09.12.1992 йилдаги 728-XII-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ҳамда улар асосида қабул қилинган қонунчиликда белгилаб берилган ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳокимият конституциявий идораларининг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилган тартибдан фарқли ўлароқ тарзда ҳокимият тузилмаларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ҳамда қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштириб олган идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тарқатиб юборилиши лозим.
(I бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сон қарорига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)