Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ФАХРИЙ УНВОНЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ ПФ-3942-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 январь,
18-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-илованинг 22-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) «энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 1,6 баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 20-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)