Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.11.1998 йилдаги 491-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 03.02.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999-2000 ЙИЛЛАРДА ПАХТА НАВЛАРИНИ ЯНГИЛАШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Фанлар академияси уруғчиликни юритиш, пахта навларини жойлаштириш ва янгилаш ишида жиддий камчиликларга йўл қўймоқдалар. Пахтанинг рўйхатдан ўтказилган кўплаб турлари республиканинг турли минтақалари табиий-иқлим шароитларига жавоб бермайди, кам тола беради, вилтга ҳамда бошқа касалликлар ва зараркунандаларга чидамли эмас, толанинг технологик хоссаларига кўра халқаро андозаларга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон шарт-шароитларида экиладиган чигитларга қўйиладиган муҳим талаблардан бирига — уларнинг тезпишарлигига амалда аҳамият берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор навни яратишдан бошлаб уни республиканинг аниқ минтақаларида тупроқ-иқлим шароитларига татбиқан жойлаштиришгача бўлган муддатлар орасидаги давр катталигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Генетика, селекция ва уруғчилик соҳасида илмий муассасалар фаолияти суст мувофиқлаштирилмоқда. Селекциячилар ва элита-уруғчилик хўжаликлари ходимларини иқтисодий рағбатлантириш тизимидан фойдаланилмаяпти. Селекция ва уруғчилик бўйича кадрлар тайёрлаш ишлари паст даражада олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги навларни яратишда ва ишлаб чиқаришда хорижий селекциянинг энг яхши навларидан амалда фойдаланилмаяпти. Пахта етиштиришнинг нав технологиясига риоя қилинмаяпти. Тезпишар навлар уруғларининг етарлича суғурта фонди яратилмаяпти, натижада қайта экишда кўп ҳолларда сифатсиз техник чигитдан фойдаланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш заводларида пахта хом ашёсини қайта ишлашда ва уруғлик чигитни тайёрлашда навлар ва репродукциялар аралаштириб юборилишига йўл қўйилмоқда, уруғлик пахтани тозалаш режимига риоя қилинмаяпти. Дорилаш-туксизлантириш цехлари асбоб-ускуналарининг техник даражаси паст, бу экиладиган чигит сифати пасайишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғчилик тизими зарур тарзда тартибга солинмаган, бу соҳада бозор муносабатларига ўтилмаган. «Уруғчилик тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя қилинмаяпти. Уруғчилик соҳасида ишлаб чиқариш ва фанни кооперациялаш йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, юқори сифатли тола параметрларига эга бўлган халқаро талабларга жавоб берадиган пахтанинг тезпишар, юқори ҳосилли, янги ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш, навларни янгилаш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш ва 1999-2000 йиллар ҳосили учун пахта экишга талаб қилинадиган уруғлик фондини тайёрлаш, шунингдек пахта уруғчилигини ташкил этишни тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Селекция, уруғчилик, навларни янгилаш, пахтанинг тола сифати юқори бўлган янги тезпишар навларини жорий этиш ва уларни мамлакатнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида оқилона жойлаштириш соҳасидаги ишларни ҳар томонлама такомиллаштириш ва жадаллаштириш устувор давлат вазифаси ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, туманлар ва хўжаликларнинг кўплаб раҳбарларининг, агросаноат комплекси мансабдор шахсларининг ўз масъулиятсизлигини, ишни ташкил этишдаги уқувсизлигини, агротехникани қўпол равишда бузишларни ноқулай об-ҳаво шароитларига ағдариш каби кенг ёйилган амалиёти қоралансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштириш ва уни парвариш қилишнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, хўжаликлар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ва уруғчилик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уруғчилик, пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш масалаларида барча манфаатдор муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларни янгилаш ва уларни жойлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтанинг янги навларини рўйхатдан ўтказишга доир таклифларни янги навларнинг энг аввало тезпишарлик ва тола сифати кўрсаткичлари эксперт баҳолангандан кейин ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чигит ишлаб чиқариш ҳажмларини, уларнинг икки йиллик захирасини яратишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш, уруғлик тайёрлаш, унга ишлов бериш ва тайёрлаш бўйича буюртмани ижрочиларгача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чигитни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш, сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик материал навининг софлиги ва кондицияси таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан, хўжалик юритиш усулларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бирламчи, элита, оммавий уруғчилик ва чигитни қайта ишлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғчилик ҳақидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав синови бўйича давлат комиссияси, «Ўздавуруғназоратмаркази», Ўзбекистон бирламчи уруғчилик станцияси фаолиятини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифаларни ҳал этиш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг штатдаги ходимлари сони доирасида мустақил юридик шахс ҳуқуқига, Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда ҳудудий бўлинмаларига эга бўлган Республика пахта уруғчилиги бошқармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 1999-2000 йилларда пахтанинг рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларини 1-иловага* мувофиқ жойлаштиришга доир таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ва захира уруғлик фонди яратиш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва бошқа манфаатдор идоралар иштирокида юқори навли пахта хом ашёсини комиссия иштирокида банд қилиб қўйишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларда фақат битта нав, туманларда иккитадан ва вилоятларда 4 тадан кўп бўлмаган рўйхатдан ўтказилган ва учта истиқболли пахта навлари экиладиган бир шароитда пахта навини янгилаш ва жойлаштиришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар. Хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар раҳбарларининг эътибори ушбу тартиб бузилган тақдирда уларга нисбатан республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилишига қаратилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хатти-ҳаракатлари пахта нави аралашиб кетишига, навларни районлаштириш дастурида назарда тутилмаган навлар экилишига олиб келувчи хўжаликлар раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
