27.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1755
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 27.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1755
Кучга кириш санаси
06.01.2008
Ҳужжат 28.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПИРТ ВА ЛИКЁР-АРОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сонли қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш дастури» ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2007 йил 6 июндаги 20-15-142/22-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 28 майдаги «Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидалари»ни тасдиқлаш ҳақидаги 14-28-сонли буйруғи бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М-45-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур спирт ва ликёр-ароқ соҳаси ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) спирт ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир барча ишларда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ходимларнинг саломатлигини сақлаш ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича асосий талаблар ва меъёрларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қоидалар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва барча ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналар (ёки иш берувчилар), шунингдек ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини назорат қилувчи шахслар томонидан қўлланилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қоидалар амалдаги қонунчилик, давлат стандартлари, қурилиш ва санитария меъёрлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, Давлат стандартларининг тегишли бўлимлари ва боблари, шунингдек аниқ ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа тармоқ норматив ҳужжатлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қоидалар қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва давлат органлари томонидан тасдиқланган бошқа меъёрий ҳужжатлар ўзгарганда ва янги техника ҳамда технологиялар жорий қилинганда амал қилиш муддати тугашидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидаларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидалар келишилган вазирликлар ҳамда идоралар билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қоидалар жорий қилиниши билан аввалги қоидалар ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхона (ташкилот)нинг хавфсизлик техникаси бўйича хизмати (муҳандиси) зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом»га (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1996 йил) мувофиқ ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иш жойларининг аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида ва тўғри ўрганиб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш, ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш» тўғрисидаги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ишловчилар сони 50 ва ундан ортиқни ташкил қилувчи корхоналарда махсус тайёргарликдан ўтган шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил қилинади (лавозимлари очилади). Ишловчилар сони 50 дан кам бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш функцияларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тузилади) ва юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом»га мувофиқ амалга оширилиши лозим (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1996 йил).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом»га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Иш ҳудудининг ҳаводаги зарарли моддалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Спирт ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар битта корхона ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчовлари натижалари ва иш жойларини аттестация қилиш, жумладан меҳнатнинг оғирлигини аттестация қилиш натижалари билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар битта корхона ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларга эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига, ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иш ҳудудига ёки атроф муҳитга зарарли моддаларни буғ, газ, чанг кўринишида ажратиши мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишда уларнинг кимёвий ва микробиологик таркиби ва ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар» (мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган) бўйича рухсат этилган энг кўп миқдори кўрсатилган тўлиқ рўйхати тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Ишловчиларнинг ҳимоя қилиш воситаларини қўллаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш ишловчиларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли стандартлар талабларига, аниқ воситалар бўйича таснифлар ва стандартларга мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, тунукадан қилинган ғилофлар билан беркитиш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва корхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Янги ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини жорий қилиш янги жамоавий ҳимоя воситаларини жорий қилиш ёки мавжуд бўлганларини реконструкциялаш билан бирга амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишчи ва хизматчилар шахсий ҳимоя воситалари билан корхона томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиш (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Ўта хавфли касблар ва ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳар битта корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, сиғимларда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, қозонназорат объектларига, юк кўтариш кранлари, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланишга фақат белгиланган тартибда тасдиқланган махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўта хавфли ишларни уларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича йўл-йўриқ бермасдан ва масъул шахс томонидан тасдиқланган махсус расмийлаштирилган «наряд-рухсатнома»сиз амалга ошириш ман этилади (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг (2004 йил 20 август, рўйхат рақами 1400 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-модда) 2-параграфига мувофиқ бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга қатъий мувофиқликда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳар битта спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш корхонасида ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Касбий танлов ваколатли органлар томонидан касбий мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса берилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Маъмурият ёки иш берувчи касбий танловдан ўтган ва ишга қабул қилинган шахсларни танлов тўғри бўлганини амалий тасдиқлаш ва зарур ҳолларда тузатишлар киритиш мақсадида назорат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 §. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Корхона ходимлари ишни бажаришнинг касбий усулларига, ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом»га мувофиқ ҳужжатли расмийлаштирилган ҳолда синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус технологик ускуналар ва машиналарга механизмларга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 июлдаги 134-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755-1,17.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Аёллар меҳнатидан фойдаланиш қисман ёки тўлиқ тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати»га мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга қабул қилинмаслиги лозим (2000 йил 5 январь, рўйхат рақами 865 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 §. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Маъмурият даволаш-соғломлаштириш тадбирларини касаба уюшмаси билан келишишда тегишли ҳужжатларга (жамоавий шартнома, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим, ишларни амалга ошириш бўйича шартнома ва ҳоказо) киритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда юзага келган ва тиббий кўрик пайтида аниқланган касалликларга ташхис қўйиш мураккаб бўлган ҳолларда маъмурият беморни махсус даволаш муассасаларига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ҳар битта ишлаб чиқаришда ишловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур доривор препаратлар ва боғлаш воситалари билан таъминланган тиббиёт пункти ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 §. Корхона ҳудудининг тузилиши ва сақланишига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Саноат корхоналари ҳудудини режалаштириш ва қуриш, озиқ-овқат саноати корхоналарини лойиҳалаштиришга доир талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Корхона ҳудудида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ёғинларини бинолар ва иншоотлардан оқова сувлар чиқиб кетувчи қувурларга йўналтиргичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзаси қаттиқ қоплама билан қопланган, тегишли ўлчамга, рухсат этилган қиялик ва доира радиусларига, йўл белгиларига эга ўтиш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ қоплама билан қопланган омборхона, юк ортиш-юк тушириш майдончалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш меъёрларига мувофиқ ташкил қилинган ёнғин ва хўжалик сув ўтказгичлари, канализация ва ёнғин сув ҳавзалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ёритиш тармоғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг бўш жойларини кўкаламзорлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) санитария-ҳимоялаш ҳудудида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхона ичи, магистрал ва бошқа йўллар бўйлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қурилишдан ҳоли майдончалар ва маиший хизмат кўрсатиш, ошхона, соғломлаштириш пунктлари, маъмурий бинолар ва дам олиш жойлари жойлашган ҳудудларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Корхона ҳудуди баландлиги 2,4 м гача бўлган девор билан ўралиши ва умумий фойдаланиш йўлларига чиқиш учун ўтиш жойининг эни ва баландлиги 4,5 м дан кам бўлмаган камида иккита дарвозага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кириш ва чиқиш дарвозалари уларни исталган киши ёпишига йўл қўймайдиган мосламага, транспорт ҳаракатидан огоҳлантирувчи ёруғлик ёки товуш сигнализациясига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш дарвозалари ва автомобиль тарозилари майдончалари олдида йўналтирувчи устунчалар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Корхона ичидаги темир йўллар кесиб ўтиш жойларида ёнғин автомобиллари учун йўл ҳар доим бўш бўлиши лозим, ўтиш жойларида вагонларни локомотивсиз тўхташи тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектлар (агарда бу ишлаб чиқариш технологик жараёни билан боғлиқ бўлмаса) ҳудудлари, шу каби ёқилғи материалларини сақлаш ва қайта ишлаш жойларида аланга ёндириш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ҳудудида портловчи парлар ва газлар йиғилиш хавфи бўлганда, у ерда транспорт воситалари автомашина, трактор, мотоцикл ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тақиқланади. Бу тўғрисида тегишли плакатлар осилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ишлаб чиқариш корпусларига борадиган йўлларнинг эни камида 6 м, автомобиллар бир томонлама ҳаракатланадиган бошқа йўлларнинг эни эса камида 3,5 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Автомобиль йўлларининг темир йўл билан кесишган жойидаги ўтиш қисми рельсларнинг баландлигига тенг даражада ҳар томонга камида 10 м узунликда такомиллашган қопламага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Корхона маъмурияти автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини ва йўлнинг тўхташ ман этилган жойларини белгилаши ва уларни тегишли белгилар билан кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ҳар битта корхонада рухсат этилган йўналишлар, бурилишлар, тўхташ, кириш, чиқиш жойлари кўрсатилган корхона ички транспортининг ҳаракатланиш схемаси тузилиши лозим. Ушбу режа билан барча ходимларни таништириши, уни корхона ички транспортининг тўхташ жойлари, йўллар кесишган жойлари, темир йўл рампалари, юк ортиш-юк тушириш майдончаларида осиб қўйиш зарур (транспортнинг ҳаракатланиш тезлиги мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Темир йўлларни кесиб ўтиш жойлари автомобиль йўлларининг горизонтал қисмида жойлаштирилиши, рельслар ораси ёғоч қопламага эга бўлиши ва келиш йўллари устунлар ёки тўсиқлар билан тўсилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Темир йўлнинг корхона дарвозасига кириш жойларида локомотив яқинлашиб келишига 50 м қолганда ишга тушадиган автоматик сигнализацияли йўл тўсиқлари приборлари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Корхона ичидаги темир йўлни кесиб ўтиш жойларида «Поезддан сақланинг» огоҳлантирувчи белгилари, шунингдек ҳаракатланувчи таркиб тўғри йўлнинг кесиб ўтилган жойига яқинлашишига 50 м қолганда ва бурилиш жойларидаги йўлнинг кесиб ўтилган жойига яқинлашишига 75 м қолганда сигнал берувчи автоматик ёруғлик-товуш сигнализацияси ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Йўловчилар учун йўлаклар максимал даражада қисқа, юк оқимлари билан кесишиш жойлари энг кам даражада: эни камида 1.6 м бўлиши лозим. Йўлаклар асфальт, бетон, плитка ёки бошқа қаттиқ материаллардан иборат қопламага эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Йўлларни кесиб ўтган, баланд ўтиш йўллари ва эстакадалар, уларнинг зинапоялари, каналлар ва траншеялар орқали ўтувчи кўприклар камида 1 м баландликдаги пастки қисми камида 0.2 м баландликдаги яхлит қисмдан иборат бўлган тўсиққа эга бўлиши лозим. Уларга туташувчи йўллар бўш бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ер остига жойлаштирилган сиғимлар, сув ҳавзалари, қудуқлар, люклар, чуқурлар, каналлар туташ ҳудуд билан бир хил юзадаги мустаҳкам қопқоқлар билан ёпилиши ёки таъмирлаш ишларини бажаришда атрофи ўралган бўлиши лозим. Усти ёпилмайдиган чуқурлар пастки қисми камида 0.2 м баландликдаги яхлит қисмдан иборат бўлган 1.2 м баландликдаги тўсиқларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости муҳандислик тармоқлари қудуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда тармоқнинг жойлашишини аниқлаш имконини берувчи таниш белгиларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Тез алангаланувчи ва ёнилғи суюқликлар махсус идишларда ва ажратилган жойларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Корхона ҳудудининг юк ортиш-юк тушириш ишлари бажариладиган ва транспорт механизмлари мунтазам ҳаракатланадиган участкалари «Юк ортиш-юк тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари» (ГОСТ 12.4.026-76) га мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Барча доимий юк ортиш-юк тушириш майдончалари юкларни қўлда ташиш заруратини имкон қадар бартараф этувчи тегишли механизацияга (транспортёрлар, самоподавателлар, штабелукладчиклар, автоюклагичлар, бункерлар, узкоколейкалар, лебедкалар, механик лопаталар, тушириш лотоклари ва ҳоказо) эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Доимий юк ортиш-юк тушириш ишларини амалга ошириш учун корхонада ёпиқ майдончалар-платформалар қурилиши, уларнинг узунлиги бўйлаб қўриқлаш бортлари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформанинг юқори даражаси рельс йўли томондан рельс бошидан 1.2 м ва автотранспорт келадиган томондан ер сатҳидан 0,9-1 м юқори бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Темир йўл вагонларидаги юкларни фақат махсус ажратилган жойларда завод йўллари бўйлаб туширишга рухсат этилади, бунда тушириладиган материалларни вагондан камида 1,5 м узоқликда жойлаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтиш жойлари ва йўлларини, шунингдек уларга туташ йўлларни юклар билан ёпиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Юк штабелларини авто ва электр юк ортгичлар ёрдамида тахлашда ёки ажратишда уларнинг иш ҳудудини юкларни қўлда ташиш йўллари кесиб ўтмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонада турли юкларни авто ва электр юк ортгичларда ташишда тахлаш схемалари ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Юк ортгичда юкларни ташиш учун йўлнинг рухсат этилган максимал қиялиги ҚМҚ 2.09.12-98 «Омборхона бинолари» бўйича омбор ичида 16 фоиздан ва унга келиш йўлларида 10 фоиздан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Хом ашёни контейнерларда ва сочилган ҳолда етказиб бериш ва сақлашда барча юк ортиш-юк тушириш ишлари механизацияланиши лозим. Контейнерларда тахлаш баландлиги 1,5 м (3 қатор)дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Хом ашёни қопларга солинган ҳолда автомашиналар (прицеплар)да келтиришда улар хом ашё майдончасида тагликдаги пакетларга жойланиши ва сақлаш ёки тушириш жойига авто ва электр юк ортгичлар билан ташилиши лозим. Ёпиқ хом ашё майдончаларида авто юк ортгичлардан фойдаланиш ман этилади. Тагликдаги қоплар бири-бирига перпендикуляр тахланиши лозим. Тахлаш баландлиги 2 м дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Корхонанинг барча ҳудуди тозаликда сақланиши лозим. Атмосфера ёғинларини чиқариб юбориш учун мўлжалланган оқова сув тарновлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда тозаланиши ва таъмирланиши лозим. Йўллар, ўтиш йўллари ва бинолар, қурилмалар ҳамда иншоотлар орасидаги ҳудудлардан материалларни сақлаш учун фойдаланиш, уларга ускуналар ёки ишлаб чиқариш чиқиндиларини тахлаб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ўтиш жойлари ва тор йўлларни мунтазам равишда ахлатдан тозалаб туриш, ёзги пайтда сув сепиш, қишки пайтда эса қордан тозалаш ва музлаб қолган тақдирда — қум ёки туз сепиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Корхона ҳудудида ишлаб чиқариш чиқиндилари ва ахлат ташлаш учун тўплагичлар ўрнатилиши лозим. Тўплагичлар бинолардан 25 метр узоқликда бўлиши керак. Улар сув ўтмайдиган, қопқоқлари мустаҳкам ёпиладиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўплагичлар ҳар куни тозаланиши лозим. Улар тозалангандан сўнг 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёки 20 фоизли янги сўндирилган оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўплагичнинг сиғими икки кунлик тўпланадиган ахлат ва чиқиндилар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Тўплагичлар бетонланган ёки асфальтланган майдончаларга жойлаштирилиши, майдончалар тўплагич асосидан ҳар томонга 1 м катта бўлиши лозим. Майдончалар ювиш учун сув билан таъминланиши ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Корхона ҳудудини ёритиш мазкур Қоидаларнинг II боби 13-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Градирня бассейнлари ва бошқа сув ҳавзаларидан чўмилиш учун фойдаланиш ман этилади. Уларнинг деворларига тақиқловчи ёзувлар осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Корхона ҳудудида чекишга фақат махсус ажратилган, «Саноат корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича намунавий қоидалар» ШМҚ 2.01.02-04 га мувофиқ жиҳозланган жойларда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Йўлларнинг алоҳида участкалари ва ўтиш жойларини фақат ёнғиндан қўриқлаш хизмати билан олдиндан келишилган ҳолда ёпишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин ускуналари, ёнғин гидрантлари ва сув ҳавзаларига келиш йўллари доимо очиқ бўлиши лозим. Ёнғин гидрантлари олдида тунги пайтда ҳам ёритиладиган кўрсаткич-ёзувлар осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Қудуқлар ва магистралларни кўздан кечиришнинг барча турлари сув ўтказиш-канализация магистраллари аҳволи учун масъул шахсни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 §. Ишлаб чиқариш хоналари ва уларнинг сақланишини назорат қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ишлаб чиқариш, маиший хоналар ва иншоотларни режалаштириш, жиҳозлаш ва сақлаш амалдаги қурилиш меъёрлари ҳамда қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Ҳар битта ходим учун ишлаб чиқариш хонаси ҳажми камида 15 м3, майдони эса камида 4,5 м2 бўлиши лозим. Асосий ишлаб чиқариш хоналарининг полдан ёпиш конструкцияларигача бўлган баландлиги камида 2,6 м бўлиши кераклигини кўзда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омборхоналарнинг баландлиги маҳсулотлар ва материалларни тахлаш усулига боғлиқ равишда белгиланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетик хўжалик хоналарининг баландлиги ўрнатиладиган энергетик ускунанинг ўлчамидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хоналарида майдончалар ўрнатилганда, майдончанинг баландлиги полдан жойлаштирилган конструкциялар ёки коммуникация линияларидан юқорида жойлашган чиқиб турувчи конструктив элементларнинг пастки қисмигача ишловчилар мунтазам ўтиб турган жойда камида 2 м ва ишловчилар ўтадиган жойда камида 1,9 м бўлиши лозим. Майдончалар ва зиналарга доир талаблар мазкур Қоидаларнинг IV боби 3-параграфида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Галереялар ва эстакадалар ўлчами қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) полдан галерея томининг чиқувчи конструкцияларигача бўлган баландлик камида 2 м бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) эвакуация галереяларидан ташқари, йўловчилар юрадиган галереяларнинг эни бир сменада битта йўналишда ўтувчилар сони кўпи билан 400 кишини ташкил қилганда камида 1,5 м бўлиши лозим, ўтувчилар сони кўрсатилган миқдордан юқори бўлганда галереянинг эни ортиқча 200 кишига 0,5 м дан кенгайтириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) транспорт ва коммуникация галереялари ва эстакадаларининг эни ускуналар ва қувурлардан ҳоли камида 0,7 м йўлак қолдириш имконини бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Кириш, чиқиш, йўлаклар, тамбурлар, зинапоялар ҳар хил жисм ва ускуналар билан банд қилинмаслиги, ҳамма чиқиш эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича бўш очилиши лозим. Тасодифан ёнғин юзага келганда ишлаб чиқариш биносидаги мавжуд бўлган одамларни хавфсиз эвакуация қилиш имконини таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Иситиладиган биноларнинг деразалари ва ёритиш чироқлари ойналарининг қатламлари сони ташқи ва ички ҳаво ҳарорати ҳисоб ўзгаришларига боғлиқ равишда амалдаги лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хоналарида вентиляция қурилмалари ўрнатилган бўлишидан қатъи назар, шамоллатиш мосламалари кўзда тутилиши зарур. Ҳар битта дераза камида битта очиладиган фрамугага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни шамоллатиш учун ишлатиладиган ёруғлик тешиклари механик ва қўлда очиладиган ускуналар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган талаблар ҳаво кондиционерланадиган хоналарга тегишли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ҳаво алмашуви аэрация ёрдамида амалга ошириладиган хоналардаги тавақали дераза панжаралари ёки бошқа очиладиган мосламалар шундай жойлаштирилиши лозимки, бунда полдан йилнинг иссиқ пайтида ҳаво кириши учун мўлжалланган дераза ўрни (тавақали панжара)гача бўлган масофа 1,8 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Деразалар ва чироқларни таъмирлаш ва уларга ойна қўйиш, ойналарни икки томондан тозалаш, шунингдек аэрацион тешиклар ва ёритиш арматурасига хизмат кўрсатиш учун ушбу ишларни қулай ва хавфсиз бажаришни таъминловчи махсус қурилмалар ҳамда мосламалар кўзда тутилиши лозим. Қурилмалар ва мосламалар хавфсиз ишлатилиши учун синовдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар конструкцияси амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига ҳамда зарур ҳолларда технологик талабларга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар тешикларсиз, нотекис, нишабликсиз бўлиши ва қуйидаги материаллардан тайёрланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асфальт пол — хом ашё цехларида ва ёғоч тара ишлаб чиқариш цехларида, навбатчи слесарлар ва электр монтёрлар хоналарида, таъмирлаш-механика устахоналарида, тайёр маҳсулот, ёғоч тара омборларида, автомашиналар, авто юклагичлар, электр машиналар гаражларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бетон пол — спирт олиш, сақлаш ва бериш хоналарида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент пол (ёки металл плиталардан иборат пол) — ювиш, калибровка хоналари, цех омборлари, чиқиндиларни утилизация қилиш, кир ювиш хоналарида, ёнилғи-мойлаш материаллари омборларида, насос, сув қувурлари ва канализация, қозонхона, электр станциялари ва бошқаларда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган хоналарда полларни бўяш учун қорамой ва улар асосидаги мастикалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ёндош хоналардаги поллар турли горизонтал даражада жойлашган ҳолда ўтиш жойлари ёки йўлларидаги энг юқори нишаблик ёки кўтарилиш 0,02 м дан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Полларнинг металл қопламалари тарам-тарам новга эга бўлиши, майдончалар, эстакадалар, ўтиш йўллари, зинапоялар чўзиб тортилган пўлатдан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ишлаб чиқариш хоналарида одамлар ва юк оқимлари ўтадиган эшиклар ёки дарвозалар алоҳида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ишлаб чиқариш хоналарининг эшик ўринлари ва технологик тешикларида совуқ пайтда туман, девор ва ускуналар юзасида конденсат ҳосил бўлишининг олдини олиш, шунингдек ишчиларни ҳарорат ўзгаришлари ва шамолдан ҳимоя қилиш учун тамбурлар ёки ҳаво-иссиқлик пардаси яратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари силлиқ, осон ва тез тозаланадиган, юқори санитария-гигиеник талаблар қўйилган хоналарнинг (ювиш-қуйиш, аралаштириш ва бошқалар) деворлари керамик плиталар билан қопланиши ёки камида 2 м баландликкача намликка чидамли бўёқ билан бўялиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Барча ишлаб чиқариш биноларининг томларида амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ оқова сувлар тарновлари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ишлаб чиқариш хоналари ва ускуналарини бўяш саноат корхоналари ишлаб чиқариш биноларининг интерьерларига рангли безак беришни лойиҳалашга доир кўрсатмаларга, «Технологик ускуналар ва технологик қувурлар» ГОСТ 12.2003-76, ГОСТ 12.2002-69 ва «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» ГОСТ 12.4.026-76 талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Канализацион траплар технологик цехлар ва бўлинмаларнинг барча хоналарида ўрнатилиши лозим. Поллар канализацион траплар томонга 0,02 нишабликка эга бўлиши лозим; траплар панжаралар ва гидравлик тамбага эга бўлиши лозим. Траплар ускунадан оқова чиқиш жойлари олдида, бироқ полнинг ҳар 100 м2 га биттадан трап жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқова сувларни ускунадан канализацияга қуйиш ёпиқ усулда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқова сувларни ишлаб чиқариш хонаси полига ташлаш, шунингдек оқова сувни канализацияга ташлаш учун очиқ тарнов ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Корхона маъмурияти бинолар ва иншоотларни сақлаш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш устидан назоратни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий текширишда барча бинолар ва иншоотлар, жумладан бино ёки ускунанинг барча конструкциялари, шу жумладан муҳандислик ускуналари, турли пардоз ва ташқи безак элементлари ёки барча бинолар ва иншоотлар комплекси кўздан кечирилади. Қисман текширишда эса комплекснинг алоҳида бинолари ёки иншоотлари, ускуналар турлари кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидага кўра навбатдаги умумий техник текширишлар бир йилда икки марта — баҳорда ва кузда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Баҳорги текширишдан кўзланган мақсад қишки қор-ёмғирлардан сўнг бинонинг аҳволини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Қор ёғмайдиган ҳудудларда баҳорги текширишлар муддатлари корхона дирекцияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳорги текширишда ёз пайтида бажариладиган бинолар ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишлари ҳажми аниқланади ва кейинги йил режасига киритиш учун капитал таъмирлаш ишлари ҳажми белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузги техник таъмирлаш пайтида қуйидагиларни бажариш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тутиб турувчи ва тўсувчи конструкцияларнинг ҳолатини текшириш ва уларда атмосфера ёғинлари ва бошқа таъсирлар натижасида юзага келган шикастланишларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) деразалар, фонарлар, дарвозалар, эшиклар ва бошқа қурилмаларнинг механизмлари ва очилувчи элементларини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тарновлар, қувурлар ва сел қабул қилгичларнинг ҳолатини текшириш ҳамда тартибга келтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Кузги текшириш бинолар ва иншоотларни қишга тайёрлаш мақсадида амалга оширилади. Ушбу даврга келиб барча ёзги жорий таъмирлаш ишлари якунланиши лозим. Кузги текширишда қуйидагиларни бажариш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бинолар ва иншоотларнинг тутиб турувчи ва тўсувчи конструкциялари ҳолатини синчиклаб кўздан кечириш ҳамда турли тешиклар ва ёриқларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бинолар қопламалари, иш инвентарлари, шунингдек тарновлар ва қувурлар ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) деразалар, фонарлар, дарвозалар, эшиклар ва бошқа қурилмаларнинг очилувчи элементларининг созлиги ҳамда қиш шароитида ишлашга тайёрлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Бинолар ва иншоотлар навбатли текширишлардан ташқари навбатдан ташқари кўздан кечирилиши ҳам мумкин (табиий офатлар, бўронли шамоллар, кучли дўл ёки қор ёғишлар, сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган зилзилалар ва ҳоказо ёки авария ва ёнғинлардан сўнг).