Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.12.2007 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 18.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ» ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобига «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг топшириғига кўра харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига қуйидаги функциялар юклансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб бериш юзасидан буюртманомаларини умумлаштириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар ҳамда тендер савдолари асосида мамлакатимиз корхоналарида ва хорижий корхоналарда мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлаштирилган буюртманомаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган мелиорация техникаси учун аванс тўловларини ва узил-кесил ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг шартномалари тузиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация техникаси харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорларнинг, шу жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 18 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори ва унинг ўринбосари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси бир ой муддатда Компания уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника қийматининг 15 фоизини суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг аванси шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника қийматининг 85 фоизини «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация техникасини фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун суғурта полиси мавжуд бўлганда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг компанияси даромад ставкаси (маржаси)нинг шартномалар тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки — компаниянинг барча ҳисоб-китобларига хизмат кўрсатиш, тўловларнинг ва лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари бўйича, мелиорация техникасини етказиб берувчилар билан етказиб бериш шартномалари бўйича ўзаро молиявий мажбуриятларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг молиявий агенти этиб;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси — лизингга бериладиган техникани суғурталаш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг суғурта агенти этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашига «Ўзмелиомашлизинг» компанияси томонидан лизингга бериладиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан тендер асосида харид қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчиларни танлаш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси «ЎзГИП» МЖЧнинг Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 44-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилиш ва «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси (кейинги ўринларда Лизингга берувчи деб аталади) томонидан лизингга бериш механизмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лизингга бериладиган мелиорация техникаси рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мелиорация техникаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда Лизингга олувчилар деб аталади) 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника қийматининг 15 фоизини Лизингга олувчиларнинг аванси шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника қийматининг 85 фоизини Лизингга олувчи томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникани Лизингга олувчиларга фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун суғурта қилиш бўйича «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компаниясининг суғурта полиси мавжуд бўлганда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингга берувчи даромад ставкаси (маржаси)нинг шартномалар тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лизингга берувчи ҳар йили 1 августдан кечикмай, Лизингга олувчилардан олинган буюртманомалар асосида лизинг бўйича етказиб бериладиган мелиорация техникасига келгуси йилдаги эҳтиёж прогнозини шакллантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мелиорация техникасига бўлган эҳтиёж прогнозидан келиб чиқиб Лизингга берувчи ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Жамғармага мелиорация техникаси харид қилишнинг прогноз ҳажмларини, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўлов амалга оширилишини ҳисобга олувчи келгуси йилда воситаларга бўлган эҳтиёж прогнозини (йил чораклари бўйича) тақдим этади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда Лизингга берувчига лизинг операцияларини амалга ошириш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лизингга берувчи Жамғарманинг ажратиладиган пул маблағлари тўғрисидаги тасдиқланган кафолат хатлари асосида мамлакатимиз ва хориж корхоналарида ишлаб чиқариладиган мелиорация техникасини тендер асосида сотиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лизингга бериладиган мелиорация техникасини етказиб берувчилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лизингга берувчи келгуси йилга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма билан — мелиорация техникаси сотиб олиш учун молиявий ресурслар ажратиш юзасидан шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолиниши керак бўлган Лизингга берувчининг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) билан — Лизингга олувчининг буюртмасига мувофиқ мелиорация техникасини етказиб бериш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк билан — унинг томонидан молиявий агент функциялари бажарилиши юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси билан — суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лизингга берувчи Лизингга олувчилар билан мелиорация техникаси лизинги шартномалари тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари (асосий сумма плюс лизинг бўйича фоизлар) жадвали илова қилинади. Бунда шартноманинг битта асл нусхаси Банкка жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лизингга берувчи пул маблағлари ажратиш юзасидан Жамғармага буюртманома тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси даврга Жамғарма маблағлари билан операциялар учун мўлжалланган Лизингга берувчининг Банкдаги махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «Операция ҳисоб рақами» деб аталади) ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мелиорация техникаси учун ҳақ тўлаш тартиби Лизингга берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган лизинг объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лизингга берувчи лизинг бўйича олинган фоизлардан тижорат агенти функцияларини бажариш учун шартномада белгиланган миқдорда унинг хизматларига ҳақ тўлаш ҳисобига маблағларни ушлаб қолади. Лизингга олувчилардан олинган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лизингга берувчи ҳар бир календарь йил чораги тамом бўлгандан кейин 20 кундан кечикмай Жамғармага тамом бўлган йил чораги учун Операция ҳисоб рақамида пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида Банк томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лизингга олувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингга берувчига лизингга олинадиган техника қийматининг 15 фоизини аванс тўлови тарзида тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга олинадиган мелиорация техникасини Лизингга берувчи фойдасига ўз маблағлари ҳисобига суғурта қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг муддати мобайнида Лизингга берувчига тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лизингга олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг тўловларини Лизингга берувчига тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ ҳажмда Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лизингга берувчи, Банк ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лизингга олувчи томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Лизингга берувчи молия агенти орқали Лизингга олувчининг банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини тақдим этади. Тўлов талабномалари бўйича Лизингга олувчилардан ундирилган пул маблағлари Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчиларни танлаш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нажимов Н.Э.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбари ‎
Хамраев Ш.Р.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари‎
Турсунов Ё.Э.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Салимов А.Х.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
лавозимига кўра —‎ «Агробанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари
Юсупов А.А.‎ —‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори ‎
Лавозимига кўра ‎ —‎ «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 539-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2012 й., 28-сон, 322-модда; 2013 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)