Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
дўстона муносабатлар ва техник-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Ўзбекистон билан Хитой ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 25 (йигирма бет) миллион хитой юани миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.
2-модда
Мазкур беғараз ёрдамдан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида келишилган лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Муайян масалалар алоҳида битимлар имзолаш орқали Томонлар ўртасида қўшимча равишда келишиб олинади.
3-модда
Ушбу Битимни амалга ошириш учун ҳисоб-китоб бўйича тегишли қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитой Банки томонидан қўшимча равишда келишиб олинади.
4-модда
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлар ушбу Битимда белгиланган ўзига тегишли мажбуриятларни бажаргунларига қадар амал қилади.
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 2005 йил 18 июлда икки нусхада, иккала Томон учун бир нусхадан, ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида тузилган, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 2—4-сон)