ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 февралда 1771-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1996 йил 12 январда 96-5-сон билан тасдиқланган Экспорт қилиш тақиқланган товарларни мусодара қилиш тартиби (1996 йил 12 январь, рўйхат рақами 216);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 10 апрелда 97-30-сон билан тасдиқланган Солиқ органлари томонидан савдо, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолиятини текширишдан ўтказиш ва давлат назоратини амалга ошириш тартиби (1997 йил 21 апрель, рўйхат рақами 331).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 февраль,
2008-13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 43-модда)