ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИНГ ШАКЛЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 январда 1760-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича 9-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бўйича 10-иловага мувофиқ;
ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 12-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича 13-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат божи бўйича 14-иловага мувофиқ;
ягона солиқ тўлови бўйича 15-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ягона ер солиғи бўйича 16-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қатъий белгиланган солиқ бўйича 17-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2007 йил учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар 2007 йилда амалда бўлган тартиб ва шаклларда тақдим этилади.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 декабрь,
111-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 декабрь,
2007-66-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда; 2011 й., 22-23-сон, 238-модда)