ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҒАЗНАЧИЛИК ИЖРОСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ЯГОНА ҲИСОБЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 декабрда 1570-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2101, 26.04.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3618-сонли Фармонининг 1-илова, IV бўлим, 6-банди ижросини амалга ошириш мақсадида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 166-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 7 апрелдаги 37-сон буйруғининг (2006 йил 3 май, рўйхат рақами 1570 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 159-модда) 3-бандида «2008» рақамлари «2010» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 ноябрь,
102-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 496-модда)