Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2008 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 12 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-744-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 январь,
16-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чилонзор буюм бозори» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 23 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 11-модда) илованинг 2.3.8-бандидаги «ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ» сўзлари «божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда) илованинг 64-бандидаги «ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ» сўзлари «божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 52-модда) 3-илованинг 10-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўлашдан тушадиган маблағлар»;
иккинчи—еттинчи хатбоши тегишли равишда учинчи—саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 267-қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 43-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда)