Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ» ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобига «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратсин.
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг топшириғига кўра харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига қуйидаги функциялар юклансин:
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликларининг мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб бериш юзасидан буюртманомаларини умумлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар ҳамда тендер савдолари асосида мамлакатимиз корхоналарида ва хорижий корхоналарда мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштириш;
жойлаштирилган буюртманомаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган мелиорация техникаси учун аванс тўловларини ва узил-кесил ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг шартномалари тузиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликларига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мелиорация техникаси харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорларнинг, шу жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 18 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори ва унинг ўринбосари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси бир ой муддатда Компания уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ва фермер хўжаликларига 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизингга берилаётган техника қийматининг 15 фоизини суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликларининг аванси шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизингга берилаётган техника қийматининг 85 фоизини «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш;
мелиорация техникасини фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун суғурта полиси мавжуд бўлганда бериш;
Лизинг компанияси даромад ставкаси (маржаси)нинг шартномалар тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар:
Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» — компаниянинг барча ҳисоб-китобларига хизмат кўрсатиш, тўловларнинг ва лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари бўйича, мелиорация техникасини етказиб берувчилар билан етказиб бериш шартномалари бўйича ўзаро молиявий мажбуриятларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг молиявий агенти этиб;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси — лизингга бериладиган техникани суғурталаш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг суғурта агенти этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашига «Ўзмелиомашлизинг» компанияси томонидан лизингга бериладиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан тендер асосида харид қилинади.
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчиларни танлаш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси «ЎзГИП» МЖЧнинг Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 44-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 декабрь,
266-сон
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилиш ва «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси (кейинги ўринларда Лизингга берувчи деб аталади) томонидан лизингга бериш механизмини белгилайди.
2. Лизингга бериладиган мелиорация техникаси рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
3. Мелиорация техникаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда Лизингга олувчилар деб аталади) 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизингга берилаётган техника қийматининг 15 фоизини Лизингга олувчиларнинг аванси шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш;
лизингга берилаётган техника қийматининг 85 фоизини Лизингга олувчи томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш;
техникани Лизингга олувчиларга фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун суғурта қилиш бўйича «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компаниясининг суғурта полиси мавжуд бўлганда бериш;
Лизингга берувчи даромад ставкаси (маржаси)нинг шартномалар тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги.
4. Лизингга берувчи ҳар йили 1 августдан кечикмай, Лизингга олувчилардан олинган буюртманомалар асосида лизинг бўйича етказиб бериладиган мелиорация техникасига келгуси йилдаги эҳтиёж прогнозини шакллантиради.
Мелиорация техникасига бўлган эҳтиёж прогнозидан келиб чиқиб Лизингга берувчи ва «Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Жамғармага мелиорация техникаси харид қилишнинг прогноз ҳажмларини, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўлов амалга оширилишини ҳисобга олувчи келгуси йилда воситаларга бўлган эҳтиёж прогнозини (йил чораклари бўйича) тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда Лизингга берувчига лизинг операцияларини амалга ошириш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади.
6. Лизингга берувчи Жамғарманинг ажратиладиган пул маблағлари тўғрисидаги тасдиқланган кафолат хатлари асосида мамлакатимиз ва хориж корхоналарида ишлаб чиқариладиган мелиорация техникасини тендер асосида сотиб олади.
7. Лизингга бериладиган мелиорация техникасини етказиб берувчилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида аниқланади.
8. Лизингга берувчи келгуси йилга:
Жамғарма билан — мелиорация техникаси сотиб олиш учун молиявий ресурслар ажратиш юзасидан шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолиниши керак бўлган Лизингга берувчининг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори белгиланади;
Етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) билан — Лизингга олувчининг буюртмасига мувофиқ мелиорация техникасини етказиб бериш юзасидан;
Банк билан — унинг томонидан молиявий агент функциялари бажарилиши юзасидан;
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси билан — суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.
9. Лизингга берувчи Лизингга олувчилар билан мелиорация техникаси лизинги шартномалари тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари (асосий сумма плюс лизинг бўйича фоизлар) жадвали илова қилинади. Бунда шартноманинг битта асл нусхаси Банкка жўнатилади.
10. Лизингга берувчи пул маблағлари ажратиш юзасидан Жамғармага буюртманома тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси даврга Жамғарма маблағлари билан операциялар учун мўлжалланган Лизингга берувчининг Банкдаги махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «Операция ҳисоб рақами» деб аталади) ўтказади.
11. Мелиорация техникаси учун ҳақ тўлаш тартиби Лизингга берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган лизинг объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тартибга солинади.
12. Лизингга берувчи лизинг бўйича олинган фоизлардан тижорат агенти функцияларини бажариш учун шартномада белгиланган миқдорда унинг хизматларига ҳақ тўлаш ҳисобига маблағларни ушлаб қолади. Лизингга олувчилардан олинган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.
13. Лизингга берувчи ҳар бир календарь йил чораги тамом бўлгандан кейин 20 кундан кечикмай Жамғармага тамом бўлган йил чораги учун Операция ҳисоб рақамида пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида Банк томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.
14. Лизингга олувчи:
Лизингга берувчига лизингга олинадиган техника қийматининг 15 фоизини аванс тўлови тарзида тўлайди;
лизингга олинадиган мелиорация техникасини Лизингга берувчи фойдасига ўз маблағлари ҳисобига суғурта қилади;
лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг муддати мобайнида Лизингга берувчига тўлайди.
15. Лизингга олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг тўловларини Лизингга берувчига тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ ҳажмда Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
16. Лизингга берувчи, Банк ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
17. Лизингга олувчи томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Лизингга берувчи молия агенти орқали Лизингга олувчининг банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини тақдим этади. Тўлов талабномалари бўйича Лизингга олувчилардан ундирилган пул маблағлари Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзмелиомашлизинг» компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчиларни танлаш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркиби
| Нажимов Н.Э. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбари |
| Хамраев Ш.Р. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари |
| Турсунов Ё.Э. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| Салимов А.Х. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
| Шарипов И.Р. | — | «Пахта-банк» бошқаруви раисининг ўринбосари |
| Юсупов А.А. | — | Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори |
| Лавозимига кўра | — | «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 539-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2012 й., 28-сон, 322-модда; 2013 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)