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Техник текширишлар натижалари бўйича юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари биноларни техник эксплуатация қилишни яхшилаш, шунингдек барча турдаги таъмирлаш ишлари сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Бинолар ва иншоотларни умумий кўздан кечириш комиссияси таркиби корхона раҳбари томонидан тайинланади ва унинг ўзи комиссияга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 §. Омборхоналар, ярим фабрикатлар, тайёр маҳсулотлар ва хом ашёни сақлашга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Янги корхоналарни лойиҳалаш ва қуришда ҳамда эскиларини реконструкция қилишда омборхоналар ҚМҚ 2.09.12-98 «Омбор бинолари» талабларига жавоб бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Омборлар, айвонлар, эстакадалар ва очиқ омбор майдончалари қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда хом ашё ва материалларни очиқ сақлаш омборлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. Спирт, мазут, бензин ва бошқа портловчи ёнилғи моддалар сақлаш учун хоналар ва майдончалар эса қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш омбори Ўзбекистон Республикасининг Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган «Босим остида ишлайдиган идишларнинг жиҳозланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари» талабларига амал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Омборлардаги одамлар ўтиши учун мўлжалланган эшикларнинг эни ва бўйи 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Тайёр маҳсулот омборлари камида иккита эшикка эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цех транспорти (тележка, штабел тахлагичлар, электр юк ортгичлар, электр машиналар ва бошқалар) ҳаракатланадиган омборлардаги ўтиш йўлларининг эни юк ортилган транспорт воситаларининг ўлчами ҳисобга олинган ҳолда қўшимча бир томонлама ҳаракатланишда яна 0,8 м, икки томонлама ҳаракатланишда девордан колоннагача ҳар икки томондан 1,0 м масофа бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Иккинчи ва ундан юқори қаватларда жойлашган омборларда полнинг 1 м2 га рухсат этилган юк оғирлиги кўрсатилган ёзувлар осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Бутилкаларга қадоқланган маҳсулотлар жойланган қутилар штабеллари баландлиги 2 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим ва штабеллар орасидаги масофа 2 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш қутилар тўғри бурчакли штабелларга икки метрдан ортиқ бўлмаган баландликда тахланиши лозим, сўнгра қутилар ушбу штабелга пирамида кўринишида тахланади. Пирамиданинг горизонтга нисбатан қиялиги 450 дан ошмаслиги лозим. Штабелнинг умумий узунлиги 6 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Қутилар «боғланиш» усулида тахланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Омборхона бинолари ва иншоотларини жойлаштиришда участкаларда уларга автомобиль транспортининг келиши кўзда тутилиши лозим. Темир йўл транспорти эса тегишли иқтисодий асос мавжуд бўлганда кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Омбор бинолари асосан биноларнинг биринчи қаватида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли мақсадларга мўлжалланган омборхоналарни битта бинода ёки ишлаб чиқариш бинолари ёки бошқа бинолар билан блокировка қилиш, бу технологик жараён шартларига, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларга зид бўлмаган ва техник-иқтисодий мулоҳазаларга кўра мақсадга мувофиқ бўлган барча ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Умумий мақсадларга мўлжалланган омборхоналарни ертўла ва ярим ертўла қаватларда жойлаштиришга фақат тегишли асос мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Заҳарли газ (сульфидли ангидрид ва бошқалар) солинган баллонлар тегишли меъёрлар ва қоидалар билан тартибга солинадиган махсус ёпиқ хоналарда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа газлар солинган баллонлар махсус хоналарда, шунингдек ёғингарчилик ва қуёш нури таъсиридан ҳимоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Газ солинган баллонлар сақланадиган ёпиқ омборхоналардаги ҳарорат +35 oC дан ошмаслиги лозим. Ҳарорат ушбу даражадан ошиб кетган ҳолда омборхоналарни совутиш чоралари кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 §. Санитария-маиший ва қўшимча хоналарга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Ҳар битта спирт ва ликёр-ароқ корхонасида қурилиш меъёрлари (ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари») талаблари, озиқ-овқат саноати корхоналари, бино ва иншоотларини лойиҳалаш қоидалари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар қурилиши лозим. Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус маиший хоналар ва қурилмалар таркиби ишлаб чиқариш жараёни гуруҳларига боғлиқ равишда белгиланади (мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида кўрсатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Маиший хоналарни режалаштириш ишловчиларнинг қарши оқимини истисно этиши лозим. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Ишлаб чиқариш бинолари ва уларнинг қўшимча биноларида жойлашган маиший хоналар ишлаб чиқариш хоналаридан шлюзлар, йўлаклар ва зина хоналари билан ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари полларида намликка чидамли, сирпанчиқ бўлмаган юзали, оч рангда, нишабликка эга траплари бўлиши лозим. Деворлар ва тўсиқлар юзалари осон тозалаш ва иссиқ сувда ювиш имконини берадиган оч рангдаги намликка чидамли материаллар билан тўлиқ қопланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиниш хоналарининг шиплари билан оч ранглардаги намликка чидамли бўёқлар, бошқа маиший хоналарнинг шиплари эса сувли, ювилмайдиган бўёқлар билан бўялган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Маиший хоналарни ҳўллаб тозалаш учун иссиқ ва совуқ келадиган сув кранлари кўзда тутилиши лозим. Гардероблар, душхоналар ва бошқа маиший хоналар даврий равишда дезинфекция қилиб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Гардеробхоналар кўча, уй ва иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Иш кийимлари учун мўлжалланган гардероблар кўча ва уй кийимлари гардеробларидан алоҳида жойлаштирилиши лозим. Маиший хоналар ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига мувофиқ оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Тоза ва кир иш кийимларини сақлаш омборчалари алоҳида ва ҳар бирининг майдони камида 3 м2 бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Гардеробларда кийим сақлаш учун ўринлар сони қуйидагича бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кийимлар илгакда сақланган ҳолда — иккита энг кўп киши ишлайдиган ёндош сменаларда ишловчилар сонига тенг миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кийимлар шкафларда сақланган ҳолда — барча ишловчиларнинг рўйхатдаги сонига тенг миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Гардероб ускуналари ва уларнинг жойлаштирилиши қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Ҳафтада камида бир марта шкафлар ҳўл усулда тозаланиши ва бир ойда камида бир марта дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Гардероблар иссиқ ва совуқ сув келтирилган ва электр сочиқ ўрнатилган ювиниш жойига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Ҳожатхоналар энг чекка иш жойидан кўпи билан 75 м узоқликда жойлаштирилиши лозим. Ҳожатхонадан бино ташқарисидаги иш жойларигача бўлган масофа 150 м дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларида ҳожатхоналар ҳар бир қаватда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккита ёндош қаватда ишловчилар сони 30 нафаргача бўлган ҳолда иккита қаватга битта ҳожатхона ўрнатишга йўл қўйилади, бунда ҳожатхона ишловчилар сони кўп бўлган қаватда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаватларнинг бирида ишловчилар бўлмаган ҳолда, шунингдек уч қаватда ишловчилар сони 10 нафардан ошмаган ҳолларда учта қаватга битта ҳожатхона ўрнатишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Ҳожатхоналардаги шлюзларда 4 кабинага битта ювиниш жиҳози, кабиналар сони кам бўлганда ҳар битта ҳожатхонага битта ювиниш жиҳози ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Канализация йўқ участкаларда жойлаштирилган стационар турдаги ташқи ҳожатхоналар тупроқ, қудуқлар, ичимлик ва технологик сув таъминоти ҳавзаларини ифлослантирмаслиги лозим. Ушбу ҳожатхоналар иситиш, ҳаво тортиш ва сунъий ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тозаланадиган ҳожатхоналар қопқоғи зич ёпиладиган, сув ўтказмайдиган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Ювиниш жойлари гардеробларга ёндош хоналарда ёки гардероб хоналарида жойлаштирилиши лозим. Бунда ювиниш жойидан шкафгача бўлган масофа камида 2 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Маъмурий-бошқарув ходимлари учун ювиниш жойлари ҳожатхоналардаги шлюзларда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Ҳар битта ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиниш хоналарида электр сочиқлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар, шунингдек энг кўп сонли сменада 40 кишига битта қурилма ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қўлни хлорли юритмада ювиш мосламаси кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Ювиниш жойларидаги кранлар сони ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига боғлиқ равишда энг кўп сонли сменада ишловчиларнинг ҳисоб сони бўйича белгиланади. Ювиниш жойларидаги кранлар сонини белгилашда ошхоналар ва ҳожатхоналарда ўрнатилган кранлар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Душхоналар гардеробларга ёндош хоналарда жойлаштирилади. Душхоналарда артиниш ва кийим алмаштириш учун мўлжалланган даҳлизчалар кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Душхоналар бир қатор ёки икки қатор жойлаштирилган очиқ кабиналар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Душхона кабиналари кабинага кириш жойига ўрнатилган бошқарув арматурасига эга иссиқ ва совуқ сув мосламалари, шунингдек ювиниш жиҳозлари учун полкалар ва резина гиламчалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Душхоналарда совуқ сувни иситиш учун буғдан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Душхона сеткалари сони энг кўп сонли сменада ишлайдиган битта душ сеткасига тўғри келадиган кишилар сонига ва ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига боғлиқ равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Энг кўп сонли сменада 15 ва ундан ортиқ аёллар ишлайдиган корхоналарда Санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ аёллар учун шахсий гигиена хоналари кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Аёллар учун шахсий гигиена хоналарида ечиниш жойи, шунингдек педалли бошқариладиган алоҳида иссиқ ва совуқ сув мосламаларига уланган гигиеник душлар билан жиҳозланган индивидуал кабиналар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кабиналар сони энг кўп сонли сменада ишлайдиган 100 нафар аёлга битта кабина ҳисобида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Чекиш хоналари ҳожатхоналар ёки ишловчиларни иситиш хоналари билан ёндош жойлаштирилади. Ишловчилар сони энг кўп сонли сменада 100 нафардан ошмаган ҳолда чекиш жойларини тозалаш учун шлюзлар билан бирлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Чекиш жойининг майдони сони энг кўп сонли сменада ишловчи эркаклар учун бир кишига 0,03 м2 ва аёллар учун 0,01 м2 ҳисобида белгиланади, бироқ 9 м2 дан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекиш хоналарида сигерет қолдиқлари учун сув солинган ахлат идишлари ва скамейкалар ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Кир ювиш хоналари механизациялаштирилган ва ишлаб чиқариш хоналарига уланмаган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Кир ювиш ва қуритиш майдонлари амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим. Кир ювиш хоналарида иш кийимларини таъмирлаш устахонаси ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Ишловчиларни иситиш хоналари очиқ ҳавода, совуткичларда ва ҳарорат +5 oC дан паст бўлган бошқа иш жойларида ишловчилар учун кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иситиш хоналари ичкарида ишловчилар учун алоҳида ва очиқ ҳавода ишловчилар учун алоҳида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иситиш хонасининг майдони энг кўп сонли сменада ишловчи бир нафар ишчига 0,1 м2 ҳисобида белгиланади ва 12 м2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Ҳар бир корхонада ишловчилар танаффус пайтларида ва тушликдан сўнг дам олишлари учун дам олиш хоналари кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 §. Умумий овқатланиш хоналари ва ичимлик суви таъминотига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Энг кўп сонли сменада 200 нафар ва ундан ортиқ киши ишловчи корхоналарда ошхоналар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир сменада ишловчилар сони 200 нафардан кам бўлган ҳолда ошхонадан келтириладиган иссиқ овқатлар тарқатиладиган буфетлар, бир сменада ишловчилар сони 30 кишидан кам бўлган шароитда эса — овқатланиш хоналари ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз технологик жараёнда иш жойларида овқатланиш ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Ошхона ва буфетларда ўтириш жойлари энг кўп сонли сменада 4 кишига битта ўрин ҳисобида белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошхоналар, буфетлар ва ёрдамчи хизматлар умумий овқатланиш корхоналари санитария қоидалари талабларига жавоб бериши ва махсус ажратилган хоналарда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Овқатланиш пунктларини портлаш ва ёнғин хавфи бўлган биноларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Сув таъминоти мосламалари сони энг кўп сонли сменада ишловчи 200 кишига битта мослама ҳисобида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Ишчиларни газли сув билан таъминлаш корхона маъмуриятини ишчиларни умумий асосда бир кишига сменада 4-5 л ҳисобида қайнатилган ичимлик суви билан таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Ичимлик сувини тарқатиш отилиб чиқувчи учлик ва бошқа мосламаларга эга ёпиқ баклардан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ иш жойларидан сув ичиш мосламаларигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги лозим. Сув ҳарорати Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ 20 oC дан юқори ва 8 oC дан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Ишчиларни сув билан таъминловчи ходимлар тоза халатларда ишлаши, белгиланган муддатларда тиббий кўриклар ва текширувлардан ўтиши ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газли сув тарқатиш пунктлари стаканларни ювиш мосламасига, сувни оқизиб юбориш чаноқлари ёки махсус сув оқизиб юбориш қурилмаларига эга бўлиши ҳамда тоза сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 §. Ишлаб чиқаришни ёритиш ва ёритиш арматураларини эксплуатация қилишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва маиший хоналаридаги табиий ва сунъий ёритиш амалдаги қурилиш меъёрлари ва «Табиий ва сунъий ёритиш» қоидаларига мувофиқ (мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида кўрсатилган) бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Кишилар узоқ вақт давомида бўладиган барча ишлаб чиқариш ва қўшимча хоналар табиий ёритилиши лозим. Цех омборлари, моддий омборлар, термостат, бойлер, вентиляцион камералар табиий ёритилмайдиган хоналарда жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Ёруғ эмас ёки ёруғлик етарлича бўлмаган пайтда бир маромдаги иш, ишловчилар ва транспортнинг ҳаракати шароитни таъминлаш учун сунъий ёритишдан ҳудуднинг барча хоналарида, платформалар ва майдончаларида фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ёритиш табиий ёритилганлик коэффициенти ва кўриш иши разрядига мувофиқ бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Ишлаб чиқариш хоналарида ишчи юзаларни сунъий ёритиш, газ зарядли лампалар ва чўғланувчи лампалар ёрдамида Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ёритилганлик меъёрларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Ишлаб чиқаришда «Истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларини техник эксплутация қилиш қоидалари» (2004 йил 9 июль) талабларига амал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Ишлаб чиқариш хоналарининг ёруғлик тешиклари шиша юзаларини кирдан тозалаш маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган жадвал бўйича, бироқ бир ойда камида бир марта амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Ёзги пайтда инсоляциядан ҳимоя қилиш учун ҳимоя мосламалари (пардалар, шишани оқлаш) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Ёруғлик тешикларини бино ташқарисидан ва ичкарисидан ускуналар, тайёр маҳсулотлар, ярим фабрикатлар ва ҳоказолар билан тўсиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Битта хонадаги сунъий ёритиш люминесцентли лампалар ёки чўғланма лампалар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ранглар фарқланиши (хом ашёни текшириш, саралаш) талаб қилинадиган хоналарда чўғланма лампалар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш, қўшимча ва маъмурий-маиший хоналардаги ёритилганлик меъёри (мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида) кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Умумий ёритиш чироғлари учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Маҳаллий ва кўчма ёритиш чироғлари учун тегишли равишда 42 В ва 12 В кучланишдан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Чироқларнинг полдан ва иш майдончаларидан баландлиги камида 2,5 м бўлиши лозим. Электр симлари металл қувурлар ёки қопламларда олиб келинган, конструкцияси махсус мосламаларсиз чироққа етиб бўлмаслиги кўзда тутилган ҳолда чироқларни 2,5 м дан паст баландликда ўрнатишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Чўғланма лампалар ва газ зарядли лампалар колба ёки у синганда шиша бўлаклари тушиб кетиш имконини бермайдиган ҳимоя ва ёруғликни сочувчи арматурага ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Барча технологик цехлар ва очиқ ҳавода ўрнатилган чироқларнинг металл қисмлари атроф муҳит таъсиридан ҳимоя қилувчи (намдан сақловчи) қопламага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Стеллажлар орасида ва юк платформаларида кўчма чироқларни улаш учун 42 В кучланишдаги штепсель розеткалар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Кўчма чироқлар чанг ўтказмайдиган бўлиши, шиша қалпоқ, металл тўр билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчма чироқларни озиқлантириш алоҳида бирламчи ва иккиламчи электр ўрамли пасайтирувчи трансформаторлардан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Кўчма чироқлар, кўчма пасайтирувчи трансформаторларни электр тармоғига улаш розекталари, умумий ўрама ёки шлангдаги эгилувчан симлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Барча технологик цехлар ва бўлинмаларда мустақил қувват манбаидан фавқулодда ёритиш кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни давом эттириш учун фавқулодда ёритиш иш жойларини улар учун белгиланган меъёрнинг камида 10 фоизи даражасида ёритишни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174. Эвакуация қилиш учун фавқулодда ёритиш барча ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда, зиналар ва галереяларда ўрнатилиши ҳамда полда ёки зиналарда 0,3 Лк ёруғлик даражасини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эвакуация қилиш учун фавқулодда ёритиш чироқлари ишчи ёритиш тармоғидан мустақил тармоққа уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Фавқулодда ёритиш учун иш чироқларидан тури ёки ўлчамига кўра фарқ қилувчи чироқлар ўрнатилиши лозим ёки уларга чиқишга ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган белгилар қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Ёритиш мосламаларини эксплуатация қилиш жараёнида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий равишда, бироқ бир йилда камида бир марта назорат нуқталаридаги ёритилганлик даражасини ва хоналарнинг умумий ёритилганлик даражасини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий равишда электр хўжалиги учун масъул шахс томонидан белгиланган муддатларда ёритиш мосламаларининг аҳволини (лойиҳага мувофиқлигини, чироқларда ойна, панжара, тўрлар мавжудлигини ва ҳоказо) текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чироқлар ва ёритиш арматурасини даврий равишда тозалаб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 §. Вентиляция ва вентиляция ускуналарига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» ҚМҚ 2.04.05-97, «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» СанҚМ 0058-96, «Умумий овқатланиш корхоналари санитария қоидалари» СанҚМ 0083-98 қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Вентиляция қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария меъёрларига мувофиқ микроиқлимни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳудуди ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори — рухсат этилган концентрациядан юқори бўлмаслигини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона хоналарининг вентиляцияси ва вентиляция тизимларининг жиҳозланиши амалдаги Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, иш ҳудуди ҳавоси стандартлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хоналари учун метрологик шароитлар меъёрлари (мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида), оптимал ва рухсат этилган меъёрлар (мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида) кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Ёнғинга қарши ҳаво оқими тўсиқларини алангани автоматик равишда тўсиб қоладиган қурилмалар (заслонка, шибер, клапан) билан жиҳозланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автоматик аланга тўсиш қурилмасини ишлатишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳафтада бир марта умумий техник ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўсиқларни сезгир бошқариш элементлари (енгил эрувчан қурилмалар, осон ёнувчи тўсиқлар, иссиқликни сезувчи элементлар ва бошқалар)дан исларни ўз вақтида тозалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Барча технологик цехларда механик ёқиладиган ва йилнинг совуқ фаслида узатиладиган ҳаво ҳароратини автоматик тартибга соладиган оқиб келувчи-сўрувчи вентиляция ўрнатилиши лозим, иссиқ фаслда табиий усулда ҳаво алмаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181. Карбонат кислота ажралиб чиқадиган хоналарда тоза ҳаво юқоридан берилиши ва пастки ҳудуддаги ҳаво сўриб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182. Спирт ишлаб чиқариш корхоналари дон омборлари, донга ишлов бериш, ачитқи тайёрлаш ва бижғитиш бўлими, углекислота ва спирт цехи табиий оқим ёки механик вентиляцияга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183. Бутилка ювиш бўлимлари оқиб келувчи-сўрувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184. Лаборатория хоналарида, шкафлардаги ҳавони механик сўриб олишдан ташқари, юқори ва пастки ҳудудлардан ҳавони механик сўрувчи соатига 2-3 марта ҳаво алмашишини таъминловчи умумий вентиляция мосламалари ўрнатилиши лозим. Йўлаклар ва ёндош хоналардан ҳаво оқиб келишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185. Сўрувчи шкафлар юқори ва пастки сўрғичлар билан (енгил ва оғир газларни сўриб олиш учун) жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186. Экспедиция ва бутилкаларни қабул қилиш бўлинмалари оқиб келувчи вентиляцияга ва тешикларда маҳсулотни қабул қилиш ва бериш учун ҳаво қатламига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187. Аммиакли ва фреонли совутиш мосламалари ўрнатилган хоналарни икки марта ҳаво алмаштирувчи оқиб келувчи вентиляция ва уч марта ҳаво алмаштирувчи сўрувчи вентиляция билан жиҳозлаш лозим. Бундан ташқари, хонада ҳавони соатига етти марта алмаштирувчи авария вентиляцияси ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188. Қозонхонада дераза ва шахта фрамугалари орқали аэрациялари табиий вентиляцияга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189. Барча ташқи дарвозалар, цех эшиклари, транспортёрлар учун кириш жойлари ён томондан иссиқ ҳаво урадиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190. Вентиляция мосламаларининг ҳаво ўтадиган қувурлари герметик ёпиладиган люклар ва тозалаш ҳамда ҳаво босимини аниқлаш учун тешикларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Вентиляция мосламаларининг ҳаво чиқадиган тешиклари томдан камида 1 м баланд бўлиши, оқиб келувчи вентиляция мосламаларининг сўрувчи тешиклари ҳудуд юзасидан камида 2 м баландликда ва ифлос ҳавони сўриш имконияти бўлмаган жойларда ўрнатилиши лозим. Ҳавони сўриш жойидан чиқариш жойигача бўлган масофа ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция, кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192. Вентиляторлар орқали сув буғлари ўтадиган шароитда вентилятор кожухи конденсатни ушлаб қолиш учун сифонли дренаж билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вентиляторларнинг ҳаво қувурлари билан уланмаган сўрувчи тешиклари ячейкаларининг ўлчами 15—20 мм бўлган ҳимоя тўрлари билан ёпилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193. Ҳавога бирданига катта миқдорда заҳарли ёки портловчи моддалар чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида фавқулодда сўрувчи вентиляция ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда сўрувчи вентиляция махсус ҳаво оқимини келтириш билан компенсацияланмайди ва ундан фойдаланишда хоналарни вақтинча совутишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194. Вентиляция ускуналарига хизмат кўрсатиш билан корхона бўйича буйруқ билан ташкил қилинадиган комиссия томонидан билимлари синовдан ўтказилган шахслар шуғулланишига рухсат этилади. Текширишлар даврийлиги уч йилда бир мартани ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган барча ишлаб чиқариш хоналарида вентиляция тизимлари бузиқ бўлган технологик ускуналарни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196. Вентиляция каналлари, қутилари ва шахталари орқали газ қувурлари ва тез аланга оладиган моддалар ҳайдаш қувурларини ўтказиш, шунингдек каналлар ва қутиларнинг ички ва ташқи деворларига электр симларини монтаж қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197. Портловчи моддалар сақланадиган хоналарнинг вентиляция тизимлари электр двигателлари ва вентиляторлари қуйидагича: электр двигателлар портлашдан ҳимоя қилувчи, вентиляторлар эса портлаш хавфи бўлмаган турда тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198. Деразалар ва чироқлар фрамугалари уларнинг хонанинг иш ҳудудидан механик очиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фрамуганинг бошқарув пультида аэрация бўйича йўриқнома бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199. Ҳар битта янги монтаж қилинган ёки капитал таъмирланган вентиляция қурилмаси махсус ташкилот томонидан рухсат этилиши лозим. Ушбу ташкилот вентиляция ускунасининг паспортини тузади ва ундан фойдаланиш йўриқномасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200. Ҳар битта вентиляция ускунаси монтаж қилинган ёки капитал таъмирлангандан сўнг корхона раҳбарияти тайинлаган комиссия томонидан синовдан ўтказилиши ҳам қабул қилиниши лозим. Синовлар пайтида иш жойидаги ҳарорат, намлик, ҳаракат тезлиги ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси, шунингдек вентиляция ускуналарининг шовқин даражаси ўлчаниши лозим. Ушбу ўлчовлар натижалари санитария меъёрларига мувофиқ бўлмаган ҳолда лойиҳалаш ва монтаж ташкилотлари вентиляция ҳавони меъёр даражасида таъминлаши, вентиляция ускуналари ишлашида шовқин рухсат этилган даражадан ошмаслиги учун зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Вентиляция ускуналарини сақлаш ва ишлатишни назорат қилиш корхона буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан бирига юклатилиши лозим. Ушбу шахснинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция ускуналарини монтаж қилиш устидан техник назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция ускуналарини таъмирлаш жадвалини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналар ва улардаги алоҳида участкалар вентиляцияларини реконструкция қилиш режасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цехларни реконструкциялаш ва уларга янги машиналар ҳамда аппаратларни ўрнатишда вентиляция тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош муҳандисга вентиляцияни лойиҳалаш, монтаж қилиш ва ишга тушириш учун бошқа ташкилотларни жалб қилиш бўйича таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляцияни қабул қилиш синовларини ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляцияни эксплуатация қилиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ режалар, таклифлар ва бошқа масалалар бўйича бош муҳандисга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция ускуналарининг паспортларини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Вентиляция ускуналарини эксплуатация қилиш асосий хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ушбу қоидалар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция ускунаси фақат ҳаракатга келтирувчи ременлар, бирлаштирувчи муфталар ва бошқа айлантирувчи қисмлар, панжаралар ёки кожухлар билан ҳимояланган тақдирдагина ишга туширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция камералари, каналлари ва майдончаларини ортиқча бегона буюмлар билан тўсиб қўйиш мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр двигателлар, вентиляторлар ва бошқа ускуналарни фақат айланувчи қисмлар тўлиқ тўхтагандан сўнг тозалаш ва таъмирлаш мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқин, зарб ёки вибрация сезилиши билан ускуна ўчирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 §. Шовқин, вибрация хавфсизлигига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Корхонани қуриш ёки реконструкция қилишда лойиҳага амалдаги Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг шовқиндан, жумладан ҳам иш жойидаги, ҳам селитеб ҳудуд муҳитидаги шовқиндан ҳимоялашга доир талаблари киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Технологик-ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқишда уларга ишчиларга таъсир қилувчи умумий ва маҳаллий вибрация даражасини камайтиришга доир техник ечимлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Иш жойларидаги товуш даражаси «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва санитария меъёрлари ва қоидалари (мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида кўрсатилган) стандартига доир рухсат этилган меъёрлар даражасидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Иш жойлари, жумладан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ўринларидаги умумий ва маҳаллий вибрация тезлиги даражаси амалдаги Вибрацион хавфсизлик, Умумий талаблар стандарти бўйича рухсат этилган даражадан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207. Барча технологик ускуналар, жумладан транспорт воситалари товуш қуввати даражалари ва ёки иш жойларидаги товуш даражалари кўринишидаги шовқин тавсифномаларига эга бўлиши лозим. Улар мавжуд бўлмаган ҳолда амалдаги стандартлар бўйича аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208. Транспорт воситаларининг иш жойларидаги умумий ва маҳаллий вибрация даражалари (вибротезлик, вибротезланиш) уларнинг техник паспортларида кўрсатилиши лозим. Ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолда улар амалдаги стандартлар услублари бўйича бутунлай соз ускунада ўлчаниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилишда шовқин даражасини, умумий ва маҳаллий вибрация даражаларини ўлчаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210. Ишловчиларни ишлаб чиқаришнинг зарарли шовқинидан ҳимоя қилиш учун жамоавий ва индивидуал ҳимоя воситалари қўлланиши лозим, улар қуйидагиларни қўллашни кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқинга қарши техник воситалар (шовқин манбаининг товуш қувватини камайтириш, кам шовқинли технологик жараёнлар ва товуш изоляцияси воситалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-акустика воситалари (шовқинли ва кам шовқинли технологик ускуналарни рационал жойлаштириш, хоналарнинг товуш изоляцияси ва товуш ютишини ошириш, акустик экранлаштириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товуш изоляцияланган бошқарув ва кузатув кабиналарини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш (оқилона иш ва дам олиш режимини танлаш, шовқин даражаси юқори бўлган шароитда бўлиш вақтини қисқартириш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товуш даражаси 80 дБа дан юқори бўлган иш жойларида индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Вентиляция, иситиш қурилмалари, кондиционерлаш тизимлари, ҳаво компрессор станциялари ва қувурларнинг шовқинини камайтириш учун қуйидагилар қўлланилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқин пасайтиргичлар ва ҳаво чиқиш жойларида товуш изоляциясини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляторлар ва электр двигателларни вибрация ва шовқин ютувчи конструкцияларда ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуна остидаги фундаментларнинг хона поли ва деворлари билан ажралишларини тузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляторларнинг кириш ва чиқиш тешикларини эгилувчан мосламалар ёрдамида бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляторлар ва электр двигателлари, ҳаракатлантириш шкивлари ва бирлаштирувчи муфталарнинг техник ҳолати, вентиляторлар ғилдираклари ва электр двигателлар роторлари балансировкасини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212. Товушли маълумотларни олиш билан боғлиқ иш жойларида (ускуналар ишини назорат қилиш, товушли буйруқлар, огоҳлантирувчи сигналлар ва ҳоказо) шовқиндан индивидуал ҳимоя воситаси сифатида фақат шовқинга қарши қулоқчинлардан фойдаланиш лозим. Бундай иш жойларида бошқа турдаги воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213. Ишловчиларни умумий ва локал вибрациянинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун жамоавий ва индивидуал ҳимоя воситалари қўлланиши лозим, улар қуйидагиларни қўллашни кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вибрацияга қарши кураш техник воситалари (машина ва механизмларнинг вибрацион хусусиятларини яхшилаш, вибрацияланувчи ускуналарнинг тагидаги фундаментни хона поли ва бино деворларидан ажратиш, транспорт воситаларидаги иш жойларининг виброизоляция ва амортизацияси, ишлаб чиқариш ускунасининг техник ҳолатини назорат қилиш ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-профилактик тадбирлар (рационал иш ва дам олиш режимини танлаш, вибрациянинг таъсир вақтини қисқартириш, даволаш-профилактика тадбирлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал ҳимоя воситалари (вибрациядан ҳимояловчи пойабзал, қўлқоплар, вибрациядан ҳимояловчи гиламчалар ва иш жойларидаги майдончалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214. 12 дБа ва ундан юқори даражадаги, вибрация спектрининг октавали ва уч октавали чизиғида рухсат этилган даражадан юқори бўлган вибрация ҳосил қилувчи машина ва механизмлар, қўл машиналаридан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215. Қўл машиналари ва механизмларининг вибрацион хусусиятларини ўрганиш бир йилда камида бир марта амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216. Шовқин ва вибрациянинг таъсири билан боғлиқ касбий хасталиклар аниқланган ҳолда уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор чоралар қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 §. Электр хавфсизлигига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217. Электр ускуналарини эксплуатация қилиш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник эксплутация қилиш қоидалари» ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан эксплутация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217. Корхонада ва ҳар битта цех ёки мустақил иш участкаси бўйича қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий электр ускуналари ва ҳимоя воситалари тавсифи берилган, хусусиятлари ва инвентарь рақамлари кўрсатилган карта паспортлари ёки журнал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электр ускуналари, қурилмалар ва иншоотлар чертёжлари, эҳтиёт қисмлар чертёжлари тўпламлари, ҳаво ва кабель тармоқларининг ижро схемалари ва кабель журналлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ер ости кабель трассалари ва ерга уланиш қурилмалари чизмалари бино ва қурилмаларга боғланиши, унда бошқа коммуникациялар билан кесишиши, муфта билан уланган жойлари кўрсатилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) корхона, цехлар ва бўлимлар умумий электр таъминоти схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) цех, участка электр ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича эксплуатацион йўриқномалар тўплами ва ҳар битта иш жойи бўйича лавозим йўриқномалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар тўплами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган «Электр хўжалиги ҳужжатлари» тўплами энергия объектининг техник архивида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218. Янги электр ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини реконструкция қилиш фақат электр таъминоти ташкилоти билан келишилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ишга туширилаётган объектлар ёки реконструкция қилинган цехларни электр ускуналари тармоқларига улашга Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси вакили томонидан имзоланган эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома, электр энергиясидан фойдаланиш учун тузилган шартнома тузилгандан сўнг, ҳисоблаш ускуналари ўрнатилгандан кейин рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219. Барча электр қурилмалари ток қисқа тўқнашиш (замыкания) ва ёнғинга ҳамда аланга олишга олиб келадиган бошқа режимлардан ҳимоя аппаратлари билан ҳимояланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнувчи моддалар мавжуд омборхона ва ишлаб чиқариш цехларида ва электр ёритгичларнинг ёнувчан қобиқларида бўлганда ёпиқ ёки (шиша колпаклар) ҳимояланган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёритувчи электр тармоқлари биноларнинг ёнувчи қисмларига ва ёнувчи материалларига тегмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220. Хизмат кўрсатувчи ходимлар (навбатчи электр монтёрлар, электр қутиси олдидаги навбатчилар ва ҳоказо) учун корхона томонидан эксплуатацион йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва уларда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ўзаро муносабатлари ва масъулиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш операцияларининг кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нормал иш шароитида ускунани эксплуатация қилиш қоидалари ва авария ҳолати юзага келганда, таъмирлаш пайтида кўриладиган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) диэлектрик ҳимоя воситаларини қўллашдаги хавфсизлик чоралари ва қўллаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) электр ускуналаридан портлаш хавфи бўлган хоналарда фойдаланишда ёнғинга қарши чоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксплуатация йўриқномалари бош муҳандис (бош технолог) томонидан тасдиқлангандан сўнг хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ўрганилиши ҳамда уларнинг қўлига берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Сменали хизмат кўрсатувчи ходимларнинг (электромонтёрлар, чилангарлар) хоналарида ва электр устахонада Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган «Электр ускуналаридан фойдаланишдаги бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома» осиб қўйилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222. Корхонанинг бош тақсимлаш қутиси ва цехлардаги тақсимлаш қутилари панелларида панелга ўрнатилган асбоблар ва аппаратура қайси линияга ёки қайси агрегатга тегишли эканлигини кўрсатувчи аниқ ёзувлар бўлиши лозим. Бундай ёзувлар ҳар бир панелнинг олд ва орқа томонларида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223. Электр двигателларининг корпуслари ва улар ҳаракатга келтирадиган ускуналарда қизил стрелкалар билан айланиш йўналиши кўрсатилиши, ишга тушириш мосламасида эса у тегишли бўлган машина ёки механизм кўрсатилган ёзув бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224. Корхонанинг портлаш хавфи бўлган цехларида ва бўлинмаларида, жумладан спирт ҳайдаш, утилизация цехларида, спирт омборида, аммиакли совутиш қурилмалари ўрнатилган хоналарда, портлаш хавфи бўлган моддалар сақланадиган омборлар ва ҳоказоларда электр техник ускуналар портлашдан ҳимояланган тарзда тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намлик миқдори кўп бўлган бошқа ишлаб чиқариш хоналарида электр ускуналари нам ўтказмайдиган (ёпиқ) тарзда тайёрланган бўлиши лозим (мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида кўрсатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225. Истисносиз барча цехлар ва маиший хоналарда электр двигателларни ишга тушириш учун ёпиқ кожухлар билан таъминланган бўлса ҳам очиқ турдаги рубильниклардан фойдаланиш ман этилади. Фақат ёпиқ турдаги рубильниклардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ турдаги рубильниклардан фақат ёпиқ цех тақсимлаш қутиларига монтаж қилинганда, бош тақсимлаш қутисидан фойдаланиш мумкин, уларни фақат махсус хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226. Электр мосламаларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш, электр ускуналарини чақмоқ ва бошқа ортиқча кучланишлардан сақлаш учун ерга улаш мосламаси ўрнатилиши ва электр ускунасининг корпуси ерга уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускуналарини ерга улаш ёки ноллаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
380 В ва ундан юқори кучланишли ўзгарувчан токда ва 440 В ва ундан юқори доимий токда — барча ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номинал кучланиш 42 В дан юқори, бироқ 380 В дан паст ўзгарувчан токда ва 110 В дан юқори, бироқ 440 В дан паст доимий токда — хавфлилик даражаси жуда юқори бўлган хоналарда (спирт ҳайдовчи ва ректификация цехларида, спирт омборлари, шиша идишларни ювиш бўлинмалари ва подвал хоналарида ва ҳоказо) ва ташқи ускуналарда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номинал кучланиш 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган доимий токда электр ускуналарини ерга улаш ёки ноллаштириш талаб қилинмайди, портлаш хавфи бўлган ҳудудлардаги электр ускуналари, электр пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи ўрами, металл конструкцияларга ётқизилган назорат ва кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда зирҳлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227. Қуйидагилар ҳимоя мақсадида ерга уланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электр машиналар, трансформаторлар, аппаратлар, чироқлар ва ҳоказоларнинг корпуслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электр аппаратларининг приводлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўлчаш трансформаторларининг иккиламчи ўрамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тақсимлаш қутилари, бошқарув қутилари, қутичалар ва шкафларнинг каркаслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тақсимлаш мосламаларининг металл конструкциялари, назорат ва кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда зирҳлари, симларнинг металл қобиқлари, электр токини ўтказиш пўлат қувурлари ва электр ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ бошқа металл конструкциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) спирт сиғимларининг металл корпуслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) кўчмас ва кўчма электр қабул қилгичларнинг металл корпуслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ҳаво линияларининг металл таянчлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) дастгоҳлар, машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларига жойлаштирилган электр ускуналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя мақсадида ерга улаш қийин бўлган кўчма электр ускуналари (электр насослар, электр пайвандлаш трансформаторлари ва бошқалар) ҳимоя учун ўчириш мосламаси билан жиҳозланиши лозим. Технологик ускунанинг корпусидан қайтиш сими сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228. Кучланиш 1000 В гача бўлган чуқур ерга уланган нейтралли электр ускуналарида авария участкасини автоматик ўчиришни таъминлаш мақсадида фазали ва ноль ҳимоя ўтказгичларининг ўтказувчанлиги Электр ускуналарини жиҳозлаш қоидалари талабларига мувофиқ танланиши лозим (1.7-бўлим, «Ерга улаш ва ноль ҳимоя ўтказгичлари» кичик бўлими).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229. Кўчма электр ускуналар (электр насослар, электр пайвандлаш трансформаторлари ва бошқалар), шунингдек пайвандланадиган конструкциялар ва маҳсулотлар Электр ускуналарини жиҳозлаш қоидалари талабларига мувофиқ ерга уланиши лозим (1.7-бўлим, «Кўчма электр ускуналар» кичик бўлими).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230. Электр ускуналарини эксплуатация қилиш жараёнида ерга улашнинг яхлитлиги устидан назорат олиб бориш ва сақлагичларнинг эрувчан қисмлари қаршилик даражасидан ошиб кетишига йўл қўймаслик лозим. Худди шунингдек, ҳимоя учун ерга улаш элементлари устидан эксплуатацион назорат амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга улаш бир йилда бир марта шиналар контактлари бутунлиги ва ерга улаш қаршилигини ўлчаш мақсадида махсус эксплуатацион синовлардан ўтказилиши лозим. Ушбу синовлар қуйидаги тартибда амалга оширилади: бир йилда бир марта тупроқ қуриган ёз пайтида, келгуси йили қишда, энг кам музлаш пайтида, яъни тупроқнинг ўтказувчанлиги энг кам даражада бўлган пайтда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Кучланиш 1000 В гача бўлган тармоқларда ҳар битта ҳимоя учун ерга улаш контурининг қаршилиги 4 Ом дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ҳимоя учун ноллаштириш мақсадида фойдаланиладиган нолли симда сақлагичлар ёки бир қутбли ўчиргичлар бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ ўрнатилган яланғоч ерга улаш симлари, шунингдек барча ерга улаш тармоғи конструкциялари симлари бинафша рангга бўялиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232. Электр ускуналари, бинолар ва иншоотларни яшин уришидан ҳимоя қилиш учун хавфли электр потенциали мавжуд хоналарга стерженли ва тросли яшин қайтаргичлар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Яшин уришидан корхона ҳудудида жойлашган қуйидаги объектлар ҳимояланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) очиқ тақсимлаш мосламалари, жумладан подстанциялар ва алоҳида жойлашган трансформатор подстанциялари бинолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) спирт омборлари, ёнилғи (бензин омборлари) ва мойлаш материаллари омборлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Электр асбоби Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг буйруғи билан тасдиқланган Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари 1.7.94-1.7.97 кичик бандлари талабларига жавоб бериши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 220 В дан юқори бўлмаган электр асбоби, ўта хавфли хоналарда ва хоналардан ташқарида кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган электр асбоби қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ корхоналарида қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган хоналар хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналар тоифасига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) нисбий намлик узоқ вақт давомида 75 фоиздан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ток ўтказувчи поллар (темир бетон, тупроқ, ғишт ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кишининг бир томондан биноларнинг ерга уланган металл конструкцияларига, технологик аппаратларга, иккинчи томондан электр ускуналарнинг металл корпусларига тегиш имконияти мавжуд бўлган ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта хавфли хоналарга нисбий намлик 100 фоизга яқин ва кимёвий фаол муҳити, спирт, аммиак ва сульфидли ангидрид буғлари мавжуд бўлган, шунингдек айни пайтда бир ёки иккита юқори хавфлилик шартига жавоб берган хоналардир. Қолган барча хоналар хавфлилик даражаси юқори бўлмаган хоналарга киради. Хоналар муҳитининг тавсифи мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускунасидан фойдаланиладиган «ўта ноқулай иш шароитларига» металл конструкциялар, сиғимлар, тоннеллар, шунингдек баландликда амалга ошириладиган ишлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236. Электр асбобининг 42 В кучланишда ишлаш имкониятини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолда 220 В да ишлайдиган электр асбобидан фойдаланишга рухсат этилади. Бироқ бунда ҳимоя воситалари (қўлқоплар, калиш ва гиламчалар)дан фойдаланиш ва электр асбобининг корпусини ерга ишончли улаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237. 42 В дан юқори кучланишда ишлайдиган электр асбобининг корпуси ерга улаш симига улаш учун «Ер» белгиси бўлган махсус қисқичга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238. Электр асбоби, қўл чироқларини улаш учун мўлжалланган штепселли уланишларнинг ток ўтувчи қисмлари яширилган ва зарур ҳолларда ерга улаш контактига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239. 