23.03.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги 1996 йил 27 майда имзоланган битимга ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида эркин савдо тамойили асосида ҳамкорликни муваффақиятли кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратишга йўналтирилган чораларнинг муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида 1994 йил 15 апрелда имзоланган Битим ва эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида 1994 йил 15 апрелда имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 1999 йил 2 апрелда имзоланган Баённомага амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-модданинг 1-бандидаги «Товарларнинг келишиб олинган турлари бўйича ушбу савдо режимидан истиснолар мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлмиш «ҳужжатлар билан расмийлаштирилади» сўзларидан олдин «Агар Томонлар зарур деб ҳисобласа,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-модданинг 2-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги 1996 йил 27 майда имзоланган Битимга эркин савдо режимидан истиснолар ҳақида 1996 йил 27 майда имзоланган Протокол ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённома Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома олинган санадан кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги 1996 йил 27 майда имзоланган Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2004 йил 23 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)