24.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1741
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 24.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1741
Кучга кириш санаси
04.12.2007
Ҳужжат 16.10.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖРО ЙИҒИМИНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ СУД ИЖРОЧИЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА УЛАРНИНГ УНДИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 24 ноябрда 1741-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 6 октябрдаги 234-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1741-1, 6.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 443-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, суд ижрочилари ижросига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича ижро йиғими 2007 йилнинг 1 декабридан бошлаб ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти 10 кун муддат ичида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари З. Худойқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирининг биринчи ўринбосари А. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирининг
2007 йил 24 ноябрдаги 226-мҳ-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига мувофиқ, ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни чиқариш, ижро этиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек уларнинг ундирилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижро йиғими суд ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда амалга ошириладиган ундирувни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижро йиғими қарздордан ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати ўтгандан сўнг, қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижро йиғимини ундириш учун суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарор асос бўлади ва у Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги ўринларда матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасига мувофиқ ижро ҳужжати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш Қонуннинг 82-моддасига мувофиқ қарздорга солинадиган жаримани тўлашдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорни мажбурий равишда ижро этиш умумий белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорни чиқариш ва ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаришда қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 5 кундан ортиқ бўлмаган муддат белгилаб, агар ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда ижро ҳужжатидаги талаблар бажарилмаган тақдирда, қарздордан ундирилаётган сумманинг ёки мол-мулк қийматининг 1 фоизи (жисмоний шахсдан) ёхуд 2 фоизи (юридик шахсдан) миқдорида, агар мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари ижро этилмаган тақдирда эса, жисмоний шахсдан энг кам иш ҳақининг 5 баравари, юридик шахсдан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида ижро йиғими ундирилиши тўғрисида қарздорга мажбурий равишда тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий равишда ижро этиш учун муддат белгиланганда, ушбу муддатнинг ўтиши ижро иши юритуви қўзғатилган кундан кейинги кундан бошланишини назарда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда ижро этиш учун муддат белгилашда ижро ҳужжати талаблари моҳиятини ҳисобга олиши ва қонунда назарда тутилган доирада етарли муддат белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд ижрочиси томонидан ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда ижро ҳужжатида белгиланган талаблар қарздор томонидан бажарилмаслиги, қарздорга нисбатан мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни пайтда суд ижрочиси қарздордан ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқноманинг 13-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор чиқарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор, қарздорнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган молия органининг тегишлича расмийлаштирилган ва қарздорни бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи хати қарздор — юридик шахс томонидан қарор чиқарилгунига қадар суд ижрочисига тақдим этилган тақдирда ҳам чиқарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугагандан кейинги кундан кечиктирмасдан суд ижрочиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд ижрочисининг ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарори катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланиши лозим. Суд департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармасининг суд ижрочиси мақомига эга инспекторлари томонидан чиқарилган қарорлар, тегишлича Суд департаментининг Суд қарорларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи ёки ҳудудий бошқармаларнинг Суд қарорларини ижро этиш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси уни чиқарган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарздорга шахсан тақдим этилади ёки топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан почта алоқаси орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижро йиғимини ундириш бўйича иш юритуви алоҳида ижро иш юритуви қўзғатилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш бўйича иш юритуви ижро йиғими қўллашга асос бўлган ижро ҳужжати (кейинги ўринларда матнда асосий ижро ҳужжати деб юритилади) билан биргаликда юритилади. Бунда ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорга асосий ижро ҳужжатининг рўйхат рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро этиш чораларини амалга оширишда ундирув мол-мулк ва пул маблағларига асосий ижро ҳужжати бўйича қарзни, ижро йиғими ва ижро харажатларини қоплаш учун етарли бўлган миқдор ва ҳажмда қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғими Қонуннинг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммалари ва мол-мулкдан ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижро йиғими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича — қарздордан ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — мажбурий ижро этиш бўйича чоралар қўллашга киришилиши билан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғими қуйидаги ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ундирилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларидан, шу жумладан давлатдан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ундириш. Бунда, ташкилотнинг бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи ҳужжат қарздор томонидан суд ижрочисига тақдим қилинадиган мазкур ташкилотнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган тегишли молия органининг хати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий тўловларни (алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги, боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ва бошқа ишлар бўйича) ундириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солидар тартибда бир неча қарздордан ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор ҳар бир қарздорга нисбатан чиқарилади. Ушбу ҳолатларда қарорларни расмийлаштириш, ижро йиғимини ундириш ва ундирилган суммалар ҳисобини юритиш солидар қарздорлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тартибида амалга оширилади. Бунда, барча қарздорлардан ундирилган ижро йиғимининг умумий суммаси асосий ижро ҳужжати бўйича жами ундирув суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган йиғим суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бир қарздорга нисбатан бир неча ижро ҳужжатини ижро этишда, ижро йиғими ҳар бир ижро ҳужжати бўйича алоҳида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Қонуннинг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоидани қўллаш мисоллари ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижро иши юритуви қарздорнинг сотилмаган мол-мулкини ундирувчига берилиши муносабати билан тамомланган тақдирда, ижро йиғими берилган мол-мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда тегишли миқдорларда ундирилади. Бунда, ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорнинг ижроси умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши юритуви қарздорни сотилмаган мол-мулкини қабул қилишни ундирувчи рад этиши муносабати билан тамомланган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага мутаносиб равишда ундирилади, ижро йиғимининг сотилмаган мол-мулкка тўғри келадиган қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Асосий ижро ҳужжати Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, тугатиш комиссияси (тугатувчи)га юборилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади. Ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарздор ижро иши юритувидан тараф сифатида чиқиб кетган тақдирда (қарздор шахснинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга ўтказилиши ва шу кабилар) суд ижрочиси Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, ўзининг қарори билан қарздорни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши шарт. Мазкур қарорда йиғимни тўлаш мажбурияти ушбу ҳуқуқий ворисга ўтиши ҳақида ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Асосий ижро ҳужжати Суд департаментининг бошқа бўлинмасига юборилган тақдирда, ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор ҳам Қонуннинг 25-моддасида белгиланган тартибда юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Асосий ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритуви Қонуннинг 37-моддаси 1—5 ва 7-бандларига асосан тугатилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади, ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Асосий ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1, 3—6-бандларига асосан ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро йиғими суд ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирилган суммага (мол-мулк қийматига) мутаносиб равишда ундирилади, ижро йиғимининг қолган қисми бўйича иш юритуви суд ижрочисининг тегишли қарори билан тамомланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ундирув қарздорнинг иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган тўловларига қаратилган тақдирда, суд ижрочиси Қонуннинг 64-моддасида белгиланган тартибда асосий ижро ҳужжати билан бирга ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорни ҳам тегишли ташкилотга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Асосий ижро ҳужжати бўйича иш юритуви ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган томонидан тўхтатиб турилган тақдирда, ижро йиғимини ундириш бўйича иш юритуви ҳам асосий ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тиклангунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу ҳолатда ижро йиғимини ундириш бўйича иш юритувини тўхтатиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси томонидан асосий ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, мазкур қарорда ижро йиғимини ундириш бўйича ижро ҳаракатларини ҳам кейинга қолдириш ҳақида кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ижро йиғимини қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижро йиғимини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатининг ёхуд қонун бўйича ижро ҳужжати ҳисобланадиган бошқа ҳужжатнинг бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки ундирувчининг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатларининг ўзгартирилиши, агар ўзгартириш натижасида тўланган ижро йиғими миқдорини қайтадан кўриб чиқиш лозим бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки ижро йиғими ундирилган бошқа шахснинг аризасига ёхуд суд ижрочисининг ташаббусига асосан, ижро йиғими миқдорини нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини қайтариш ҳақидаги ариза ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар юзага келган кундан бошлаб уч йилдан кечиктирмасдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ундирилган ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб чиқиб, Суд департаментининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади. Бунда, ижро йиғимини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари турли ҳудудларда амалга оширилган бўлса, ариза аризачининг хоҳишига кўра ижро йиғимини ундирган Суд департаментининг исталган бўлимига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Йўриқнома 24-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро йиғими миқдори нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжати ёки бошқа ҳужжат — ижро йиғими мазкур Йўриқнома 24-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича қайтарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган қарорининг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Йўриқноманинг 24-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги ариза Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппарати томонидан кўриб чиқилади ва ариза берилган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан бошлаб узоғи билан икки кун ичида қайтариш учун Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг Ижро этувчи дирекциясига юборилади. Ижро йиғимини қайтариш Ижро этувчи дирекция томонидан қарор олинган кундан бошлаб беш банк куни давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Суд департаментида, ҳудудий бошқармаларда ва суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни ҳисобга олиш китоби юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни ҳисобга олиш китоби рақамланиб, тикилади ва тегишлича Суд департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармасининг асосий муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор чиқарилган кунда рўйхатга олинади ва тегишли асосий ижро ҳужжатининг мажбурий ижросини амалга ошираётган суд ижрочисига имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижро йиғими суммалари тегишли банк муассасасида очилган махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти, ҳудудий бошқармалар ва суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда тегишли банк муассасалари билан ижро йиғими суммаларининг тушумини белгиланган шаклда солиштириб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари ҳар чоракда камида бир марта суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мазкур Йўриқнома талабларига риоя қилинишини, шу жумладан ижро йиғими суммаларининг тўғри ва ўз вақтида ундирилиши ва ўтказилишини текшириб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Йўриқноманинг бажарилишини назорат қилиш Суд департаменти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимининг ҳисобини юритиш ва ундиришнинг белгиланган тартиби устидан доимий назоратни амалга ошириш Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилиши қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎_______________________________
‎(мансаби)
‎_______________________________
‎(мансабдор шахснинг Ф.И.Ш)
‎_______________________________
‎(мансабдор шахснинг имзоси)
‎ «____» __________ 200___ й.