12 ва 42 В кучланишларда қўлланиладиган штепселли уловчилар (розеткалар, вилкалар) ўзининг конструктив бажарилишига кўра 110 ва 220 В кучланишлар учун мўлжалланган штепселли уловчилардан фарқ қилиши, ва 12 ва 42 В кучланишлар учун мўлжалланган вилкаларнинг 110 ва 220 В кучланишли штепселли розеткаларига улаш имкониятига эга бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12/42 В кучланишлар учун штепселли уловчилар 110/220 В кучланишлар учун штепселли уловчилардан рангига кўра кескин фарқ қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240. Кабеллар ва симларнинг қобиқлари электр асбобга киритилган бўлиши ва синмаслиги ҳамда сийқаланиб кетмаслиги учун мустаҳкам ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кўчма қўл электр чироқларидан фойдаланишга 42 В дан юқори бўлмаган кучланишда йўл қўйилади. Ўта хавфли хоналарда, сиғимлар ва аппаратларнинг ичида, хоналардан ташқарида 12 В дан юқори бўлмаган кучланишда кўчма қўл электр чироқларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242. Портлаш ва ёнғин хавфи юқори бўлган шароитда ишлаш учун кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган портлашдан ҳимояланган кўчма электр чироқлар ёки шахтёрларникига ўхшаш аккумуляторли фонарлар зарур. Қўлда ишлатиладиган электр асбобидан портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарда фойдаланишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243. Кўчма электрлаштирилган асбоб ва қўл электр чироқларидан фойдаланиш мақсадида кучланишни пасайтириш учун стационар камайтирувчи трансформаторлар қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244. Электр асбоби ва қўл электр чироқларининг сақланиши ва созлигини назорат қилиш корхона бўйича фармойиш билан ваколатли этиб тайинланган шахс амалга ошириши лозим. Электр асбоби навбат рақамига эга бўлиши ва қуруқ жойда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245. Корпусда туташувлар ва симлар изоляциясининг аҳволи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ерга уланган сим, электр асбоби, қўл электр чироқлари, пасайтирувчи трансформаторлар изоляцияси ва частота ўзгартиргичлар изоляцияси мегомметр ёрдамида 3 ойда 1 марта малакаси III гуруҳдан паст бўлмаган шахс томонидан текширилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус журналда қайд этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246. Ишчининг қўлига электр асбобини беришдан олдин стендда ёки асбоб ёрдамида (масалан, «Нормометр») ерга уланадиган симнинг бутунлиги ва электр асбоби корпусида туташув йўқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари ва электр асбобнинг берилиши махсус журналда қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247. Қўл электр асбоби ёки электр чироқларидан фойдаланишда уларнинг симлари ёки кабеллари иложи борича осиб қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248. Электр асбобидан фойдаланувчи шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электр асбобини қисқа вақтга бўлсада бошқа кишига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электр асбобини қисмларга ажратиш ва мустақил таъмирлаш (электр асбобининг ўзини, симларини, штепселли уланишларини ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нарвонлар ёрдамида 2,5 м дан юқори баландликда ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) металл сиғимлар, аппаратлар ичига бошқа кўчма трансформаторлар ва частота ўзгартиргичларни олиб кириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249. Электр ускуналарининг аҳволи учун жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кабеллар, электр симлари, двигателлар, чироқлар ва бошқа электр ускуналарининг хоналарнинг ёнғин ва портлаш хавфи даражаси ва атроф муҳит шароитларига боғлиқ равишда танлаш ҳамда қўлланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа туташувлар, ортиқча зўриқишлар, ички ва атмосфера қизишлари, шунингдек бошқа носоз иш режимларидан ҳимоя аппаратларининг аҳволини мунтазам равишда назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250. Электр ускуналаридан фойдаланишда қўлланиладиган ҳимоя воситалари Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг буйруғи билан тасдиқланган «Электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синовдан ўтказиш қоидалари» талабларига тўлиқ жавоб бериши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган ҳимоя воситалари зудлик билан фойдаланишдан чиқарилиши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: изоляцияловчи штангалар, қисқичлар, изоляцияловчи дастакларга эга асбоб, диэлектрик қўлқоплар, диэлектрик этик ва калишлар, изоляцияловчи тагликлар, резина гиламчалар ва йўлак гиламчалари, кўчма кучланиш кўрсаткичлари ва ток ўлчаш қисқичлари, кўчма вақтинчалик ерга улаш ҳимоя мосламалари, кўчма деворлар, ҳимоя кўзойнаклари, брезент қўлқоплар ва противогазлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Фойдаланиш учун қабул қилинган барча ҳимоя воситалари амалдаги «Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синовдан ўтказиш қоидалари»га мувофиқ аҳволда эканлигини текшириш мақсадида мунтазам равишда назорат қилиниши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синовдан ўтмаган ёки синов муддати тугаган ҳимоя воситаларини қўллаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Фойдаланишда бўлган ва захирада турган барча ҳимоя воситалари рақамланиши лозим. Рақамлаш корхона бўйича умумий ва ҳимоя воситаларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Ҳимоя воситаларини тўғри сақлашни ташкиллаштириш, уларнинг захираларини тўлдириш, даврий текширишлар ва синовларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, носоз воситаларни ўз вақтида фойдаланишдан чиқариш ва ҳимоя воситалари ҳисобини юритишни ташкиллаштириш учун жавобгарлик корхонанинг бош энергетиги (механиги) зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Барча ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва аҳволини ҳар 3 ойда текшириш, уларни белгиланган муддатда навбатдаги синовга топшириш ёки бузилган ҳолатда ўз вақтида алмаштириш учун жавобгарлик корхона бош энергетиги (механиги)нинг фармойиши билан ваколатли шахс зиммасига, у бўлмаган пайтда бош энергетик (механик) зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий текширишлар натижалари сана ва текширишни амалга оширган шахснинг фамилияси кўрсатилган ҳолда текширишлар журналига киритилиши лозим. Носозлик аниқланган ҳолда ҳимоя воситаси зудлик билан фойдаланишдан олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Ҳимоя воситаларидан индивидуал фойдаланишда уларнинг бут сақланиши ва ишлатилиши, лозим даражада хизмат кўрсатилиши, белгиланган муддатда навбатдаги синовга топширилиши ва яроқсиз ҳолга келганда ўз вақтида алмаштирилиши учун жавобгарлик ҳимоя воситаси берилган шахснинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 §. Корхонанинг санитария-технологик жиҳозланишига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Корхонанинг барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари хўжалик-ичимлик ички сув қувурлари тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ички сув қувурлари тизимини жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш санитария меъёрлари қоидалари, «Биноларнинг ички сув қувурлари ва канализацияси» қурилиш меъёрлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Технологик, хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари, хом ашё ва ускуналарни ювиш учун зарур сувнинг сифати амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаини танлаш маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва тегишли давлат санитария назорати марказлари билан келишилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260. Сув ҳавзалари (сув тиндириш иншоотлари, насос станциялар, сув ҳавзалари) атрофида санитария-ҳимоя зоналари бўлиши лозим. Очиқ сув ҳавзалари атрофи баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаган тўсиқлар билан ўралган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. Сув қувурлари тармоғи ҳалқаланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
262. Хўжалик-ишлаб чиқариш сув қувурларини ичимлик суви қувурларига улаш мумкин эмас. Шаҳар сув қувурлари тармоғига уланган ичимлик суви қувурлари маҳаллий манбалардан олинадиган бошқа ичимлик суви қувурларига доимий уланишга эга бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263. Ичимлик сувини узатиш ва сақлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хўжалик-ичимлик сув таъминоти амалиётида фойдаланиш учун тавсия қилинган қувурлар, материаллар ва коррозияга қарши қопламалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264. Хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув сарфи меъёри қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун — иссиқлик таъсири соатига 20 ккал/м3 ва ундан ориқ бўлганда бир сменада 1 кишига 45 л ва қолган ҳолатларда 25 л;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
душхонали ишлаб чиқариш цехлари учун — бир душ сеткасига 37 oC ҳароратли 500 л/с;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим душхона, гуруҳли ва якка ювиниш мосламалари учун — битта кранга 37 oC ҳароратли 180 — 200 л/с.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265. Ишловчиларни ичимлик суви билан таъминлаш мосламалари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266. Корхона ходимларини қайнаган ичимлик суви билан таъминлаш бир сменада 1 кишига 4-5 л ҳисобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267. Ичимлик сувининг ҳарорати 20 oC дан юқори ва 8 oC дан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268. Ичимлик сувини тарқатиш мосламаси стаканларни ювиш қурилмаси, сувни оқизиб юбориш чаноқлари ёки махсус сув оқизиб юбориш қурилмаларига эга бўлиши ҳамда тоза сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269. Газ суви ишлаб чиқариш учун сатуратор мосламаларининг жиҳозланиши ва эксплуатация қилиниши Ўзбекистон Республикасида Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Босим остида ишлайдиган идишларнинг жиҳозланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари» талабларига амал қилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270. Ичимлик сувининг сифати стандарт талабларга жавоб бермаган ҳолда маъмурият ёки иш берувчи ичимлик сувини тозалаш ускуналарини сотиб олиши ва ишга тушириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271. Барча сув қувурлари мосламаларининг (қудуқлар, гидрантлар, насослар ва бошқалар) созлигини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси хизмат кўрсатувчи ходимлари томонидан корхона бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича бир ойда камида 1 марта амалга оширилиши тавсия этилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 197-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1755-2, 18.12.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 492-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272. Корхоналарда ишлатилган ишлаб чиқариш ва хўжалик-чиқинди сувларини чиқариб юбориш учун ёпиқ канализация тармоқлари ўрнатилиши лозим. Хўжалик-чиқинди сувлари ва ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини шимувчи қудуқлар ва ўраларга ташлашга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273. Оқова сувларни сув ҳавзаларига оқизиш шарт-шароитлари «Ер усти сувларининг оқова сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидалари»га мувофиқ бўлиши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274. Оқова сувларни сув ҳавзаларига оқизиш шарт-шароитлари қонун ҳужжатларига кўра ер усти сувларининг оқова сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидаларига мувофиқ тегишли органлар билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275. Оқова сувлар сув ҳавзаларига оқизилишидан олдин тегишли органлар билан келишилган ҳолда биологик ёки механик тозалаш иншоотларида тозаланиши лозим. Оқова сувларни канализация тозалаш иншоотларида тозалашни назорат қилиш амалдаги Ер усти сувларининг оқова сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276. Барча сув таъминоти ва канализация тақсимлаш тармоғи корхонанинг бош режасида кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277. Текшириш қудуқлари чўян ёки бетон қопқоқлар билан ёпилган бўлиши лозим. Текшириш ва ёнғин қудуқларини бирон-бир материаллар, хом ашё, тара ёки тасодифий буюмлар билан ёпиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278. Шахта қудуқларига насослар ўрнатишда уларга эркин тушиш имконияти бўлиши, шахтага тушиш панжарали зиналар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Зиналар ёритилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279. Барча насосларнинг умумий иссиқ суюқликларни узатувчи қувурлари магистралга қайтариш клапанлари ва тартибга солувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280. Насосхоналардаги оқова сувлар чиқиб кетишининг олдини олувчи канализация затворга эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281. Тозалашни талаб қилувчи ва талаб қилмайдиган ишлаб чиқариш оқова сувлари учун алоҳида канализация тармоқлари кўзда тутилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282. Технологик ускуналарни канализация тармоғига тўғридан тўғри улашга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқова сувлар учун воронкалар, тарновлар, олинадиган металл панжаралар билан ёпиладиган темир бетон лотоклар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283. Сувнинг сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан лаборатория назоратини ўрнатиш, аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариш тизимларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалаш иншоотларининг техник ва санитария ҳолати устидан назорат қилиш махсус тайинланган шахс зиммасига юклатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284. Канализация насос станцияларига хизмат кўрсатиш махсус тайёргарликка эга ходимлар томонидан амалга оширилади. Улар доимий фаолият юритувчи 3 марта ҳаво алмашувини таъминловчи сўрувчи вентиляцияга ва 7 марта ҳаво алмашувини таъминловчи фавқулодда вентиляцияга эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вентиляция тизими ўчирилган ҳолатда ишларни амалга ошириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285. Кузатиш, канализация, сув қувурлари, газ қудуқларидаги барча ишлар масъул шахс томонидан берилган наряд-рухсатнома асосида амалга оширилиши лозим (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Наряд-рухсатнома қудуқ билан технологик боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари билан келишилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286. Қудуқларда ишлаш учун 18 ёшдан кичик бўлмаган, жисмонан соғлом ва тиббий кўрикдан ўтган эркаклар қабул қилинади. Қудуқлардаги ишлар камида 3 кишидан иборат махсус ўқитилган ишчилар бригадаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287. Ишчи қудуқларда ишлаш пайтида қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқ чуқурлигидан 3 м узун бўлган ва 300 кг дан ортиқ юкни кўтара олувчи арқонга эга эҳтиёт камари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқ чуқурлигидан 2 м узун бўлган ташқарига чиқариладиган шлангли противогаз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиш 12 В дан ортиқ бўлмаган портлашдан ҳимояланган тарзда ясалган кўчма ёки шахтёрлик чироғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиш 42 В дан ортиқ бўлмаган кўчма вентилятор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288. Қудуқда ишларни амалга оширишдан олдин газ анализатори ёки индикатор ёрдамида қудуқда газ йўқлигини аниқлаш, тўсиқ ва тақиқловчи йўл белгисини ўрнатиш лозим. Қудуқда газ борлиги аниқланган тақдирда уни талаб даражасида шамоллатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқда ишловчини эҳтиёт камари, шлангли противогаз ва қутқарув арқонига эга бир киши (дублёр) доим кузатиб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289. Канализация-насос станциялари сўрувчи умумий алмашув ва фавқулодда (етти марта ҳаво алмашувини таъминловчи) вентиляция тизимлари билан жиҳозланиши лозим. Вентиляция ишламаган ҳолда станция хонасига кириш ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290. Корхонанинг барча биноларида иситиш тизимлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария меъёрлари ва «Иш ҳудуди ҳавоси» стандарти талабларига мос ҳарорат ва намликни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291. Иситиш асбоблари юзаси қизишининг рухсат этилган максимал ҳарорати қуйидаги даражалардан ошмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чанг ажралмайдиган ишлаб чиқариш хоналарида доимий кўрсаткичга эга иситиш тизимида 1300С ва ўзгарувчан кўрсаткичга эга иситиш тизимида 1500 С;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чанг ажраладиган ишлаб чиқариш хоналарида — 1100 С.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292. Иситиш асбоблари куйишдан сақловчи тўсиқларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 §. Сигнализация ва алоқа тизимларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293. Йирик корхоналар ўз телефон алоқаси коммутаторига эга бўлиши лозим. Кичик корхоналарда ишлаб чиқариш участкаси билан телефон алоқаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294. Ўзаро доимий ишлаб чиқариш алоқаси мавжуд бўлган асосий ва қўшимча ишлаб чиқариш хоналари, таъмирлаш устахоналари, совутиш қурилмаси, буғ қозонхонаси ва бошқа ишлаб чиқариш участкалари ишлаб чиқариш шароитлари, бинолар ва ишлаб чиқариш участкаларининг корхона ҳудудида жойлашувига боғлиқ равишда телефон, диспетчерлик ёки селектор алоқаси билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295. Корхона ўзининг трансляция тармоғига эга бўлиши керак. Репродукторлар барча хоналарда (омборхона ва гардероблардан ташқари) ва ҳудудда ўрнатилиши лозим. Бунда алоҳида участкаларни трансляция тармоғидан узиб қўйиш имконияти кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296. Бошқарув пультидан кўринмайдиган машиналар, агрегатлар, иккитадан ортиқ хоналарни бирлаштирувчи, шунингдек 20 м дан узунроқ транспортёрлар энергия берилишидан 20 секунд аввал автоматик ишлаб кетувчи овоз сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297. Корхоналарнинг хоналари ва ҳудудидаги омборлар амалдаги «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг талабларига мувофиқ ёнғин сигнализациясининг воситалари билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298. Газларнинг ажралиб чиқиши туфайли (спирт ҳайдаш ва углекислота цехлари, бижғиш бўлими, спирт омбори, совутиш қурилмаси ва ҳоказо) ёки аппаратларда, қурилмаларда босимнинг йўл қўйиладиган даражасидан ортиши туфайли (пиширгич ва илкпиширгичлар, аппарат бўлими, буғ қозонхонаси, совутиш қурилмаси) одамлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган цехлар, бўлимлар, ишлаб чиқариш участкалари хоналарнинг портлашдан, ёнғиндан хавфлилиги бўйича тоифаланишини ҳисобга олган ҳолда аварияли овоз ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аварияли сигнализация хоналарда, иш участкаларида барча кириш ва чиқиш жойларида ўрнатилиб, соз ҳолда тутиб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Бражка (бижғитилган сусло)дан спирт ва спирт хом ашёсини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299. Аппарат бўлими алоҳида хонада жойлаштирилиши ва тамбур шлюз билан мазкур Қоидаларнинг 102-бандига мувофиқ жиҳозлантирилиши лозим. Аппарат бўлими хонаси усти ва остида ишлаб чиқариш хоналари бўлмаслиги шарт. Поллар мазкур Қоидаларнинг 90—92-бандларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300. Аппарат бўлими хонасига кириш олдида «Бегоналарга кириш тақиқланади. Портлаш хавфи бор!» сўзлари ёзилган плакатлари бўлиши лозим (хона В-1 классли, муҳит 2-Б).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Аппарат бўлими хонаси мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида баён қилинган талабларга жавоб берувчи ҳаво алмаштиргич билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302. Электрускуналар, электрмоторлар, умумий ва авария ҳолатидаги ёритгичлар мазкур Қоидаларнинг II боби 13-параграфига мувофиқ, шу каби аппарат бўлими хонасидаги ишга туширувчи приборлар учқун чиқишдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электртехника корпуслари, спирт қабул қилиш идишлари, спирт ҳаракатланувчи коммуникациялар электр ўтказгичлар орқали ерга уланиши лозим. Электр ўтказгичлар қаршилиги 4 Ом дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303. Аппарат бўлими хонасида гугурт ёндириш ёки аланга берувчи бошқа манбалардан фойдаланиш, ёқилғи материалларини сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонада ишлатганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304. Статистик электр ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида технологик ускуна ва идишлар, қувур ўтказгичлар электр ўтказгич симлар билан ерга уланиши, ерга улаш қурилмалари электрускуналар билан бирга уланиши лозим. Статистик ҳимояни ерга улаш қурилмалари қаршилиги 100 Ом га қадар рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металл ёки нометалл электр ўтказгичлар, қувур ўтказгичлар, ҳаво ўтказгичлар, аппаратларнинг устки қопламалари узлуксиз электр тармоғини ташкил этиб, цех доирасида камида 2 жойидан ерга улаш контурига уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча қувур ўтказгичлар, металл конструкциялар, металл нарвонлар оралиғи 10 см дан ортиқ бўлганда ҳар 20—25 м оралиқда ўзаро боғланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистик электр тўпловчи синтетик кийимларда, михли оёқ кийимларда аппарат бўлимига кириш ва ишлар бажариши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305. Спирт ҳайдаш аппаратлари жойлашган хонада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водопровод суви тўхтаб қолганда ишлатишга 30 минутлик захира суви сақлайдиган, юқорида ўрнатилган идиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария ҳолатидаги ёритгичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозонхона билан алоқа қилиш учун телефонлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306. Ҳайдаш аппаратлари қисмлари ва ёрдамчи ускуналарга хизмат кўрсатиш учун йўлаклар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307. Ҳайдаш кубида ҳар йили текширувдан ўтказиладиган, босимнинг юқори қиймати белгиланган манометр ўрнатилган ҳимояловчи қурилма бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308. Спирт узатиш трубасида спирт фонари олдида конденсацияланмаган спирт парларини ва корбонат ангидрид газини ташқарига чиқариш учун ҳаво йўли бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309. Иситгич, куб, колонна ва трубопроводлар иссиқлик ўтказмайдиган материаллар қопланганда кузатиш ойналари, қопқоқлари, регардлар ва бошқа арматуралар очиқ қолдирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310. Ускуналарга хизмат кўрсатиш майдонлари, уларга чиқиш нарвонлари металлдан ясалган бўлиб ушбу Қоидаларнинг IV боб 3-параграфида кўрсатилган талабларига, поллар бетондан бўлиб мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311. Ҳайдаш аппарати кубини бражка ёки ҳайдалиши лозим суюқлик билан 2/3 қисмигача тўлдирилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
312. Спирт, эфир, сивуш мойини оралиқ ва йиғувчи бакларининг герметик ёпиш люклари бўлиб, атмосфера билан спиртни ушлагичларга эга бўлган ҳаво йўллари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313. Ускуналарнинг ва идишларнинг ойнали қисмлари механик шикастланишдан сақланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
314. Ҳайдаш аппаратини бошқаришни, ишни созлашни, кузатишнинг қулай бўлиши учун спирт, сув фонарлари, фильтрлар, ўлчов приборлар аппаратининг иш жойи яқин бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315. Ҳайдаш аппаратини тозалаш, созлаш ушбу Қоидаларнинг IV боб 4 ва 5-параграфлари талабларига амал қилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316. Дефлегматор, конденсатор, музлаткичларни иссиқлик алмашиниш юзаларини тозалаш белгиланган муддатларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирланган ёки янги аппаратни, уни ишга туширишдан аввал дефлегматорнинг юқори нуқтасигача сув тўлдириш йўли билан синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
317. Барча иссиқлик қурилмалари йилда бир марта конструкциялардаги ўзгаришларни ва ишлаш параметрларини аниқлаш мақсадида ишчи синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318. Аппарат бўлими биносида минимал спирт (1 суткали ишлаб чиқариш қуввати доирасидан ошмаган) миқдорда бўлиши лозим. Ортиқча спирт спирт омборига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319. Аппарат бўлимида устида сақланадиган индивидуал ҳимоя воситалари (шлангаси ташқарига чиқариладиган противогаз, 12 вольтли портлашдан ҳимояли ёритгич ёки аккумляторли фонарь, қутқариш арқонли ҳимоя камари, керакли дорилар билан аптечка) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320. Спирт омборларининг бинолари ва иншоотлари қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги қурилиш ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) амалдаги «Осон ёнувчан ва ёнувчан суюқликларни сақлаш учун омбор хоналарини лойиҳалаштиришнинг меъёрлари ва техник шартлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) амалдаги «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Спирт қабул қилиш бўлими спиртни сақлаш хоналаридан брандмауэр (ёнмайдиган) девор билан ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Спирт қабул қилиш бўлимига асосий киришдан ташқари бевосита ташқарига чиқадиган қўшимча чиқиш йўли бўлиши ҳамда 105-бандда келтирилган талабларга риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Спирт омбори ва спирт қабул қилиш бўлими хоналарида пол темир қўшилиб цементланиши, эшикка қарама-қарши томонга қиялиги бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
324. Спирт омборининг ўраси чуқурлиги спирт омборида мавжуд бўлган барча сиғимларнинг ҳажмига тенг бўлган ҳажмда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325. Бинодан ташқаридаги очиқ спирт омборида барча сиғимларнинг пойдеворлари атрофида спирт омборида мавжуд бўлган барча сиғимларнинг ҳажмига тенг бўлган ҳажмни ҳосил қилувчи деворлари бўлган темир қўшилиб цементланган майдончаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326. Спирт омборларининг хоналарида майдончалар, ўтиш кўприкчалари, панжарали зиналар металлдан бўлиши лозим (мазкур Қоидаларнинг IV боб 3-параграфи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327. Спирт омборида деразалар ер сатҳидан камида 2 м баландликда, шимолга қаратилган, панжаралар ва темир тўсинлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328. Ёпиқ спирт омборида хонанинг ҳавосида этил спирти буғларининг миқдори 1000 мг/м3 дан ошмайдиган равишда ҳаво алмашуви тутиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329. Спирт омборида яшин қайтаргич билан жиҳозланган сиғимларнинг металл корпуслари эса ерга туташтирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330. Спирт омборларининг хоналарида фақат буғли насослар ўрнатилишига рухсат этилади. Электр таъминотли насосларни қўллаш портлашдан ҳимояланган турида электр двигатели таъминоти ўрнатилган ҳолдагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331. Спирт омборида сиғимлар ўртасида ҳамда сиғим корпусидан деворгача 1,5 м дан камроқ масофа бўлишига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332. Спирт омборида спиртни бериш ва қабул қилиш учун мўлжалланмаган ускуналарни ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333. Цистерналар ва ўлчагичларда спирт сатҳи кўрсаткичларининг шиша қисмлари механик зарарланишдан ҳимояланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334. Спирт омборида ва спирт қабул қилиш бўлимида ёнувчан материаллар ва чет буюмларни сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335. Спирт омбори ва спирт қабул қилиш бўлимини ўт ўчиргичлар, буғ билан ўт ўчиришнинг ёнғин жўмраклари ҳамда бошқа ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш ёнғин назорати идораларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
336. Спирт омборининг кириш эшигида «Бегоналарнинг кириши тақиқланган!» ёзуви билан, бинонинг ичида эса «Аланга ёндирилмасин!», «Чекиш тақиқланади!» ёзувлари осилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337. Спирт омборининг хонаси ҳаво келувчи-сўриб тортишли ва аварияли шамоллатиш билан ва ёритиш билан жиҳозланиши керак (мазкур Қоидаларнинг II боб 14-параграфи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
338. Спирт омборида ҳаво муҳитининг ҳолати устидан доимий назорат юритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
339. Спирт омборлари хоналарида пайвандлаш ишларини, шунингдек цистерналар ва ўлчагичларни улаш ва кесиш ишларини бажариш тақиқланади. Ушбу ишлар барча цистерналарни спиртдан бўшатиб, уларни тоза сув билан тўлдириб, ёнма-ён хоналарга борувчи спирт қувурларда барча жўмракларни ёпишдан кейин рухсат этилади (жўмраклар бўлмаган қувурларда тиқинлар ўрнатилади). Кесиш, улаш, пайвандлаш ва ҳоказолар керак бўлган цистерна сув билан ювилиши ва шамоллатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340. Цистерна ичига ювиш ёки таъмирлаш учун кириш лозим бўлганда уни аввал спиртдан тўлиқ бўшатиб, ички деворларини сув билан ювиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341. Ишчилар цистернанинг ичига киришидан аввал масъул муҳандис-техник ходим жойида шахсан тайёрлаш ишларининг тўғри ўтказилганига ишонч ҳосил қилиши, цистернага кириш учун тайинланган ишчи эса кислородли изоляцияловчи асбобни ҳамда арқон боғланган муҳофаза белбоғини тақиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342. Ишлар заҳарли ва портлашдан хавфли газлар бўлган сиғимлар ичидаги ишларнинг умумий Қоидаларига мувофиқ ўтказилади. (мазкур Қоидаларнинг IV боб 5-параграфи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343. Таъмирлаш ҳамда ёритиш етишмаган ҳолларида фақат аккумуляторли чироқлардан фойдаланиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344. Транспортдан спиртни қабул қилиш тугаганда унинг насос билан олинмаган қолдиқлари фақат узатиш идишида қолиши мумкин. Ўлчагичларда ва босиб киритиш қувурида спирт қолишига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345. Спиртни очиқ усулда қуйишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
