ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҚЎШМА КОРХОНАЛАРНИНГ ҲИСОБИ ВА ФАОЛИЯТИ МОНИТОРИНГИНИНГ ЯГОНА ТАРТИБИ»НИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 16 ноябрда 797-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 1999 йил 5 июлдаги 2-5-4-54-сон билан ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (1999 йил 6 июлдаги ША-01-01-3472-сонли), Давлат солиқ қўмитаси (1999 йил 9 июлдаги 99-88-сонли) билан келишилган «Давлат активлари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналарнинг ҳисоби ва фаолияти мониторингининг ягона тартиби» (1999 йил 6 август, рўйхат рақами 797) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь,
15-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь,
01/16-18/15-сон
Келишилди:
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 476-модда)