кўпайтириш:
етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган;
олдинги даврларда биржа савдоларида сотилмаган;
тасдиқланган жадвалларга мувофиқ кейинги даврларда биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган ҳажм ҳисобига амалга оширилади.
6. Моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижросининг тузатиш киритилган жадваллари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан монополист корхоналарга ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тузатиш киритиладиган календарь давр бошланишидан камида 20 кун олдин юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Календарь даврга тузатиш киритилган жадваллар асосида монополист корхоналар жадваллар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича биржа савдоларга қўйиш ҳажмларини бўлиб чиққан ҳолда монопол маҳсулотларни ушбу даврнинг ҳар бир ойи мобайнида биржа савдоларига қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уларни биржага етказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида назарда тутилмаган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш монополист корхоналар томонидан мустақил равишда амалга оширилади, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан монополист корхоналарда етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган монопол маҳсулот ҳажми мавжудлиги ва талаб мавжуд бўлган бир шароитда бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилмаганлиги аниқланган тақдирда — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори билан амалга оширилади.
Биржа савдоларига қўйиладиган монопол маҳсулотларнинг аниқ турлари ва ҳажмини аниқлаш учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида масъул ходимлардан иборат таркибда махсус комиссия ташкил этилади. Комиссия раиси, таркиби ва иш регламенти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Монопол маҳсулотларнинг турлари ва ҳажми, уларни биржа савдоларига қўйиш даврлари уларга бўлган мавсумий талабдан келиб чиқиб монополист корхоналар билан тузилган етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган ҳажм ҳисобига комиссия томонидан белгиланади.
Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарор комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг уни ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмаси монополист корхоналарга Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кўрсатиб ўтилган қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда етказилади.
Монополист корхоналар комиссиянинг қарори ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кўрсатмаси олингандан кейин 10 кун мобайнида Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда монопол маҳсулотларни биржа савдолари кунлари бўйича қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига биринчи қўйиш монополист корхоналар томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.
Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган декларацияда кўрсатилган даражада бошланғич нарх бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш
10. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Назорат қилиш монополист корхоналар ва биржаларнинг ахборотини ўрганиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш воситасида амалга оширилади.
12. Монополист корхоналар ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига олдинги ойда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган монопол маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тасдиқланган жадвалларда назарда тутилган монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажми ва муддатларини холисона ва монополист корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажариш мумкин бўлмаган тақдирда монополист корхона бу ҳақда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини биржа савдолари ўтказилишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Биржалар ҳар куни Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига қўйилган монопол маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада — биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйишнинг ушбу Низомда назарда тутилган жадваллари бажарилмаслиги, шунингдек маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш имкони йўқлиги тўғрисидаги ахборотнинг тақдим этилмаслиги рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)