346. Ёзги пайтда жўнатиш учун бочкаларга қуйилган спиртни кўпи билан икки суткагача сақлаш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347. Ёзги пайтда спиртни ташишда бочкалар ўз сиғимининг 5 фоиз ҳажмига бўш қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
348. Спирт омборида спирт солинган бўш бочкаларнинг сақланиши рухсат этилмайди. Шунингдек, спирт қуйилган бочкаларни бир-бирининг устига қўйиш ва уларни бўйига иккитадан ортиқ бочкани ёни билан қўйиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349. Спиртни ташиш фақат автомобиль, темир йўл цистерналарида ёки металл бакларда (бочкаларда) рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350. Спиртдан бўшаган идишларни ювишдан кейин тиқинлар билан беркитиб, хоналарда ёки махсус майдончаларда бостирма остида омбор ва ишлаб чиқариш хоналаридан камида 20 м масофада сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Шиша идишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш (идишлар цехи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351. Идишлар цехи қуруқ, кенг ва иситиладиган хонада жойлашиши, идишларга ишлов бериш ва уларни ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотларини ҳамда виночилик маҳсулотларини қуйиш цехларига ташиш учун махсус механизмлар ва мосламаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
352. Идиш қабул қилиш ва ишлов бериш бўлимларининг хоналарини бўшаган яшиклар ва ўраш материаллари билан тўлдириш тақиқланади. Хонада ишлатилган ўраш материалларини саралаш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353. Шиша идишларни саралаш-танлаш конвейерида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
354. Идишлар цехи ва қуйиш цехининг ёнида шиша синиқларини марказлаштирилган йиғиш учун металл бункер жойлашиши лозим. Бункернинг қопқоғи махсус ёпқич билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355. Бункер шиша синиқларидан улар ўзи бевосита ағдарма автомобилнинг кузовига тушиб бориши йўли билан бўшатилиб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
356. Цехда юзага келган шиша синиқлари дарҳол металл хокандозлар ва чўткалар (супургилар) ёрдамида махсус яшикларга йиғилиб, бункерга олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357. Идишли яшиклар кўпи билан 2 м баландликда ғарамга тахланиши лозим. Ғарам ўртасидаги асосий ўтиш кенглиги камида 2 м, қолганлари камида 1 м бўлиши лозим. Идишли яшикларнинг ғарамлари тушиб кетмаслиги учун мустаҳкам ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358. Шиша идишларни яшикларсиз ғарамларга терилиши уларнинг сиғимига қараб, кўпи билан қуйидаги баландликда рухсат этилади: 0,25, 0,5 ва 0,75 л сиғимдаги бутилкалар учун 2,0 м, 1 л учун 1,5 м.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғарамлар ўртасида камида 1 м лик ўтиш йўллари қолдирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идишлар бўлган қоплар кўпи билан 2,0 м баландликдаги ғарамларга қўйилиб, ғарамни мустаҳкамлаш учун қаторлар ўртасида махсус зичлагичлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359. Шиша ва идишларни ташиш механизацияли усулда бажарилиши керак (электр карлар, транспортёрлар ва ҳоказолар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
360. Транспортёрларнинг ишга тушиши ҳақида огоҳлантириш учун хонада 10—15 сониялик оралиғи бўлган сигнализация ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. Транспортёрлар орқали ўтиш учун панжарали металл кўприкчалар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362. Зарарланган ва тўлдирилган бутилкаларни ёритиб текшириш экранларининг чироқлари 42 В дан ошмаган кучланишда бўлиши керак, бунда ёруғлик бевосита шиша идишга қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторнинг узлуксиз ишлаш вақти кўпи билан 2 соатни ташкил этиши, ундан кейин 15 дақиқалик танаффус бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363. Йилнинг совуқ фаслида ювиш-қуйиш цехига узатиладиган шиша идишлар камида 80 C ҳароратгача иситилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364. Шиша идишлар цехининг ёнида идишларни қабул қилиш ташқи майдончалар бўлган ҳолда цех хонасининг ташқи эшикларида ҳаво иссиқлик тўсиқлари ёки тамбурлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365. Шиша идишларни тиқинлар қолдиқларидан тозалаш тиқинларни тортиб олиш мосламалари орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Тайёр маҳсулотнинг ўралиши ва экспедицияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366. Маҳсулотни ўраш ва экспедиция хоналари мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган шамоллатиш билан, экспедициядаги шиша маҳсулотини бериш учун мўлжалланган девор туйнуклари — ҳаво иссиқлик тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367. Маҳсулот ўраш ва экспедиция хоналарини ўраш материаллари ва идишлар билан тўлдириш тақиқланади, улар сарфланган сари иш жойига етказиб бориш лозим. Иш вақти тугаганда ишчилар хоналарни ахлат, ўраш материаллари ва идишларни тозалашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўраш материалларини тайёрлаш заводнинг ёнғин муҳофазаси билан келишилган, шу мақсадда махсус ажратилган жойларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368. Шиша маҳсулоти билан яшиклар ғарамлари кўпи билан 2 м баландликда, улар ўртасида камида 1 м ўтиш жойи сақланган ҳолда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369. Тайёр маҳсулотни экспедициядан автомашина кузовига етказиб бериш транспортёрлар ёрдамида ёки бошқача механизациялашган усулда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370. Автомашина орқага кетишини чеклаш учун эстакада олдида чеклагичлар (чорқирра тахталар, тўнкалар ва ҳоказолар) қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371. Эстакадада ўрнатилган транспортёрдан ўтиш учун зарур ҳолларда панжарали ўтиш кўприкчалари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Лаборатория. Ўювчи, заҳарли, ёнғин ва портлаш жиҳатидан хавфли моддаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лабораторияда ишлашга қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372. Лаборатория хоналари амалдаги қурилиш ва санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий оқма-тортма вентиляциядан ташқари, лаборатория хоналари ҳаво тортувчи мосламалар (шкафлар) ёки ҳавони сўриб олиш учун вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
373. Лаборатория ходимлари қўлланилаётган кимёвий моддалар, материалларнинг ёнғин жиҳатидан хавфлилик даражасини билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари шарт. Моддалар ва материаллар лабораторияда қатъий навлари бўйича сақланиши керак. Ўзаро кимёвий таъсири ёнғин ёки портлашни юзага келтириши мумкин бўлган моддаларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лабораториядаги мебель ва ускуналар одамларни чиқишига тўсқинлик қилмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Ускуналар оралиғидаги энг кам йўл қўйиладиган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374. Заҳарли моддалар билан ишлашга мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган, тегишли тарзда жиҳозланган ва бошқа хоналарнинг вентиляциясига боғлиқ бўлмаган ҳаво тортувчи мосламаларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375. Зарарли ва ёнувчи буғ ва газлар ажралиши билан кечадиган ишлар олиб борилаётган тортувчи шкафлар юқори ва қўйи сўрмалар, шунингдек, суюқликнинг полга оқиб тушишини олдини олувчи ён деворлар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шкафнинг 15—20 см га очиб қўйилган табақалари кўндаланг кесимида ҳавонинг тезлиги 0.5 дан 0.7 м/сек атрофида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта зарарли моддалар (сариқ қонсимон туз) билан ишлаганда ҳавонинг тезлиги 1 дан 1,2 м/сек оралиғида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376. Тортувчи шкафлар герметик газ ўтказмайдиган арматура ичига жойлаштирилган электр лампочкалар билан жиҳозланиши, уларнинг включателлари тортувчи шкафдан ташқарида, штепсел розеткалари эса иш столининг қисқа ён томони бўйлаб тортувчи шкафдан ташқарида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377. Олов ҳамда ёниш ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланган бўлиши, кислота ва ишқорлар билан ишлашга мўлжаллангани эса зангламайдиган материал билан қопланиб, ёнмайдиган материалдан ён девори бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд деворлари томонида жойлаштирилиши ва кранни тасодифан очиб юборишнинг имкони бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Катта миқдордаги кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун алоҳида ажратилган ювиш хонаси мавжуд бўлиб, имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
379. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланиши керак: улардан бири зарарли ва ҳиди кучли моддаларни йўқотиш ҳамда хромли аралашма билан ювиш учун тортувчи шкафли, иккитаси эса содали ва тоза сув билан ювиш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
380. Лабораториядаги ҳаво алмашинуви шундай ҳисоб-китоб қилиниши лозимки, ишчи хоналарнинг ҳавосидаги заҳарли портловчи газлар, буғлар ва чангнинг амалдаги концентрацияси амалдаги СанҚМ да белгиланган энг кўп йўл қўйиладиган концентрациядан ортиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кислоталар ва ишқорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
381. Кислота ва ишқорлар кимёвий моддалар омборида жойлаштирилиши керак. Кислота ва ишқорларни майдончаларда сақлаганда уларга ҳаво ёғинлари ва қуёш нурлари тушишининг олдини олиш учун соябон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382. Кислота ва ишқорларни подвал хоналарда сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар қўйиладиган поллар кислотага чидамли материалдан ишланиб, тўкилган кислотани махсус идишга йўналтирадиган тарновлар томон қиялиги бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
384. Кимёвий моддалар омборлари тўкилган ишқор ёки кислотани нейтраллаш учун етарли даражада воситалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
385. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар дастали мустаҳкам тўқилган саватларга ёки махсус яшикларга жойланиши лозим, уларсиз мазкур суюқликларни ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
386. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишларни қўлда икки киши узоғи билан 25 м масофага текис юза бўйлаб ташишга йўл қўйилади, бунда суюқлик сачрашига қарши зарур эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шишаларни фақат ичига асбест тўшалган махсус (тахтадан ёки металлдан ясалган) яшикларда ташишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
387. Кислота ва ишқорлар билан ишлайдиган барча ходимлар сақлагич кўзойнаклар (гардиши теридан ёки резинадан ишланган) ва резина қўлқоплардан, айрим пайтларда эса резинали (ёки резина қопланган) фартук ва резина этиклардан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота ва ишқорлар билан сақлагич кўзойнакларсиз ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
388. Кислота ва ишқорларни шиша идишлардан кичик идишларга сифон ёхуд қўл насослари воситасида қуйиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389. Олтингугурт кислотасини тайёрлаш учун уни сувга тизиллаган оқим билан қуйиб, тинмай аралаштириб туриш керак. Олтингугурт кислотасига сув қуйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
390. Қаттиқ ҳолатдаги ўювчи натрийли барабанлар (бочкалар) махсус кескичлар ёрдамида, йўриқ олган тажрибали ишчилар томонидан очилиши керак. Шу мақсадда темир искана ва болға ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391. Бўшаган барабан кристалли қаттиқ натрийнинг қолдиқларидан, сохта тубли алоҳида бакка очилган қопқоқли томони пастга қаратиб жойлаштирилиб, эритиш йўли билан тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барабанни бакка жойлаш ва уни сохта тубга ўрнатиш кўтарма механизмлар (тельфер, тал ва шу каби) ёрдамида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўшаган барабанларни бакдан, уларни фақат сув билан ювгандан кейин чиқаришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392. Ишқор эритишда тинмай аралаштирилаётган сувга модданинг кичик бўлакларини секин-аста қўшиб бориш зарур, бунда ишқор бўлакларини фақат қисқич билан ушлаш даркор. Ўювчи ишқорларнинг катта бўлакларини махсус ажратилган жойда, устини зич мато (бельтинг) бўлаги билан ёпиб, майда бўлакларга майдалаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
393. Тўкилган кислота ва ишқорлар устига дарҳол қум тўкилиши, нейтралланиши ва шундан сўнггина йиғиштирилиши лозим. Шиша синиқларини чўтка ва хокандоз ёрдамида йиғиб олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
394. Ишлатилган кислота ва ишқорлар махсус идишларга алоҳида тўпланиши ва нейтралланганидан сўнг канализацияга, лойли ўрага ёки маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, шу мақсадга мўлжалланган бошқа жойга тўкилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
395. Кислота ва ишқорлардан бўшаган идишлар зарарсизлантирилиб, пухта ювилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёнғин ва портлаш хавфи бор суюқликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
396. Тез ўт оладиган ва ёнувчи суюқликлар (паст ҳароратда қайнайдиган моддаларни истисно қилганда) лаборатория хоналарида тиқини жипс ёпиладиган девори қалин банкалар (шиша идишлар)да сақланиши лозим. Банкалар қопқоғи жипс ёпиладиган, девори ва тубига асбест қопланган махсус металл яшикларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397. Яшик етиб бориш учун қулай, йўлаклар ва қизитадиган асбоблардан узоқда полда жойлаштирилиши керак. Яшик қопқоғининг ички томонида мазкур хона учун ёнувчи ва тез ўт оладиган суюқликларнинг номлари ва сақлашнинг умумий меъёрлари кўрсатилган аниқ ёзув туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез ўт оладиган суюқликлар учун шиша идишнинг сиғими 1 л дан ошмаслиги, сиғими каттароқ бўлганда эса герметик ёпиладиган металл ғилофга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
398. Лаборатория хоналарида паст кислотали моддаларни (диэтил эфири, ацетон ва бошқалар) сақлаш қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар якунлангандан сўнг ушбу моддалар сақлаш учун махсус хона (омбор)га чиқарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
399. Диэтил (олтингугурт) эфири бошқа моддалардан ажратилиб совуқ ва қоронғи хонада сақланиши лозим, чунки уни ёруғда сақлаганда портловчи модда — этил перекиси ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
400. Тез ўт оладиган ва ёнувчи моддаларни омбордан лабораторияга ёпиқ, синмайдиган идишда ёки ғилофга солинган шиша идишда ташиб келтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401. Лабораториянинг ҳар бир ишчи хонасида бир пайтда сақланадиган ёнғиндан хавфли суюқликларнинг умумий миқдори бир суткалик эҳтиёждан ортмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402. Тез ўт олувчи моддалар ва ёнувчи суюқликлар билан барча ишлар вентиляция ишлаб турган тортувчи шкафларда ва газ ёндиргичлар ва электр асбоблари қатъиян ўчирилган ҳолатда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403. Ёнувчан моддалар билан ишларни бир жойда тўплаш, шунингдек ишларни амалга оширишни лабораториянинг тажрибасиз ходимига топшириш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404. Паст қайновчи ёнувчи моддаларни (ацетон, бензол, эфирлар, спирт ва ҳоказо) ҳайдаш ва қиздириш қийин эрувчи шишадан қилинган айлана тубли колбалар, мазкур модданинг қайнаш ҳароратига боғлиқ (сув, мой) тегишли иссиқлик ташувчилар билан тўлдирилган идишларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405. Ичида паст қайновчи маҳсулотли ва ёнувчан идишларни очиқ оловда, шунингдек барча электр қиздирув жиҳозларида қиздириш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорироқ қизиш ҳароратига эга бўлган суюқликлар ёпиқ турдаги электр колба қиздиргичларда қиздирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406. Тез ёнувчан моддаларни қиздириш учун қўлланиладиган барча аппаратура тўла тузатилган бўлиши, контактлар учқун чиқишининг олдини олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407. Бензол, нитробензол, хлороформ, диэтил эфири, спирт, органик кислоталар эфирлари, олтингугурт углероди ва шу каби кучли ҳидланувчи заҳарли моддаларнинг лаборатория ҳавосига ҳатто озроқ буғланиши билан боғлиқ барча ишлар фақатгина ҳаво тортувчи шкафда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408. Портлашнинг олдини олиш учун диэтил эфирини қуригунча буғлантириш тақиқланади. Буғлантириш пайтида бир мунча қисми колбада қолиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
409. 0,5 л дан кўп миқдордаги тез ёнувчан моддаларни қиздиришда асбоб остига авария ҳолатида суюқликнинг тўкилишини олдини олиш мақсадида етарлича ҳажмли кювет (ваннача) қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
410. Ёқилғи суюқликлари билан ишлар амалга оширилган идишлар ишлар тугагандан сўнг дарҳол ювиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
411. Ишлатиб бўлинган ёқилғи суюқликларини кун якунида лабораториядан генерация ёки бу суюқликларни йўқотиш учун олиб кетилиши лозим бўлган махсус герметик беркитилувчи идишга йиғиш лозим. Ёқилғи суюқликларини канализацияга тўкиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412. Ёнғин ва портлашда хавфли суюқликлар тасодифан тўкилганда газ горелкалари, қиздириш асбоблари дарҳол ўчирилиши, ташқаридаги умумий электр ўчирувчи билан хона узиб қўйилиши, тўкилган моддалар кўп миқдорда бўлганда қўшни хоналардаги барча қиздириш асбоблари ҳам ўчирилиши, тўкилган жойга қум сепилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413. Ёқилғи моддаларининг аланга олган ҳолатида (ёнғин пайдо бўлганда) махсус йўриқномага мувофиқ ёнғинни ўчириш чоралари кўрилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 §. Юклаш-тушириш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414. Юклаш-тушириш ишлари қоидага кўра механизацияланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
415. Юклаш-тушириш ишларининг механик усули вазни 50 кг дан ошиқ ва шунингдек кам вазнли юкларни 3 метрдан юқорига кўтарганда шарт ҳисобланади. Фақатгина ягона юклар ташилганда бу талаблардан чекинишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
416. Оғир ва улкан ягона юкларни юклаш ва тушириш, ташиш ва туширишнинг хавфсиз усуллари устидан кузатиши лозим бўлган маъмурий-техник ходимлардан махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417. Виноли бочкаларни юклаш-тушириш ишлари механик усулда (тельферлар, юклагичлар ва ҳоказо) ва фақатгина истисно ҳолларида ходачалар ва бошқа усул билан амалга оширилиши лозим. Бу каби ишларни бажаришда ишчилар кўтарилаётган ёки туширилаётган юк остида турмасликлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
418. Юклаш-тушириш ишларини амалга оширишда мазкур Қоидалардан ташқари юклаш-тушириш ишлари ва турли юкларни автомобиль транспортида ташишда хавфсизлик техникасининг амалдаги қоидалари дастурига амал қилиши лозим, юк кўтарувчи кранлар ва лифтларни сақлаш ва ишлатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши тавсия этилади.
(418-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 197-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1755-2, 18.12.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 492-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
419. Корхоналар қуйидаги талабларга жавоб берадиган юклаш-тушириш майдончалари билан жиҳозланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) майдонча атмосфера ёғинларини қайтариш учун 50 дан ошмаган қияликли ускуна билан текисланиши, қаттиқ қопламага эга бўлиши (асфальт, бетон ва бошқалар) ва тоза сақланиши керак. Қиш пайтида у қор, муздан тозаланиши ва қум ётқизилиши керак ва ҳоказо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) майдонча юклаш-тушириш ишларининг меъёрдаги фронтини таъминлайдиган ҳудудда жойлашиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) транспорт-ташиш воситалари орасидаги масофа улар майдонча атрофида бир-бири ортидан қўйилганда (тубга) 1 метрдан кам бўлмаслиги, улар қатор қилиб қўйилганда (фронт бўйлаб) 1,5 метрдан кам бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) майдончада зарурий соз инвентарь (чарочли ва бошқа мосламалар) ва ёритгич бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
420. Барча турдаги пол усти қўл тележкалари улар ўтказиш жойларида, устунлар, колонналар ёнларида ва эшиклар орасидан ҳаракат қилганда сақловчи ускуналар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421. Автоэлектрюклагич қўлланишига фақат қаттиқ қопламага (асфальт, бетон ва ҳоказо) эга бўлган текис майдончаларда рухсат берилади. Чуқурлар пайдо бўлганда чуқурликларни тўлдирадиган шошилинч таъмир ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422. Цех ички транспорти сифатида электрюклагичлар, электркарлар ва ҳоказолар қўлланиши мумкин. Ички ёнув двигателли автоюклагичлар ва автокарларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва омборларга кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
423. Электрюклагичларнинг вилкали ушлагичлари битта текисликда туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
424. Юклагичга йўл қўйиладиган юк оғирлиги ва оғирлик маркази билан юклагичнинг паспорт маълумотлари мувофиқлигида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
425. Электрюклагич билан 0,5 метрдан ортиқ юқорига кўтарилган юкни ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларни электрюклагичлар ва электрокараларда ташиш, шунингдек кўтарилаётган ва ташилаётган юк (контейнерлар ва ҳоказолар) устида туриш таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
426. Темир йўл тармоғининг изчил юк операцияларида корхона ҳудудида керакли механизм ва инвентарлар билан (тахта зина, кўприкчалар, ходачалар, ричаг-тиркагичлар) ускуналаниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
427. Корхонанинг ёки станциянинг темир йўл тармоғида юклаш-тушириш ишларини олиб боришда бу ишларга раҳбарлик қилиш мазкур Қоидаларни биладиган ва темир йўл транспортида юклаш-тушириш ишлари пайтида хавфсизлик техникасининг амалдаги қоидалари билан ҳаракат қиладиган шахсга юклатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 §. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
428. Электр токи урганда, кислоталар ва ишқорлар билан куйганда, иссиқлик билан куйганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар мазкур Қоидаларнинг 10, 11, 12-иловаларида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-боб. Ускуналарга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Ускуналарга қўйиладиган асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
429. Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқарадиган ташкилотлар ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳар бир алоҳида тури уларни тайёрлаш ва фойдаланишнинг тасдиқланган техникавий шартлари талабларига жавоб бериши, хом ашё, ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулотга тегадиган технологик ускуналар эса, гигиена сертификати ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
430. Асбоб-ускуна ва унинг узеллари тузилиши, қувурўтказгичлар ва арматура «Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувурўтказгичлар» ҚМҚ 3.05.05-98, «Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.2.003-91, шунингдек мазкур Қоидаларнинг II боби 15-параграфи «Шовқин ва вибрацияга қўйиладиган талаблар»да баён этилган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига жавоб бериши, шунингдек хизмат кўрсатишда, таъмирлашда ва санитария ишловини беришда хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
431. Асбоб-ускуналар тузилишининг хавфсизлиги қуйидагилар билан таъминланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишловчиларнинг муҳофазасини таъминловчи конструкцияга ички қурилган воситаларнинг, шунингдек хавфли вазиятлар юзага келиши тўғрисида огоҳлантирувчи воситаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жараёни параметрларини автоматик ростлаш, масофадан туриб бошқариш ва назорат қилиш воситаларининг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эргономик талабларнинг бажарилиши, ишловчиларга жисмоний ва руҳий-асаб таъсирининг чекланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
432. Асбоб-ускуналар тузилиши унинг таркибига кирувчи буғўтказгичлар, электрўтказгичларнинг тасодифан шикастланиш эҳтимолини истисно қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
433. Асбоб-ускуналар конструкцияси элементлари ишловчиларни жароҳатлаши мумкин бўлган учли қисмлар ва нотекис юзаларга эга бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
434. Барча ҳаракатланувчи узеллар, юритмалар, асбоб-ускуналарнинг узатма механизмлари, уларнинг қисмлари (шкивлар, қайишлар, занжирлар, айланувчи валлар) ускуна корпусининг ичида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конструкция ичига жойлашнинг имкони бўлмаганда, яхлит ёки тўрли тўсиқлар назарда тутилиши керак. Ўлчами ва жойлашган баландлигидан қатъи назар, қайишли, тишли ва занжирли узатмалар яхлит тўсиққа эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
435. Муҳофаза тўсиғининг тузилиши қўшимча шовқин, вибрация, хавфли вазиятларни келтириб чиқармаслиги, ускуналарга хизмат кўрсатишни қийинлаштирмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436. 2 м гача баландликда жойлашган асбоб-ускуналарнинг барча айланадиган ва ҳаракатланадиган, тегиб кетиш эҳтимоли бор қисмлари, ҳаракат тезлигидан қатъи назар, яхлит ёки тўрли тўсиқлар билан ёпилган бўлиши керак. Тўр ячейкаларининг томонлари 10 мм дан катта бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
437. Тўсиқлар енгил, мустаҳкам, ҳаракатчан бирикмали (ошиқ-мошиқ, шарнир ва шу кабилар), электр юритмаси блокировкали бўлиши керак. Асбоб-ускуналарнинг тез-тез хизмат кўрсатиладиган қисмларига етиш учун тўсиқда ҳаракатчан қопқоқ (эшикча)га мавжуд бўлганда зичлаб (болт, шпилька ва шу каби) маҳкамлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438. Тишли ва занжирли узатмалар тахталанган тунукадан тўсиққа эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
439. Ҳаракатчан қисмларининг тўсиқлари носоз ёки ечилган машина ва механизмларда ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат ускуна тўлиқ тўхтатилгандан сўнггина асбоб-ускунани таъмирлаш ёки тозалаш учун тўсиқни ечишга ёки унинг ҳаракатчан эшигини очишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
440. Вертикал технологик сиғимлар камида иккита люкка эга бўлиши, улардан бири ён деворининг қуйи қисмида, иккинчиси эса қарама-қарши ён томоннинг юқори тубида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Думалоқ шаклдаги қуйи люкнинг диаметри камида 450 мм, эллипс шаклидагининг ўлчами эса, ўқлар бўйича камида 300 х 450 мм бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
441. Қабул қилувчи бункер ва таъминловчи шнекнинг тузилмаси узумни бункердан тўлиқ чиқариб ташланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
