Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Фармойиши
Мазкур фармойиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари Р. В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 декабрь,
698-ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698-ф-сон фармойишига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа орган ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш.
6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ўз вақтида ахборот беради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тезкор ахборотлар тўғрисида ахборот беради;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини бажаради ҳамда унинг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида Бош вазирга ахборот беради ҳамда хат-хабарларни белгиланган тартибда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари Аппаратларига ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли департаментлари ва бўлимларига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида тайёрланган ва улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб қилинадиган топшириқлар лойиҳалари ва бошқа материалларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун унинг маърузалари ва нутқлари учун материаллар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларининг кун тартибини шакллантиради, материаллар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлислари ўтказилишини ташкил этади, Президиум мажлислари қарорларини расмийлаштиради, шунингдек уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди ва Бош вазирга тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларни ташкил этади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида расмийлаштиради;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири амалга оширадиган тадбирларнинг ўтказилишини ва протокол жиҳатидан таъминланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари билан тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахслар қабул қилишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек тегишли материаллар ва ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(7-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Котибият:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Котибиятнинг тузилмаси
9. Котибиятнинг тузилмасига Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси, матбуот котиби, шунингдек инспекторлар киради.
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Котибият ишларига мудир раҳбарлик қилади.
11. Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси ва матбуот котиби белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида ташкил этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Котибият мудири:
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ёрдамчи, матбуот котиби ва инспекторлар ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
хат-хабарлар ва бошқа материаллар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамаси Президиуми кун тартиби лойиҳасини тузади, келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, материаллар тайёрланишини Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлислари ўтказилишини ташкил этади, мажлис қарорларини расмийлаштиради, уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилот қўмиталар мажлислари тайёрланишини (қатнашчиларни чақириш, тартибини шакллантириш, ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш) ҳамда ўтказилишини ташкил этади, уларда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қабул белгиланган муддатларда бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва уни Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Котибият ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларга қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Котибият ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимлари иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Котибият ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикасининг вазирига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Котибият мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бош вазирнинг ёрдамчиси бажаради.
15. Бош вазир ёрдамчиси:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири иш режасини шакллантиришда қатнашади, уларнинг ижросини ташкил қилади, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини мўлжалланган тадбирлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири масалаларни кўриб чиқиши учун зарур бўлган ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишлар ва мажлислар тайёрланишини (қатнашчиларни чақириш, кун тартибини шакллантириш, ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш) ҳамда ўтказилишини ташкил этади, йиғилишлар протоколларини юритади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, белгиланган муддатларда Котибият мудирига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига топшириқлар ва кўрсатмаларнинг бажарилиши, бажариш муддатларини кечиктириш сабаблари ва муддатлари тўғрисида ахборот беради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари қабул қилинишини таъминлайди:
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан фуқаролар қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ва Котибият мудири топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажарувчиларга етказади, Бош вазирнинг топшириқлари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаларидан зарур маълумотномаларни, ахборот материалларни сўраб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Матбуот котиби:
келаётган даврий нашрларни, электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан хорижий матбуотни таҳлил қилади;
республика матбуоти ва хорижий матбуот бўйича обзорлар ва таҳлиллар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг муҳим, долзарб муаммоли материаллар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириқларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмаларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ҳукумат аъзолари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппарати фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мониторингини олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Инспекторлар:
Котибиятда иш юритишни, ҳужжатларнинг ўтиши устидан назоратни;
ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга вақтида берилишини таъминлайдилар;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ишларини амалга оширадилар;
Бош вазирнинг унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари мутахассислари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилот раҳбарлари билан тезкор алоқасини таъминлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажарадилар.
Инспекторлар ўртасида вазифалар Ўзбекистон Республикасининг вазири билан келишган ҳолда Котибият мудири томонидан тақсимланади.