элита ва биринчи репродукцияли чигит етиштирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари ишини алоҳида назорат остига олсинлар. Пахтанинг янги ва истиқболли навларини синашни илмий-текшириш институтларининг экспериментал базаларида, базавий хўжаликларда ва ҳудудида нав синаш участкалари жойлашган хўжаликларда ўтказсинлар.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 3 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори сифатли, генетик жиҳатдан бир хил экиш материали олиш, шунингдек ғўзанинг эркин ўсиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида элита чигитни ва уруғлик учун чигитни плёнка остига экиш тақиқлансин, уруғлик чигит етиштиришнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилдаги давлат синовлари натижалари бўйича кечпишар навлар бир ой муддатда давлат реестридан чиқарилсин ва реестрга 3-иловага* мувофиқ янги тезпишар пахта навлари киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Пахтасаноат» республика илмий маркази:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 3 февралдаги 54-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 мартгача уруғлик пахтани тозалашни тугалласинлар ва 5-иловага* мувофиқ миқдорда экиладиган чигитни навларга ажратиш, туксизлантириш, калибрлаш ва марказлаштирилган ҳолда дорилашни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экиладиган чигитнинг белгиланган муддатларда вилоятлараро етказиб берилишини 6-иловага* мувофиқ амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5 ва 6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил фондида қоладиган чигитнинг сақланиши ва сифати устидан назоратни кучайтирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил ҳосилидан бошлаб 2000 йилда экиш учун чигитнинг янги юқори ҳосилли тезпишар ва истиқболли навлари тайёрланишига биринчи даражали аҳамият берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фанлар академияси томонидан тақдим этилган янги ва истиқболли навларни фабрика синовидан ўтказиш ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупбеков), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Ғаниев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш заводларига чигитни дориловчи воситаларнинг зарур миқдорларда ва белгиланган муддатларда етказиб берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқлантирувчи моддалар нисбатига қатъий риоя қилган ҳолда азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни биринчи навбатда илмий муассасаларнинг экспериментал хўжаликларига ва элита-уруғчилик хўжаликларига ҳамда товар пахта етиштирувчи хўжаликлар учун белгиланган нормадан 10 фоиз ортиқ миқдорда етказиб берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахтанинг тезпишар навларининг юқори сифатли чигитини етиштириш ҳажмлари элита-уруғчилик хўжаликлари, илмий-текшириш муассасалари ва уларнинг экспериментал базалари («Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Пахта селекция ва уруғчилиги» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти), янги ва рўйхатдан ўтказилган навлар бўйича уруғчилик хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичи деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 3 февралдаги 54-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 1999 йил ҳосилидан бошлаб чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларни рағбатлантириш тартибида уруғлик чигит унувчанликнинг биринчи классига мувофиқ бўлганда элита уруғлик учун пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизи, биринчи репродукцияли уруғлик учун — 75 фоизи, иккинчи репродукцияли уруғлик учун — 50 фоизи, учинчи репродукцияли уруғлик учун — 25 фоизи миқдорида устама белгилансин. Уруғлик унувчанлигининг иккинчи классига мансуб деб топилганда устама тегишли равишда икки бараварга камаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиётстат вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навларнинг оригинаторлари бўлган илмий муассасалар ва бевосита уруғлик етиштирувчиларнинг ҳар бирининг уруғчиликни ташкил этиш ва юритиш ишига қўшган улушини ҳисобга олган ҳолда навли уруғлик учун устамалар тўлаш ва улар ўртасида тақсимлаш механизмини ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик учун уларнинг сифати узил-кесил текшириб чиқиш натижалари «Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳақ тўласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекциячиларни, уруғчиларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсинлар ва киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, навларнинг оригинаторлари бўлган илмий муассасалар элита-уруғчилик хўжаликлари, пахта тозалаш заводлари, уруғчилик корпорациялари, ширкатлар ва бошқа тузилмалар билан биргаликда шартнома асосида элита уруғларнинг генетик жиҳатдан соф навлари етиштирилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав синови давлат комиссияси хорижий селекциянинг карантин текширувидан ўтган ва тезпишарлик талабларига жавоб берувчи энг яхши навларининг, шу жумладан, Исроилнинг «Гедера-5» ва «Гедера-10» навларининг ҳамда бошқа навларнинг жадаллаштирилган синовларини ўтказсинлар ҳамда уларни кенг экиш учун ёйиш имкониятларини ўрганиб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Исроилнинг кўрсатиб ўтилган пахта навларини Исроил технологияси бўйича Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг ҳар бирида тегишли равишда 100 гектар ерда тажриба сифатида етиштириш юзасидан Исроил фирмалари билан контрактлар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанимиз селекциясининг патентлар билан ҳимояланган чигит навлари оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга ушбу навлардан хорижий мамлакатларда фойдаланиш бўйича чет эллик ҳамкорлар билан лицензия шартномалари тузишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат илмий-техника ва инновация дастурларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар, генетика, селекция ва уруғчилик масалалари билан шуғулланувчи илмий муассасалар саъй-ҳаракатларини 1999-2000 йилларда толасининг сифати юқори, жаҳон бозори талабларига жавоб берувчи тезпишар, юқори ҳосилли, касалликлар, зараркунандалар ва экстремал шароитларга чидамли навлар яратиш учун юқори самарали усуллар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга жамласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика пахта уруғчилиги бошқармасини ва унинг вилоят бирлашмаларини кадрлар билан тўлдирсинлар, бинолар, алоқа воситалари ва автотранспорт билан таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳузуридаги Республика пахта уруғчилиги бошқармаси тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491-сон