442. Механизациялашган оқим линиялари таркибида ёки алоҳида ишлайдиган автомат, пресс ва машиналарнинг барча ҳаракатчан қисмлари автоматик мойловчи асбоблар ёки асбоб-ускуналарни ишга туширгунча тўлдириладиган етарлича сиғимга эга сиғимли ёғдонлар билан таъминлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443. Машина, аппаратлар, трубопроводларнинг барча иссиқлик чиқарадиган юзалари ишончли тарзда термоизоляция қилиниши лозим. Термоизоляциянинг юқори қатлами ҳарорати 35 oC дан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444. Портлашдан хавфли бинолар (спирт омборлари, аппарат бўлими) ишқаланиш ёки зарба натижасида учқун чиқиши имкониятига қарши қуйидаги чоралар билан таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўрнатилаётган ускунанинг панжаралари ва узатма камарлари орасидаги масофа 100 мм дан кам бўлмаслиги ва узатма камарлари ишқаланиш пайтида пайдо бўладиган статик электрни оладиган ускуналар билан жиҳозланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тишли узатмалар турли металлардан тайёрланган бўлиши ёки мойли муҳитда туриши керак, люклардаги болтлар, кўчириладиган насослар шлангларининг бирлаштирадиган муфталари, қўл жиҳозлари ва асбоблар зарба пайтида учқун пайдо бўлишига йўл бермайдиган бронза, жез ва бошқа материаллардан тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445. Қия транспортёрлар, конвейерлар ва юкларни силжитишнинг бошқа воситалари узатмалари лента, занжир ёки бошқа тортувчи органнинг ўз-ўзича тескари ҳаракатга йўл қўймайдиган ускуна (храп, тормоз ва ҳоказо) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446. 0,8 м масофадан юқорида жойлашган транспортёрлар ташилаётган нарсанинг охирги ўлчамларининг энг камида ярмигача келадиган баландликдаги бортлар билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
447. Электр узатмаларнинг ишга тушириш ускуналари занжирда кучланиш тиклангандан сўнг, электр узатмасининг ўз-ўзича ишлаб кетишига йўл қўймайдиган нолли блокировка билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
448. Автоматик оқимли линиялар созлаш ва автоматик тартибларда ишлаш учун марказий бошқарув пультларига эга бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, оқимли автоматик линия таркибига кирувчи ҳар бир машина бевосита машинанинг ўзида жойлашган бошқарувнинг индивидул воситалари билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу линиянинг автоматик бошқарув линияси линиянинг созлаш тартибидан автоматик тартибга ўз-ўзича алмашувига ёки созлаш пайтида уни марказий пультдан ишга тушириши имкониятига йўл қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
449. Автоматик ёки созлаш тартиблари автоматик линияларда турган машиналар, автоматлар ва агрегатлар технологик кетма-кетликда ишлашини таъминлайдиган блокировкага ва линияни созлаш ва автоматик тартибда ишга тушгани ҳақида огоҳлантирадиган, шунингдек машиналарнинг деталлари синиб қолганлиги ва технологик жараённинг бузилганлигидан хабар берадиган сигнал ускуналарига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450. Масофадан ёки автоматик ишга тушириладиган машиналар атрофида «Эҳтиёт бўлинг, автоматик ёқилади» плакатлари осилган бўлиши лозим. Тўла автоматлашган заводда бундай плакатлар талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
451. Ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш жиҳозларида хизмат кўрсатаётган ходимлар улар билан иш жойидан фойдаланишлари қулай бўлган тарзда жойлашиши лозим. Механизациялашган оқим линиялар, алоҳида аппаратлар, машиналар ва механизмларнинг иш жойидан 1,5 м дан ортиқ масофада жойлашганда, иш жойининг бевосита ўзида ўчирадиган ускуна кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452. 10 м дан узун транспортёрлар ва конвейерлар уларга хизмат кўрсатишнинг исталган жойидан электр узатмани тўхтатиш учун ускуналар билан, шунингдек икки томонлама сигнализация билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Ускуналарни жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
453. Ишлаб чиқариш ускуналарининг жойлаштирилиши хавфсизликни, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қулайлигини таъминлаши, технологик жараён кетма-кетлиги талабларига ва технологик лойиҳалашнинг тасдиқланган меъёрларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
454. Цех йўлаклари бўш, хом ашё ва тайёр маҳсулот билан банд бўлмаслиги, цех ички транспорти ҳаракатланиш ҳудудидан ҳоли жойда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни устидан кузатишнинг қулайлигини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
455. Йўлак оралиқлари учун минимал масофалар пойдевор, изоляция, тўсиқ ва шу каби қўшимча қурилмаларни ҳисобга олган ҳолда, ускуналарнинг энг туртиб чиққан қисмлари оралиғида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
456. Ишлаб чиқариш ускуналари, қувурўтказгичларни кўрикдан ўтказиш ва текшириш ташкилотнинг техникавий раҳбари тасдиқлаган жадвалга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
457. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш корхоналарининг фойдаланиш бўйича йўриқномаси (техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаси)га мувофиқ бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
458. Монтаж ёки таъмирлаш ишлари барча операцияларни амалга ошириш кетма-кетлиги, ускуналарнинг ечиладиган қисмларининг жойлаштирилиши назарда тутилган ишларни бажариш режаси (ИБР)га мувофиқ бажарилиши лозим. Ишлар ташкилот бўйича буйруқ билан тайинланган муҳандис-техник ходимлар таркибидан масъул шахс раҳбарлигида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
459. Ускуналарни жойлаштиришда қуйидаги масофалар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) одамлар доимий ўтадиган йўлакда — камида 1,5 м;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) девор ва ускуна оралиғидаги йўлакда — камида 0,8 м;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ускуналарнинг туртиб чиққан қисмлари ўртасида — камида 0,8 м;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сиғимлар оралиғида (қувурўтказгич арматура бўлмаганда) камида 0,3 м;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) электр лавҳалардан ускуналарнинг туртиб чиққан қисмларигача — камида 1,25 м.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460. Сиғимлар оралиғидаги йўлакнинг кенглиги йўлакдан кўчириладиган ускуналар кенглигининг 1 м га орттирилганидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Майдончалар ва зиналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461. 1,5 м дан юқори сатҳда хизмат кўрсатилишини талаб этувчи ускуналар стационар майдончалар ва зинапоялар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462. Пол сатҳидан 0,5 м ва ундан юқори баландликда жойлашган майдончалар, шунингдек уларга келувчи зинапоялар ва ўтиш кўприкчалари атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликдаги панжара билан, пастдан улар камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463. Ускуналарга хизмат кўрсатиш майдончаларининг кенглиги камида 0,8 м, уларга келувчи зинапояларнинг кенглиги эса камида 0,6 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464. Зинапоялар зиналарининг эни камида 0,12 м, уларнинг баландлик фарқи эса кўпи билан 0,2 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
465. 1,5 м гача баландликда жойлашган майдончаларнинг зинапоялари кўпи билан 450 гача қияликда, 1,5 м дан ортиқ баландликда эса кўпи билан 500 қияликда бўлиши лозим. Ертўлаларга келувчи зинапояларнинг қиялиги кўпи билан 450 бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
466. Майдончалар полларининг қопламаси ғадир-будур бўлиб, ишлаётган ходимлар тийғониб кетишининг олдини олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майдончалар ва зинапояларнинг зиналари қуйидагилардан тайёрланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиррали ёйилган пўлат ёки металл қоплаш йўли билан ёхуд бошқа йўл билан ҳосил килинган ғадир-будур сиртли пўлат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уяли ёки йўл-йўл (қиррали) пўлат, бунда уяларнинг ўлчами кўпи билан 30 х 30, йўллар ўлчами кўпи билан 25 мм бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
467. Силлиқ сиртли металл майдончалар ва зинапояларнинг қўлланиши, шунингдек зинапояларни думалоқ таёқчали пўлатдан тайёрлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
468. Босим остида бўлган аппаратларга, шунингдек осон ёнувчан суюқликларни сақлаш сиғимларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган узунлиги 3 м дан ортиқ майдончалар қарама-қарши томондан камида иккита зинапояга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узунлиги уч метрдан ортиқ боши берк майдончаларда ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
469. Доимий хизмат кўрсатишни талаб этмайдиган ускуналар учун баландлиги 3 м дан ошмаган тираб қўйиладиган ёғоч нарвонлар ёки баландлиги 6 м дан ошмаган очиб-ёпиладиган нарвонлардан фойдаланиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
470. Тираб қўйиладиган ёғоч нарвонлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зинапоялар ичига киритилган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарвон ўқлари ҳар 2 м оралиқда тортувчи болтлар билан маҳкамланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пастки учларида таянч сиртининг материали ва ҳолатига боғлиқ ҳолда ўткир металл тиканлар, резина учликлар ва бошқа мосламалар шаклида тиргаклар, юқори учларида эса ускуналарнинг мустаҳкам деталларига, қувурларга ва ҳоказоларга маҳкамланиши учун илмоқлари бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тираб қўйиладиган нарвоннинг умумий узунлиги (баландлиги) ходимларга нарвоннинг юқори учидан камида 1 м масофадаги зинапояда туриб ишлаш имконини бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471. Очиб-ёпиладиган нарвонлар уларнинг ўз-ўзидан очилиб кетишининг олдини олувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
472. Кишилар ёки транспорт ҳаракатланадиган жойларда тираб қўйиладиган нарвонлар ва очиб-ёпиладиган нарвонлар қўйиладиган жойлар атрофи ўралиши ёки муҳофаза қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
473. Айни вақтда деталлар тутиб туриладиган ишлар бажарилганда атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликдаги панжара билан пастдан камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилган юқори майдончалари бўлган очиб-ёпиладиган нарвонлар қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Ускуналарни монтаж қилиш ва таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474. Ускуналарни монтаж қилишда ушбу ускуналардан фойдаланишда, ишлаб чиқаришда шовқинни чеклаш юзасидан амалдаги нормалар билан белгиланган қийматлардан юқори бўлган шовқинлар ва тебранишлар юзага келишининг олдини олувчи чоралар кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
475. Йирик ўлчамли ва оғир ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш, тозалаш, уларни алоҳида эҳтиёткорлик талаб этиладиган жойларда кўтариш ва силжитиш фақат механизация воситалари қўлланган ҳолда, механик ёки ишларни олиб борувчининг бевосита назорати остида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
476. Монтаж қилинувчи ускуналарни кўтариш жойида ўтиш йўллари ёпиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
477. Портлашдан хавфли хоналарда монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказиш фақат давлат ёнғин назорати мавжудлигида ҳамда цех бошлиғининг ёзма кўрсатмасига асосан рухсат этилади, ушбу кўрсатма у ёнғин хавфсизлиги бошлиғи билан келишилган, корхонанинг бош муҳандиси (бош виночиси) тасдиқлаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478. Портлашдан ва ёнғиндан хавфли хоналарни монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказишга тайёрлаш учун қуйидаги ишларни бажариш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараённи тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппаратлар, йиғувчи мосламалар ва бошқа сиғимларни портлашдан хавфли суюқликлардан тозалаш, яхшилаб ювиш ва сув билан тўлдириб қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонани шамоллатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар ўтказиладиган хонада, шунингдек қўшни хоналарда ҳаво таҳлилини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳавода этил спиртининг буғлари миқдори 1000 мг/м3 дан ошмаслигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
479. Ускуналарни монтаж ва таъмирлашдан кейин қабул қилиш ва синаш белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
480. Ускуналарни ишда синаш ва текширишдан аввал қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синашда иштирок этувчи шахсларни ишлар ўтказилишининг тартиби ва хавфсизлик чоралари билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий болтларнинг мустаҳкамланиши, ускуналар электр қисмининг изоляцияси ҳамда ерга туташувининг ҳолатини, атрофини ўровчи мосламалар, ишга тушириш, тормоз ва блоклаш мосламаларининг, муҳофаза ва назорат-ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ишларни бажариш учун тайинланмаган шахсларни синалаётган ускуна олдига ёки синов жойига қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойининг ёритилганлигини, ёнғинга қарши чораларга риоя қилиниши ва хавфсизлик техникаси йўл-йўриқларининг мавжудлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуна ичида ёки тагида одамларнинг, чет буюмларнинг йўқлигини текшириш ва ундан кейин люкларни ёпиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлар технологик сиғимларининг (жумладан шиша сиғимлари) мустаҳкамлиги ва герметиклигини фақат гидравлик усулда текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов пайтида аниқланган нуқсонларни йўқ қилиш ушбу бўлимнинг 487 ва 490-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481. Машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни ишлаш пайтида тозалаш, мойлаш ва таъмирлаш қатъий ман этилиб, улар тўлиқ тўхтатилганидан кейингина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482. Машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни кўриб чиқиш, тозалаш ва таъмирлашда кўрилаётган ёки таъмирланаётган машина (механизм) электр двигателига бехосдан кучланиш берилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга тушириш мосламаларида (магнит ўчиргич тугмалари, рубильниклар ва ҳоказолар) «Ёқилмасин — одамлар ишлаяпти!» деган ёзувлар осилиши лозим, бунда электр уланиши занжиридан сақлагичларнинг эрувчан қисмлари олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483. Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш корхоналарида ускуналар ва техник қурилмаларни таъмирлашда бажариладиган алангали ишлар, электр-газ пайвандлаш, учқунли металларга ишлов бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) истеъмолчилар электр қурилмаларидан техник фойдаланишнинг амалдаги қоидалари, истеъмолчилар электр қурилмаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик техникасининг қоидалари ва саноат корхоналари учун ёнғин хавфсизлигининг умумий қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) умумалмашув ҳаво келиш-тортишли шамоллатиш билан жиҳозланган хоналарда амалга оширилиши, бунда келувчи ҳаво пайванд қилинмаган жойларга берилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сиғимлар, цистерналар, баклар, сиғимларда ишлаганда алангали ишлар юритиш жойларида маҳаллий ҳаво тортиш шамоллатиш билан жиҳозланиш ва ишловчининг бевосита нафас олиш жойига ҳаво етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни амалга ошириш учун бош муҳандис томонидан тасдиқланадиган «Алангали ишларни ўтказиш режаси» ҳамда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги корхонанинг ёнғин муҳофазаси билан келишилган наряд-қўйиш варақаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Аппаратлар ва сиғимлар ичидаги ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
484. Аппаратлар ва технологик сиғимлар ичида турли хил ишларни амалга ошириш муҳандис-техник ходимлардан бўлган, ишларни ўтказиш учун масъул бўлган шахсга берилган цех бошлиғининг ёзма рухсати билан ўтказилади. Ишлар фақат наряд-қўйиш варақаси мавжуд бўлганда, кундузги вақтда ўтказилиши керак, тунги ишларга фақат авария ҳолларда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485. Аппаратлар ва сиғимлар ичидаги ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, жисмоний соғлом, тиббий кўрикдан ўтган шахслар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
486. Сиғимлар ичидаги ишлар икки ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган бригада томонидан ўтказилиши керак (биттаси ишлайди, иккинчиси уни кузатади). Кузатувчисиз (дублёрсиз) ишлаш рухсат этилмайди. Портлашдан хавфли муҳит бўлган ёки газдан хавфли сирасига киритилган аппаратлар ва сиғимларда ишлашда кузатувчилар иккита бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
487. Аппарат ёки сиғим ичида ишлашдан аввал цех ёки смена бошлиғи қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аппарат ёки сиғимни маҳсулотдан яхшилаб тозалаши ва кейин уни сув билан обдон ювиши, суюқликнинг қолдиғи ишчини аппаратда ёки сиғимда бўлмаган вақтда кетказилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аппарат ёки сиғимни сув, буғ, маҳсулот ва бошқа хил қувурларидан жўмраклар, тиқин жўмракларини ёпиш ҳамда қувурларда зич тиқинларни ўрнатиш йўли билан ишончли ўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аввалдан шамоллатиш учун, шунингдек бутун иш давомида юқори ва қуйи туйнукларни очиш (зарур бўлганда мажбурий шамоллатишни амалга ошириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Таъмирлаш — одамлар ишлаяпти» огоҳлантириш ёзувини осиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аппарат ёки сиғимнинг ичида ҳаво муҳитининг таҳлилини амалга ошириш, синамалар юқори зонада люкдан камида 1 м масофада ва қуйи зонада — тубидан кўпи билан 0,2 м масофада олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) зарурий ашёлар ва асбобларнинг мавжудлиги ва созлиги, портлашдан хавфли муҳит ҳосил бўлиши мумкин бўлган сиғимларда ишлаш пайтида ашёлар ва асбоблар зарба туфайли учқун юзага келишининг олдини олиши лозим (асбобга мис қопланиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) портлашдан хавфли муҳити бўлган (спирт, коньяк, спирт қўшилган винолар ва ҳоказолардан тозаланган) сиғимларда ишлаш учун портлашдан ҳимояланган турдаги чироғи бўлган 12 В кучланишли кўчма электр чироқлари (аккумуляторли чироқлар) ёхуд бошқа жойларда ишлаш учун сув ўтмайдиган турдаги чироқлар мавжуд бўлиши керак. Очиқ алангадан фойдаланиш қатъий тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ҳимоя муҳофаза воситаларининг мавжудлиги ва созлиги, синов рақами ва санаси кўрсатилган ёрлиғи бўлган шлангли ёки кислородли тўлиқ ажратувчи противогаз, қутқариш арқони бўлган муҳофаза белбоғи. Муҳофаза белбоғи ва арқоннинг паспорти бўлиши ва у ҳар 6 ойда 5 дақиқа давомида статик юк билан (300 кг) синовдан ўтиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) сиғим ёки аппарат ичида ишлашга ишлашнинг хавфсиз усулларига махсус ўргатилган ишчиларнинг қўйилиши, шунингдек улар билан қўшимча хавфсизлик техникаси кўрсатмалари ўтказилиб, бўлғуси ишнинг тури ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирлар таҳлил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
488. Ишчини сиғим ёки аппаратга туширишдан аввал унинг пойабзалини махсус тоза пойабзалга алмаштириш лозим. Цех ёки смена бошлиғи шахсан ишчида мазкур Қоидаларнинг аввалги бандида кўрсатилган асбоблар, ҳимоя ва муҳофаза мосламаларининг мавжудлигини ва созлигини текшириши лозим ва шундан кейингина унга аппаратга тушишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
489. Ишчиларнинг юқори ва қуйи туйнукларга эга бўлган аппаратлар ва сиғимларга кириши қуйи туйнук орқали, қуйи туйнуклари бўлмаган сиғимларга (амфоралар ва ҳоказо) тушиш эса, юқори туйнуги орқали туйнукка илиш учун илмоқлари бўлган нарвон орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлар ичидаги ишларни бажариш учун пастидан резина учликлари бўлган кўчма (тираб қўйиладиган) нарвонлардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490. Аппарат ёки сиғимнинг ичида шлангли противогазда тўхтовсиз ишлаш кўпи билан 15 дақиқага рухсат этилади, ундан кейин ишчига очиқ ҳавога чиққан ҳолда 15 дақиқага танаффус берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлангнинг бўш учи (ҳаво олиш учи) тоза ҳаво келишини таъминлайдиган жойда мустаҳкамланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб чиқувчи шлангнинг узунлиги 20 м дан ортиқ бўлганда унга пуркагич ёрдамида ҳаво киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491. Аппарат ёки сиғим ичида ишлар тугаганидан кейин цех (смена) бошлиғи қуйидагиларни бажариши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппарат ёки сиғим ичида одамлар, шунингдек ашёлар ва асбобларнинг йўқлигини шахсан текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппаратлар ёки сиғимлар уланган қувур-симлардан ёпқичларнинг олиниши ҳамда туйнукларнинг бекитилиши учун ёзма рухсат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 §. Сиғимларга ҳимоя қопламларини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
492. Технологик сиғимларни қопламлар қоплашга тайёрлаш ишларидан аввал мазкур Қоидаларнинг ушбу бобидаги 5-параграфда кўрсатилган чора-тадбирларнинг бажарилиши таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
493. Ҳимоя қопламларини тайёрлаш хоналарида, ҳимоя қопламларини қоплаш ишлари ўтказиладиган хона ва сиғимда қопламлар таркибига кирувчи эритувчилар, спирт ва бошқа учувчан моддалар буғлари учун умумалмашув ҳаво тортиш вентиляциянинг ишлаши, ҳимоя қопламларини тайёрлаш жойларидаги маҳаллий ҳаво тортиш вентиляциянинг ишлатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
494. Қопламларни қоплаш ишлари бажариладиган, шунингдек лаклар, эмаллар ва эритувчилар сақланадиган хоналарда чекиш, гугурт ёқиш, пайвандлаш чироқларидан фойдаланиш, электр пайвандлаш ишларини бажариш, зарбадан учқун чиқарадиган асбобдан фойдаланиш, синтетик толали махсус кийимда (устки ва ич кийимда) ҳамда тагчарми металл билан маҳкамланган пойабзалда юриш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
495. Ишларни бажариш жойларида ўт ўчиришнинг бирламчи воситалари: кўпикли ўт ўчиргичлар, қумли яшиклар, намат ёки асбест кўрпалар ва ҳоказолар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
496. Ҳимоя қопламларини қоплаш ишлари ўтказиладиган хонада одатий турдаги умумий ёритиш чироқлари ва уларнинг ўчиргичлари ишлар ўтказиш пайтида токдан ўчирилиши керак. Сиғимларнинг ичи портлашдан хавфсиз турдаги кучланиши 12 В дан ошмаган чироқлар билан ёки аккумуляторли чироқлар билан ёритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчма чироқни улаш сиғимдан ташқарида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
497. Ичи кўрсатилган ёрлиқлари бўлмаган идишлардаги бўёқлар ва эритувчилар (банкалар, бидонлар, бочкалар ва ҳоказо) бўлмаслиги лозим. Ушбу буёқларни ишлар ўтказиладиган хонада сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498. Ишларни ўтказиш жойи атрофи ўралиб, ўраш воситаларида огоҳлантириш ёзувлари осилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
499. Сиғим сиртини куйиклардан, занг, ифлослар ва ҳоказолардан тозалаш учун қуруқ қум қуйиш усулини қўллаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500. Кислоталар, эритувчилар ва бошқа зарарли моддалар қўлланганда, мазкур Қоидаларнинг III бобида кўрсатилган талабларга риоя қилиб, виночилик ва мева-сабзавот ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларида кўзда тутилган ҳимоя воситаларида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 §. Ускуналарга хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
501. Ускуналарга хизмат кўрсатиш учун «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси тизимидаги корхоналар ва ташкилотларда ишловчиларнинг хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича йўриқномалари ва ўқитилишини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ўқиган ва йўриқномалардан ўтган шахслар қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига ҳамда Электр энергетикаси Давлат назорат инспекциясининг коммунал-маиший бўлимига қарашли ускуналарга хизмат кўрсатиш учун инспекцияларнинг Қоидаларига мувофиқ махсус курс ўқишидан ҳамда билимлар синовидан ўтган, шунингдек кириш йўриқномалари ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтган шахслар қўйилади.
(502-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 197-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1755-2, 18.12.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 492-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
503. Автоматик оқим линияларга хизмат кўрсатиш учун линияга кирувчи айрим агрегатларга ҳам умуман линияга хизмат кўрсатиш юзасидан билимлари бўлган шахслар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504. Раҳбарият корхонанинг бутун ускуналарининг хавфсиз фойдаланишини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
505. Корхонада намунавий йўриқномаларга мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича ишлаб чиқариш йўриқномалари ишлаб чиқилиши лозим, улар ишловчиларга имзо чектириб тарқатилиши ҳамда иш жойларида осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
506. Нам бўлган иш жойларида оёқ остига ёғоч тўшамалар ёки панжаралар солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
507. Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқарувчи корхоналарни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
508. Корхоналарни (цехларни) эксплуатация қилишда меҳнатнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш ва мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик корхона раҳбарига (директорига, бош муҳандисига) юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
509. Жавобгарликка инструктаж бўйича тегишли ўқитиш ва уни рўйхатга олиш амалга оширилганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир йўриқномани бажарувчи (предписывающие) ишчилар ва хизматчилар ҳам тортилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
510. Корхона ишлаб чиқаришда жабрланган ходимларга етказилган зарарлар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария-эпидемиология назорати Бош Бошқармаси, Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг раиси С. САИДЖАЛОЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош Давлат Санитария врачи Б. НИЁЗМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси раиси А. ТЎХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Х. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ саноатида ишлаш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этиладиган энг юқори концентрацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддалар‎ Рухсат этиладиган энг юқори концентрациялар миқдори, мг/м3
1‎ 2‎
Аммиак‎ 20‎
Ацетон‎ 200‎
Анилин‎ 0,1‎
Бензин (эритувчи, ёқилғи)‎ 300‎
Дибутилфталат‎ 0,5‎
Дихлорэтан‎ 10‎
Йод‎ 1‎
Керосин (С га қайта ҳисобланганда)‎ 300‎
Ксилол‎ 50‎
Лигроин (С га қайта ҳисобланганда)‎ 300‎
Чумоли кислотаси‎ 1‎
Мишьяк, неорганик бирикмалар (мишьяк бўйича)‎ 0,04/0,01*‎
Углерод оксиди‎ 20‎
Пиридин‎ 5‎
Металл симоб‎ 0,01‎
Сульфат кислотаси, сульфат ангидрид‎ 1‎
Сульфид ангидрид‎ 10‎
Сероводород, водород сульфит‎ 10‎
Водород хлорид‎ 5‎
Скипидар (С га қайта ҳисобланганда)‎ 300‎
Спиртлар: метил‎ 5‎
Этил‎ 1000‎
Трикрезилфосфат 3 %дан ортиқ‎ 0,1‎
3 %дан кам‎ 0,5‎
Ортоизомерлар‎
Уайт-спирт (С га қайта ҳисобланганда)‎ 300
Карбонат ангидрид ‎ 0,5 ҳажмга нисбатан‎
Сирка кислота СН3СООН‎ 5
Формальдегид‎ 0,5‎‎
Фосфор ангидрид‎ 1‎
Хлорли водород ‎ 5‎
Хлор‎ 1‎
Тўрт хлорли углерод ‎ 20‎
Заҳарли ишқорли (эритмалар, NaOH га қайта ҳисобланганда)‎ 0,5‎

