14.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1738
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қарори, 14.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1738
Кучга кириш санаси
24.11.2007
Ҳужжат 24.11.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УРУҒЛИК ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРИШ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА УНГА АСОСАН ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-543-сон «2007 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2006 йил 10-сон, 721-модда)ги қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган «Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3/11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2007 йил 2 октябрдаги 89, 3/11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда «2007 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-543-сон (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2006 йил, 10-сон, 721-модда) қарорига мувофиқ, уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш ҳамда етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда республикада охирги 3 йилда уруғлик чигитнинг ҳақиқатдаги сарфидан ҳамда келгуси йил пахта хом ашёсини етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб, етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фондлари миқдорини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 ноябрдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон миқдори пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида Ҳукумат қарорига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш учун шартномалар тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фондини етиштирувчи хўжаликлар «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1551 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 11-сон, 88-модда) мувофиқ танлов асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлов асосида аниқланган уруғлик пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар билан пахта тозалаш корхоналари ўртасида «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 20-сон, 200-модда) мувофиқ, уруғлик пахта хом ашёси етиштириб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилади ва ушбу шартномада етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фонди, уруғлик пахта хом ашёсининг селекцион нави, авлоди ва миқдори ҳамда пахта уруғчилигига оид бошқа шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уруғлик пахта хом ашёсига «1999-2000 йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорига мувофиқ етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Давлат стандарти (OʼzDSt-663-2006 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I-авлод (R1) учун 75 фоиз, II-авлод (R2) учун 50 фоиз ва III-авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий фонди миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини пахта тозалаш корхонасига топширган вақтда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган ва сифати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан сертификатланган уруғлик чигит учун бевосита уруғлик етиштирувчи хўжаликларга ва нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга ҳамда уруғни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга ҳисобланган устаманинг қолган қисми — 100 фоиз деб ҳисобланиб, 10 фоизи уруғчиликни ташкил этишда иштирок этувчи пахта тозалаш корхоналари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уруғлик пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликларнинг ҳисобварағига ва қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ғўза уруғчилиги республика марказининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўза уруғчилиги республика марказига ва унинг вилоят бирлашмаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нав оргинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўтказиладиган маблағнинг нав оргинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ғўза уруғчилиги республика маркази махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Зарурий ҳолатларда уруғлик пахта хом ашёсининг захира фондидан тайёрланган уруғлик чигит экиш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳолатда устама ҳақ экилган уруғлик чигит миқдорига мос равишда аниқланган пахта хом ашёси ҳажмига ва бу уруғлик пахта хом ашёсини топширган хўжаликларга мутаносиб равишда ҳисобланади ва иккинчи босқичда ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пахта тозалаш корхоналарида қабул қилинган асосий фонддаги уруғлик пахта хом ашёсидан белгиланган миқдорда уруғлик чигитни дориланган асосий ва захира жамғармаси тайёрланади ҳамда хўжаликларга экиш учун беришда қуйидаги тартибда ҳисоб-китоблар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий жамғармадаги уруғлик чигитнинг баҳоси умумий уруғлик чигит (асосий ва захирадаги уруғлик)ни тайёрлаш учун кетган барча харажатларни ҳисобга олиб аниқланади ва хўжаликларга ушбу баҳода сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира жамғармасидаги уруғлик чигитнинг баҳоси асосий жамғармадаги уруғлик чигит хўжаликларга сотилган вақтдан кейинги даврдаги харажатлар ҳисобга олиниб аниқланади ва зарурий ҳолатларда хўжаликларга шу баҳода сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Томонларнинг жавобгарлиги ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгиланган миқдорда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришга ва уни қайта ишлаб сифатли уруғлик тайёрланишига барча манфаатдор идоралар ва корхоналар ҳамда масъул шахслар «Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекциясига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги тўғрисида низом»га (2005 йил 12 февраль, рўйхат рақами 1449 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 60-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пахта тозалаш корхоналарига топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларни тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу тартиб 2007 йил пахта ҳосилидан бошлаб татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 475-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)