Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ» ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобига «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг топшириғига кўра харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига қуйидаги функциялар юклансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб бериш юзасидан буюртманомаларини умумлаштириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар ҳамда тендер савдолари асосида мамлакатимиз корхоналарида ва хорижий корхоналарда мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлаштирилган буюртманомаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган мелиорация техникаси машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари учун аванс тўловларини ва узил-кесил ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг шартномалари тузиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мелиорация техникасига, машиналарига ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мелиорация техникаси машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорларнинг, шу жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижро этувчи директори мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси бир ой муддатда Компания уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини ва бошқа сув хўжалиги ишлари амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори асосида 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини ва бошқа сув хўжалиги ишлари амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ташкилотлари учун, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликлари учун:
(6-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 15 фоизи аванс шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 85 фоизи «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини ва бошқа сув хўжалиги ишлари амалга оширадиган сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари учун лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 100 фоизи «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
в) мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади;
г) Лизингга берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномалари тузилиши санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-1. Белгилансинки, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан ўз маблағлари, бошқа жалб қилинган маблағлар (унга қарз асосида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга беришда лизинг муддати ва «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномасида белгиланади»;
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки — компаниянинг барча ҳисоб-китобларига хизмат кўрсатиш, тўловларнинг ва лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари бўйича, мелиорация техникасини, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчилар билан етказиб бериш шартномалари бўйича ўзаро молиявий мажбуриятларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг молиявий агенти этиб;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси — лизингга бериладиган техникани суғурталаш вазифаларини бажарган ҳолда «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг суғурта агенти этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашига «Ўзмелиомашлизинг» компанияси томонидан лизингга бериладиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларининг «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан, шунингдек мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан харид қилиниши тендер асосида амалга оширилади.
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчиларни танлаш бўйича Идоралараро тендер комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси «Маъмурий бино махсус сервис» давлат шуъба корхонасининг Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 декабрь,
266-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчиларни танлаш бўйича Идоралараро тендер комиссияси
ТАРКИБИ
| Камолов А.С. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбари |
| | | |
| Хамраев Ш.Р. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари |
| | | |
| Абдуллаев М.Р. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| | | |
| Шерматов С.Б. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
| | | |
| Амонов И.С. | — | «Агробанк» очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари |
| | | |
| Юсупов А.А. | — | Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори |
| | | |
| Сулаймонов А.И. | — | «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг ижрочи директори |
| | | |
| Қодиров С.Й. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК бошқармаси бошлиғининг ўринбосари |
| | | |
| Каримов Б.Р. | — | Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош мутахассиси |
Изоҳ:
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 539-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2012 й., 28-сон, 322-модда; 2013 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)