‎‎
‎ҚАРОР
‎ (Ижро йиғимини ундириш тўғрисида)

‎‎«__» ________ 200__ й. ‎

___-сон ‎

‎‎____________ туман (шаҳар)‎
‎‎
‎______________________________________________________ суд ижрочиси

‎‎(суд ижрочилари бўлимининг номи)

‎‎_______________________ томонидан 200 __ йил «__» _______ даги ___ -сон
‎‎(суд ижрочисининг Ф.И.Ш.)
‎‎ижро ҳужжати бўйича 200 __ йил «__» _____________ да _____ -сонли ижро иш юритуви қўзғатилган.
‎‎Ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 200__ й. «___» ___________га қадар муддат берилган.
‎‎Бироқ, тегишли огоҳлантиришга қарамасдан қарздор 200__ й. «___» __________ ҳолатига ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларини бажармаган.
‎‎Ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига асосан, ___________________________ характерга эга.

‎‎(мулкий ёки номулкий)

‎‎Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга асосланиб,


‎‎‎ҚАРОР ҚИЛДИМ:

‎‎1. Қарздор _________________________________________________________

‎‎(қарздор-юридик шахснинг номи ва манзили, қарздор — жисмоний шахснинг

‎‎__________________________________________________________________

‎‎Ф.И.Ш., туғилган санаси ва жойи, иш жойи)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(мулкий ундирув бўйича ундирилаётган сумманинг (мол-мулк қийматининг)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎фоизи кўринишида

‎‎_________________________________________________________ миқдорда
‎‎номулкий талабда эса аниқ миқдордаги ижро йиғимининг суммаси кўрсатилади)
‎‎ижро йиғими ундирилсин ва _____________________________-сонли банк ҳисоб рақамига ўтказилсин.
‎‎Тегишли тўлов ҳужжатининг нусхаси суд ижрочисига тақдим этилсин.
‎‎3. Мазкур қарор ____________________________________ ижро иш юритуви

‎‎(ижро иш юритуви рақами ва санаси)

‎‎доирасида ижрога қабул қилинсин.
‎‎4. Мазкур қарорнинг нусхаси қарздор _________________ юборилсин.
‎‎5. Мазкур қарор устидан 10 кунлик муддат ичида судга шикоят берилиши мумкин.

‎‎
‎Суд ижрочиси:

‎‎
‎‎______________________________ ‎

‎‎(Ф.И.Ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қарздорга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатларини ижро этишда ижро йиғимини ундириш бўйича мисоллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор — юридик шахсдан турли навбатдаги қарздорликни ундириш тўғрисида 3 та ижро ҳужжати келиб тушган: солиқ бўйича 100 000 сўм боқиманда қарздорлик ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб); хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномавий муносабатлардан юзага келган 60 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида (олтинчи навбатдаги талаб); гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан 50 000 сўм банк кредитини ундириш тўғрисида (тўртинчи навбатдаги талаб). Бироқ, қарздор томонидан кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаган. Шу сабабли, суд ижрочиси кўрсатилган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида алоҳида қарорлар чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш жараёнида қарздорнинг мол-мулкини реализация қилишдан суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига фақатгина 150 000 сўм келиб тушди. Ушбу ҳолатда депозит ҳисоб рақамига келиб тушган суммадан биринчи навбатда солиқлар бўйича боқиманда қарздорлик ва у бўйича ижро йиғими (100 000 сўм (боқиманда) + 2000 (йиғим) = 102000 сўм) ундирилади. Айни пайтда, мазкур ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланади. Қолган 48 000 сўм ҳисобидан мутаносиб равишда кейинги навбатдаги талаб ва у бўйича тегишли йиғим (47 040 сўм (кредит бўйича қарздорлик) + 960 (йиғим) = 48 000 сўм) қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор — юридик шахсдан бир хил навбатдаги қарздорликни ундириш тўғрисида 3 та ижро ҳужжати келиб тушган: солиқлар бўйича 190 000 сўм боқиманда қарздорликни ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб); иш ҳақи бўйича 60 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб); муаллифлик шартномаси бўйича 50 000 сўм мукофотни ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб). Бироқ, қарздор кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармаган. Шу сабабли, суд ижрочиси кўрсатилган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида алоҳида қарорлар чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш жараёнида қарздорнинг мулкини реализация қилишдан суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига фақатгина 150 000 сўм келиб тушди. Ушбу ҳолатда, дастлаб, барча талабларга тўғри келадиган суммалар мутаносиб равишда аниқлаб олинади (натижа = 95000/30000/25000). Сўнгра, бу суммалардан тегишли талаб ва у бўйича ижро йиғими мутаносиб равишда қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 93 100 сўм (боқиманда) +1 900 сўм (йиғим) = 95 000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 29 400 сўм (иш ҳақи) + 600 сўм (йиғим) = 30 000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 24 500 сўм (мукофот) + 500 сўм (йиғим) = 25 000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозит ҳисоб рақамга келиб тушган маблағлардан 147 000 сўми ижро ҳужжатлари талабларини қаноатлантиришга, қолган 3000 сўм ижро йиғимини ундиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор — юридик шахсга нисбатан 3 та ижро ҳужжати келиб тушган. Ушбу ижро ҳужжатларидан бири мулкий характерга эга бўлмаган (бошқа шахсга бинони топшириш), иккитаси мулкий характерга эга бўлган (солиқлар бўйича 600 000 сўм боқиманда қарздорликни ундириш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий муносабатлардан юзага келган 200 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида) ҳужжатлардир. Бироқ, қарздор кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармаган. Шу сабабли, суд ижрочиси томонидан мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжати бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида (183 600) ижро йиғими ундириш тўғрисида, мулкий характерга эга бўлган қолган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағнинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш жараёнида қарздорнинг мулкини реализация қилишдан суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига фақатгина 800 000 сўм келиб тушди. Ушбу ҳолатда депозит ҳисоб рақамига келиб тушган суммадан дастлаб биринчи навбатдаги талаб қаноатлантирилади. Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздор томонидан тўланадиган ижро йиғими биринчи навбатдаги талабга тенглаштирилганлиги сабабли, у мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжати бўйича бошқа биринчи навбатдаги талаблар билан биргаликда мутаносиб равишда ундирилади. Шунга кўра, солиқлар бўйича боқиманда қарздорликни ундириш ҳақидаги талаб, у бўйича ижро йиғими, шунингдек, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжати бўйича тўланадиган ижро йиғими биринчи навбатдаги талаб ҳисобланиб, бу талаблар аввал қаноатлантирилади, яъни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183 600 сўм (мулкий характерга эга бўлмаган ҳужжатлар бўйича ижро йиғими) + 600 000 сўм (боқиманда) + 12000 сўм (боқиманда ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжат бўйича ундирилган йиғим) = 783 600 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган 16 400 сўм мутаносиб равишда кейинги навбатдаги талабларни (200 000 сўм) қанотлантиришга ва улар бўйича тегишли ижро йиғимини (4 000 сўм) ундиришга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16078 сўм (хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномавий муносабатлардан юзага келган қарз) + 322 сўм (у бўйича йиғим) = 16 400 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни ҳисобга олиш китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Асосий ижро ҳужжатининг рақами ва санаси‎ Асосий ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг номи (Ф.И.Ш.)‎ Асосий ижро ҳужжати бўйича ундирувчининг номи (Ф.И.Ш.)‎ Асосий ижро ҳужжатининг мазмуни‎ Асосий ижро ҳужжатининг характери (мулкий ёки номулкий) ‎ Мулкий характердаги асосий ижро ҳужжати бўйича ундирилиши лозим бўлган сумма‎ Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор рақами ва санаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилиши лозим бўлган ижро йиғими суммаси‎ Қарор чиқарган суд ижрочисининг Ф.И.Ш., қарорни иш юритувига олганлиги тўғрисидаги имзо‎ Амалда ундирилган ижро йиғими суммаси‎ Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорни бошқа бўлинмага юборилганлиги ҳақида маълумот, тегишли бўлинмани ва юбориш санасини, йиғим бўйича қолдиқни кўрсатган ҳолда‎ Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорни тугатиш комиссиясига юборилганлиги ҳақида маълумот, юбориш санаси ва йиғим бўйича қолдиқни кўрсатган ҳолда‎ Ижро йиғимини ундириш бўйича иш юритувни тамомлаш ҳақида маълумот, Қонуннинг тегишли моддасини кўрсатган ҳолда‎ Изоҳ (ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорнинг ижросига тааллуқли бошқа маълумотлар) ‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 488-модда; 2011 й., 40-сон, 443-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)