Асосан фиброген таъсир кўрсатувчи аэрозоллар‎‎

Двуокись кремний қоришмали органик чанг, 2 %дан кам (ун, какао кукуни, крахмал, шакар пудра)‎ 6‎
Тальк‎ 4‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Суратда — энг кўп бир марталик ПДК, махражда — ўртача сменали ПДК.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна‎

‎‎Ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ёки зарарли омилларининг таъсир этиш жойларида ишларни амалга ошириш учун
‎Наряд-рухсатнома

‎‎‎‎
‎20___ й. «___»________________да берилди‎
‎20___ й. «___»_______________гача ҳақиқий

‎‎
‎‎1. Ишлар раҳбари _________________________________________________га

‎‎(Ф.И.О., лавозим)

‎‎2. ________________________________________________________________

‎‎(ишлар номи, уларни бажариш жойи, шартлари)

‎‎ишларни бажариш учун ______________________________________________
‎‎3. Бажариладиган ишдан қатъи назар, уни амалга ошириш жойида амал қилувчи ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омиллари:
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎4. Ишларни амалга ошириш бошлангунга қадар қуйидаги тадбирларни бажариш лозим:
‎Ишларнинг бошланиши 20___ й. «___» _________ соат ______дан ______ дақиқа ўтганда.
Т/р‎ Тадбир номи‎ Бажарилиш муддати‎ Масъул ижрочи‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
‎‎
‎Ишларнинг тугаши 20___ й. «___» ____________ соат ______дан _______ дақиқа ўтганда.

‎5. Ишларни бажариш жараёнида қуйидаги тадбирларни бажариш лозим:
Т/р‎ Тадбир номи‎ Бажарилиш муддати‎ Масъул ижрочи
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
‎‎
‎6. Ишлар ижрочиларининг таркиби:
Фамилияси, исми, отасининг исми ‎ Малака, ХТ бўйича гуруҳ‎ Ишлаш шароитлари билан таништирди, инструктаж ўтказди‎ Ишлар шартлари билан танишиб чиқдим‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
‎‎
‎‎7. Наряд-рухсатномани ______________________________________________

(ташкилот раҳбарининг буйруғи билан

____________________________________________________________ берди.

вакил этилган, Ф.И.О., лавозим, имзо)

‎‎Наряд-рухсатномани _____________________________________ қабул қилди.

‎‎(лавозим, Ф.И.О., имзо)

‎‎8. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ишларни амалга ошириш учун ёзма рухсатномаси мавжуд.
‎Ишлаб чиқариш (шу жумладан, қурилиш) хавфсизлигига доир тадбирлар келишилди.
‎__________________________________________________________________

‎‎(эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг

__________________________________________________________________

‎‎лавозими, Ф.И.О., имзоси)

‎‎9. Иш жойи ва меҳнат шароитлари текширилди. Наряд-рухсатномада кўрсатилган ишлаб чиқариш хавфсизлигига доир тадбирлар бажарилди.
‎Ишларни бажаришга киришишга рухсат бераман.
‎__________________________________________________________________

‎‎(лавозим, Ф.И.О., имзо, сана)

‎‎10. Наряд-рухсатнома ____________________________________гача чўзилди.

‎‎(сана, наряд-рухсатномани берган шахснинг имзоси)‎

‎‎11. Иш тўлиқ ҳажмда бажарилди. Материаллар, асбоблар, мосламалар олиб ташланди. Одамлар чиқарилди. Наряд-рухсатнома ёпилди.

