ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ХУСУСИЙ ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ, РЎЙХАТГА ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 февралда 499-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 23-сон, 233-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда, 2005 й., 8-сон, 44-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқланган «Жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган хусусий қурилиш объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш, рўйхатга ва ҳисобга олиш тартиби» (1998 йил 10 октябрь, рўйхат рақами 499) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь,
8-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь,
18-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 44-модда)