ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИДА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 ноябрда 856-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Марказий банк Бошқарувининг 1999 йил 29 октябрдаги 20/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий таъминотлардан фойдаланишга рухсат бериш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (1999 йил 21 декабрь, рўйхат рақами 856) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 сентябрь,
25/3-сон
Келишилган:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 сентябрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари Э. ЗОХИДОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 478-модда)