‎Ишлар раҳбари ______________________________________

‎‎(сана, имзо)

‎‎Наряд-рухсатнома берган шахс _________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ичида транспорт ҳаракатининг тезлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт тури ва ҳаракатланиш шартлари‎ Корхона ҳудуди бўйлаб максимал тезлик, км/с‎

‎‎Темир йўл транспорти

Олд тепловозли таркиб‎ 15‎
Итарувчи тепловозли таркиб‎ 10‎
Қийин шароитда ҳаракатланишда, шунингдек кесиб ўтишда, ҳудудга кириш ёки чиқишда, вагонларни тиркашда ва ҳоказо‎ 5‎

Автомобиль транспорти‎

Корхона ҳудуди бўйлаб ўтишда‎ 10‎
Корхонанинг кесишган ўтиш йўлларида, киришда ва чиқишда‎ 5 ‎
Автомобилни орқага ҳайдашда‎ 3‎
Автоюклагичлар, электрокарлар‎ 3‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш жараёнларининг гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ саноати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ректификация бўлими, спирт омбори, купажний, тозалаш, ликёр қуйиш цехлари, денатурата ва углекислоталар IVa‎
Шишаларни ювиш бўлими ‎ IIв‎
Шиша идишларни қабул қилиш бўлими, ғалла омбори, идишлар омбори, тушириш-юклаш майдончалари ‎ IIе‎
Механик ва дурадгорлик устахоналари ‎ Iб‎
Транспорт ва хўжалик бўлимлари ‎ Iв‎
Қозонхона, қайнатиш цехи, газ-электрпайвандлаш цехи ‎ IIв‎
Озуқа ачитқиларини қуритиш цехи ‎ IIа‎
Ғаллани тортиш ва майдалаш бўлими, кўмир ва чангувчи материаллар омборлари ‎ IIг‎
Солодларни ундириш, ферментлар, озуқа ачитқилари ва антибиотиклар ишлаб чиқариш цехи, ачитиш цехи ‎ III‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
5-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш, маъмурий-хўжалик, санитария-маиший бинолар ва алоҳида ишлаб чиқариш участкаларининг ёруғлик нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иморатлар‎‏ Энг паст ёритилганлик, Лк‎‎‎ Ёруғлик меъёрлари уларга тааллуқли бўлган юзалар‎‏‎
люминесцент чироқларда‎ қиздириш чироқларида‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
Асосий ишлаб чиқариш хоналари‎ 150—200‎ 75—100‎ Пол‎
Ёрдамчи ишлаб чиқариш хоналари ‎ 100—150‎ 50—75‎ Пол‎
Спирт омборхонаси‎ 75‎ 20‎ Пол‎
Таъмирлаш-механик устахоналари, яшик устахоналари, дурадгорлик устахоналари‎ 150—200‎ 75—100‎ Пол‎
Лабораториялар‎ 300‎ 150‎ Горизонтал текисликда полдан 0,8 м ‎
Дегустацион бўлим‎ 300‎ 150‎ Горизонтал текисликда полдан 1 м‎
Омборхоналар‎ 75‎ 30‎ Горизонтал текисликда полдан 0,8 м ‎
Маъмурий-идора хоналари, қизил бурчаклар, қироатхоналар ‎ 200‎ 75‎
Лойиҳа заллари, чизиш, машинкада ёзиш бюроси‎ 300‎ 150‎ Горизонтал текисликда полдан 0,8 м‎
Душхона, ювиниш хонаси, кийимхона, ҳожатхона‎ 75‎ 30‎ Пол‎
Ишлаб чиқариш хоналаридаги асосий йўлаклар, цех ичидаги транспортёрлар учун ўтиш йўллари, цех ичидаги зинапоялар, агрегатларга хизмат кўрсатиш майдончалари, асосий коридорлар ва зинапоялар‎ 75‎ 20‎ Майдончалар ва зинапоялари‎
Маиший хоналар‎
Овқатланиш хонаси‎ 100‎ 50‎ Пол‎
Аёлларнинг дам олиш, шахсий гигиена хоналари‎ 75‎ 30‎ Пол‎
Кир ювиш хонаси:‎
А) механик‎ 100‎ 50‎ Пол‎
Б) қўлда‎ 150‎ 75‎ Пол‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
6-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш биноларининг ишлаш ҳудудида ҳавонинг меъёрий технологик параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏Т/р Иморат номи‎‏ Технологик шароитлар билан меъёрлаштириладиган ҳаво ҳарорати, 0С‎‎‎ Технологик шароитлар билан меъёрлаштириладиган нисбий намлик Ажратиладиган буғлар ва газлар‎‏
ёзда‎ қишда‎

‎‎1. Спирт ва ликёр-ароқ заводлари

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
1.‎ Меласс тайёрлаш бўлими, ачитқиларни тайёрлаш ва ачитиш бўлимлари, нонвойхона хамиртурушларини қадоқлаш, ёрдамчи моддаларни тайёрлаш бўлимлари, сепаратор хонаси, фильтр-пресслаш бўлими ва карбонат кислота цехи, брагоректификацион бўлим ‎ 20—23‎ 17—19‎ Меъёрланмаган ‎ Карбонат ангидрид‎
2.‎ Қабул қилиш бўлими, спирт омбори‎ Меъёрланмаган‎ Меъёрланмаган‎ - « -‎ Спирт парлари‎
3.‎ Спиртни бериш бўлими‎ - « -‎ 5‎ - « -‎‎ - « -‎‎
4.‎ Озуқа ачитқиларини қуритиш бўлими, қадоқлаш бўлими‎ - « -‎‎ 5‎ - « -‎‎ Карбонат ангидрид‎
5.‎ Бардани буғлантириш цехи‎ 20—23‎ 17—19‎ - « -‎ Спирт парлари‎
6.‎ Ароқ тайёрлаш, тозалаш бўлими, шарбат-морс бўлими, шарбатлар ва хушбўй спиртлар бўлими, қуйиш цехи, тайёр маҳсулот омбори, экспедиция, денатурацион бўлим‎ 20—23‎‎ 17—19‎‎ - « -‎ -‎
‎7. Ликёрларни идишларга қуйиш бўлими‎ 20—23‎‎ 17—19‎‎ - « -‎ -‎
8.‎ Сувни тозалаш бўлими‎ 20—23‎‎ 17—19‎‎ - « -‎ -‎
9.‎ Идиш цехи‎ 20—23‎‎ 17—19‎‎ - « -‎ -‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қиш вақтида аппарат ва нейтрализациялаш бўлимларида ҳисоб-китоб ҳарорати 160 С ва ҳаво алмаштириш фақат чиқиндиларни қайта ишлашда сақланади, қолган вақтларда эса — 50 С.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хоналарда ҳавони алмаштириш тортиш-сўриш вентиляцияси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
7-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш биноларида оптимал ва рухсат этилган ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги ва тезлиги меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил даврлари ‎‏ Иш категорияси ‎‏ Ҳарорат, 0С да‎‎ Нисбий намлик, % да‎‎ Ҳаракат тезлиги, м/сек.‎‎
оптимал‎‏ рухсат этилган‎‎ оптимал‎‏ иш жойларида рухсат этилган, ортиқ эмас (минимал) оптимал, кўп эмас (минимал) ‎‏ иш жойларида рухсат этилган,‎‏
юқори чегара ‎ қуйи чегара
‎‏Совуқ Енгил Iа
‎Енгил Iб ‎
22—24
‎21—23 ‎
25
‎24 ‎
21
‎20 ‎
40—60
‎40—60 ‎
75
‎75 ‎
0,1
‎0,1‎
0,2 дан кам
‎0,3 дан кам ‎
Ўртача оғирлик IIа
‎ Ўртача оғирлик IIб ‎
18—20
‎17—19
23
‎21 ‎
17
‎15 ‎
40—60
‎40—60 ‎
75
‎75‎
0,2
‎0,2‎
0,4 дан кам
‎0,5 дан кам‎
Оғир III‎ 16—18‎ 19‎ 13‎ 40—60‎ 75‎ 0,3‎ 0,6 дан кам‎
‎‏Илиқ Енгил Iа
‎Енгил Iб ‎
25—27
‎ 24—26 ‎
31
‎31 ‎
24
‎23 ‎
40—60
‎ 40—60 ‎
55 (280С да)
‎60 (270С да)‎
0,1
‎0,2‎
0,1-0,2
‎0,1—0,3 ‎
Ўртача оғирлик IIа
‎Ўртача оғирлик IIб ‎
23—25
‎22—24 ‎
30
‎29 ‎
22
‎21 ‎
40—60
‎ 40—60 ‎
65 (260С да)
‎70 (250С да) ‎
0,3
‎0,3 ‎
0,2—0,4
‎0,2—0,5 ‎
Оғир III‎ 21—23‎ 27‎ 20‎ 40—60‎ 75 (240С да)‎ 0,4‎ 0,2—0,6‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳаракатининг юқори тезлиги ҳавони максимал ҳароратга, кам тезлиги — минимал ҳароратга мос бўлади. Ҳаво ҳароратининг оралиқ қийматларини, тезлигини интерполяция йўли билан аниқланади. Ҳаво ҳароратининг минимал қийматида унинг тезлиги 0,1 м/сек олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
8-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқарувчи корхоналар биноларининг хусусияти, тоифаси ва таснифига қараб электр жиҳозларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Иморат хили‎‏ Рухсат этилган нисбий намлик‎‏ СанҚМга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бўйича корхона тоифаси‎‏ ПУЭ бўйича электр жиҳозларини қўллашда хоналарни портлаш хавфи нуқтаи назаридан таснифлаш Электр жиҳозларини ижро этиш‎‎‎
кучли‎ ёритиш учун‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
Шиша идишларга ишлов бериш‎
1.‎ Идишларни саралаш бўлими ‎ 60‎ Д‎ Меъёрли муҳитли хона‎ Сачрашдан ҳимояланган‎ Исталган ижро‎
2.‎ Идишларни ювиш бўлими‎ 80‎ Д‎ - « -‎ Ёпиқ пуфлатиладиган‎ Нам ўтказмайдиган арматурали‎
Спирт омборлари‎
1.‎ Қабул қилиш-бериш бўлими‎ А‎ В-1‎ Портлашни ўтказмайдиган‎ Портлашни ўтказмайдиган‎
2.‎ Бинодаги спирт омбори‎ А‎ В-1‎ - « -‎ - « -‎
3.‎ Озиқ спирт омбори‎ А‎ В-1-а‎ - « -‎ - « -‎
Тайёр маҳсулот омборлари‎
а) бутилкаларда‎ 50—55‎ Д‎ Меъёрли муҳитли хона‎ Сачрашдан ҳимояланган‎ Сачрашдан ҳимояланган‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
9-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш биноларида (хоналарида) ва корхона ҳудудида овоз босимининг, овознинг рухсат этилган даражалари ва овознинг эквивалент даражалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Иш ўрни. Меҳнат фаолиятининг тури ‎ дБ ва Гц ўртача метрик частоталар билан октав полосаларда овоз босимининг даражалари Овозлар‎
31,5‎ 63‎ 125‎ 250‎ 500‎ 1000‎ 2000‎ 4000‎ 8000‎
1.‎ Ижодий фаолият, талаблар оширилган раҳбарлик иши, илмий фаолият, конструкциялаш ва лойиҳалаштириш, дастурлаш, ўқитиш ва ўқиш, врачлик фаолияти, хоналардаги иш ўринлари — дирекция, лойиҳа-конструкторлик бюроси; ҳисобчилар, ҳисоблаш машиналарининг дастурчилари, ижодий ишлар ва маълумотларга ишлов бериш учун лабораторияларда, соғломлаштириш масканларида касалларни қабул қилиш учун‎ 86 ‎ 71‎ 61‎ 54‎ 49‎ 45‎ 42‎ 40‎ 38‎ 50‎
2.‎ Диққатни талаб қилувчи юқори малакали иш, маъмурий-бошқарув фаолияти, лабораторияларда ўлчаш ва таҳлилий ишлар цех бошқарувидаги иш ўринлари, идоравий иш хоналарида, лабораторияларда‎ 93‎ 79‎ 70‎ 63‎ 58‎ 55‎ 52‎ 50‎ 49‎ 60‎
3.‎ Кўпинча кўрсатмалар олинадиган ва акустик сигналли бажариладиган иш, доимий эшитиш назоратини талаб қилувчи иш, йўриқнома билан аниқ жадвал бўйича операторлик иши, диспетчерлик иши, диспетчерлик хизмати хоналаридаги иш ўринлари, усталар хоналарида, ҳисоблаш машиналарида ахборотга ишлов бериш залларида‎ 96‎ 83‎ 74‎ 68‎ 63‎ 60‎ 58‎ 56‎ 54‎ 65‎
4.‎ Диққатни талаб қилувчи иш, ишлаб чиқариш циклларини кузатиш ва масофадан туриб бошқариш жараёнларига орттирилган талабли иш: телефонда сўзлашувсиз кузатишлар ва масофадан бошқариш хоналаридаги пульт устидаги иш ўринлари; шовқинли жиҳозли лабораторияли хоналарда, ҳисоблаш машиналарининг шовқинли агрегатларини жойлаштириш учун хоналарда‎ 103‎ 91‎ 83‎ 77‎ 73‎ 70‎ 68‎ 66‎ 64‎ 75‎
5.‎ Ишлаб чиқариш хоналари ва корхона ҳудудларидаги доимий иш ўринларида барча турдаги ишларни бажариш (1—4-бандларда санаб ўтилганлар ва шунга ўхшаш ишлар бундан мустасно) ‎ 107 ‎ 95‎ 87‎ 82‎ 78‎ 75‎ 73‎ 71‎ 69‎ 80‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
10-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр токи урганида биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр токи урганида зарар кўрган шахсда нафас олиш ва юрак фаолияти тўхташи мумкин, бу эса (бир неча дақиқа ичида) организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини бошқарувчи бош мия нерв ҳужайраларида қайтариб бўлмайдиган ҳолатларнинг бошланишига олиб келади. Шунинг учун, воқеа содир бўлган жойда зудлик билан ёрдам кўрсатиш ўта муҳим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ёрдам кўрсатишдаги муваффақиятнинг асосий шарти — топқирлик ва зарар кўрган шахсни токдан тезда халос этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч қачон зарар кўрган шахсга ёрдам кўрсатишдан бош тортиш ва унда нафас олиш, юрак уриши, пульс сингари ҳаёт белгилари мавжудлиги асосида уни ўлган деб ҳисоблаш мумкин эмас. Электр токи урганда ўлим кўпинча шунчаки туюлади, фақат врач зарар кўрган шахсни жонлантириш бўйича кейинги саъй-ҳаракатларнинг фойдасизлиги ҳақидаги масалани ҳал этиши ва унинг ўлими ҳақида хулоса бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиниш кўп ҳолатларда мускулларнинг беихтиёр торайишини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида, агар жабрланувчи симни қўлларида ушлаб турган бўлса, бармоқлар шунчалик қаттиқ сиқиладики, симни қўлдан тортиб олиш мумкин бўлмай қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жабрланувчи ток ўтказувчи қисмларга текканича қолса, у ҳолда уни тезда электр токи таъсиридан халос этиш лозим. Бунда шуни эсда тутиш лозимки, эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан туриб ток остида бўлган инсонга тегиниш ҳаёт учун хавфли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ҳаракат билан қурилманинг жабрланувчи тегиб турган қисмини тезда токдан ажратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қурилмани тезда ажратиш мумкин бўлмаса, у ҳолда жабрланувчини у тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш чораларини кўриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В гача кучланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратишда қуруқ кийимдан, қуруқ тахтадан ёки қандайдир ток ўтказмайдиган буюмдан фойдаланиш лозим. Ушбу мақсадда металл ёки ҳўл буюмдан фойдаланиш мумкин эмас. Жабрланувчи симни қўли билан сиққанда ва ток унинг танаси орқали ерга ўтганда, жабрланувчини ердан ажратган ҳолда, токни узиш осон.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун жабрланувчининг остига қуруқ тахтани, ёғоч стул суянчиғини ёки бошқа ток ўтказмайдиган буюмларни ташлаш керак. Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб олиш учун жабрланувчидан ажралган кийимдан, агар у ҳўл бўлмаса, балки қуруқ бўлса (масалан, полдан) тутиш (бир қўл билан) зарур. Масалан, олдиндан ўз қўлини яхши изоляцияламасдан туриб жабрланувчини оёқларидан тутмаслик керак, чунки жабрланувчининг оёқ кийими нам бўлиши, демак, ток ўтказувчи бўлиши мумкин, айниқса жабрланувчи танасининг кийим билан ёпилмаган жойларига қўл теккизиш зарур бўлса, ёрдам кўрсатувчининг қўлларини ва юзини изоляциялаш учун резина қўлқоп кийиш, жабрланувчининг устига қуруқ резиналанган материални (плашч, пешбанд) ташлаш, қўлни мовут бўйинбоғ билан ўраш ёки қўлга мовут бош кийимини кийгазиш, қўл учига камзул енгини тушириш лозим. Шунингдек, қуруқ тахта, резина гиламча, кийим бухчаси ёки қандайдир қуруқ ток ўтказмайдиган тўшама ва ҳоказо устига чиқиш ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг оёқларини уқалаш учун кўтариш қўшимча фойдали чора ҳисобланади (бунинг учун оёқлар остига нимадир қўйиш керак), бу тананинг қуйи қисми томирларидан қоннинг юракка оқиб келишига ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий нафас олдириш ва юракни ташқаридан уқалашни жабрланувчининг мустақил нафас олиши ва юраги ишлай бошлашидан олдин ўтказиш керак. Ҳатто жабрланувчида пульс мавжуд бўлиб, кучсиз нафас ола бошлаши ҳам сунъий нафас олдиришни тўхтатиш учун асос бўлмайди. Ушбу ҳолатда фақат жабрланувчининг ўз нафас олиши бошланиши билан бир вақтнинг ўзида ҳавони пуфлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчида ўзининг (уқалашсиз) мунтазам пульси пайдо бўлганлигига қараб унинг юрак фаолияти тикланганлиги ҳақида фикр юритилади. Бунинг учун уқалаш 2-3 сонияга узиб қўйилади ва агар пульс сақланиб қолса, у ҳолда бу юракнинг мустақил ишлай бошлаганлигини билдиради. Танаффус вақтида пульс мавжуд бўлмаган тақдирда зудлик билан уқалашни давом эттириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Организм жонланишининг бошқа белгилари (мустақил нафас олиш, тор кўз қорачиғи, баъзан жабрланувчининг қўл ва оёқларини қимирлатишга уринишлари) пульснинг узоқ вақт бўлмаслиги юрак фибрилляцияси мавжудлигининг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳолатда жонлантириш тадбирларини анча узоқ вақт врач келгунга қадар ёки машинада жонлантириш тадбирларини узлуксиз давом эттирган ҳолда, жабрланувчи даволаш муассасига етказилгунга қадар ўтказиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирларни врачнинг ёрдамига қадар фақат биологик (қайтарилмайдиган) ўлим белгилари мавжуд бўлган ҳолларда тўхтатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ана шундай белгилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1 соатдан ортиқ вақт мобайнида жабрланувчида ўзининг нафас олиш ҳаракатларининг бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) узоқ вақт (1 соатдан ортиқ) мобайнида жонлантириш тадбирлари ўтказилганига қарамай, кенгайган кўз қорачиқларининг ўзгармай қолиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
11-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислоталар ва ишқорлар билан куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислоталар (сульфат, азот, фосфор) билан куйганда куйган жой катта миқдордаги сув билан, сўнгра 5-фоизли натрий бикарбонат эритмаси ёки 10-фоизли аммоний карбонат ангидрид эритмаси билан, сўнгра яна сув билан ювиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишқорлар билан куйганда куйган жой катта миқдордаги сув билан, сўнгра 3—6-фоизли сирка кислотаси эритмаси ёки 1-2-фоизли туз кислотаси эритмаси билан, сўнгра яна сув билан ювиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзлар ишқор билан куйганда кўзларни катта миқдорда сув оқизиб ювиб ташлаш керак. Бунда кўзлар (ёки кўз) мумкин қадар очиқ бўлиши лозим. Сўнгра кўзларни 2 фоизли бор кислотаси эритмаси билан ёки 3 фоизли сирка кислотаси эритмаси билан ювиш зарур. Кўзлар кислоталар билан зарарланганда 3—6 фоизли натрий бикарбонат эритмаси билан ювиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғиз бўшлиғи ишқор билан куйганда 3 фоизли сирка кислотаси эритмаси билан ёки 2 фоизли бор кислотаси эритмаси билан чайиб ташлаш лозим. Оғиз бўшлиғи кислота билан куйганда 50 фоизли натрий бикарбонат эритмаси билан чайиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота нафас йўлларига тушганида пульверизатор ёрдамида чангитилган 10 фоизли натрий бикарбонат эритмасидан, ишқорлар тушганида эса пуркалган 3 фоизли сирка кислотаси эритмасидан нафас олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
12-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик билан куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олов, буғ, иссиқ буюмлар билан куйганда куйган жойни сув билан намлаш мумкин эмас, ҳосил бўлган пуфакчаларни ҳеч қачон ёриб юбормаслик ва куйган жойни бинт билан боғламаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйган жойни ун сепиш ёки ўсимлик ёғи билан мойлаш лозим. Куйган жойни янги тайёрланган 5 фоизли танин эритмаси билан яхшилаб намлаш керак, бунинг учун бир неча қават қилиб тахланган бинт, дока ёки рўмол қўлланилади. Танин эритмаси билан бундай ишлов беришни терининг зарарланган участкаси жигарранг тусга киргунга қадар давом эттириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйиш учта даражага ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 даража — қизариш. Куйган жойга этил спирти билан ҳўлланган момиқ билан (ҳеч бўлмаганда — денатурат билан) ишлов берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 даража — пуфаклар. Куйган жойга биринчи даражали куйишдаги каби спирт билан ишлов берилади. Шунингдек, 3 фоизли КМпО4 эритмаси ёки 5 фоизли танин эритмаси билан ҳам ишлов бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 даража — тери тўқималарининг бузилиши. Жароҳатни стерилизация қилинган буюм билан боғлаб, врач чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучсиз куйиш ҳолларида куйишга қарши махсус малҳам қўлланилади.