Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.09.2007 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 11.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрининг шаклланган тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва тартибга солиш, тарих, маданият ва меъморчилик ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш, ўзбек халқининг бебаҳо миллий қадриятларини келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш, Бухоро шаҳрининг тарихий қисми ягона комплекс сифатида тўлақонли фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги кўчмас маданий мерос объектларини реставрация қилиш илмий асосланган тадқиқотларни, тарихий ҳужжатлар ва архив ҳужжатларидан фойдаланишни, шаҳар муҳитининг тарихий қадриятларини, жамиятнинг замонавий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тарихий марказни реконструкция қилиш юзасидан ишлаб чиқилган махсус нормалар ва қоидаларга мувофиқ, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Хусенов) Бухоро шаҳрининг бош режасини рўёбга чиқаришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида қурилишларни шаҳарни ривожлантириш юзасидан тасдиқланган бош режа талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида янги қурилишларни тақиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаклланган тарихий муҳитни сақлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарнинг қисмини мукаммал режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консервация қилиш, таъмирлаш, реставрация қилиш, замонавий фойдаланиш учун мослаштириш, шунингдек улар билан боғлиқ илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олган маданий мерос объектларини сақлаб қолиш чора-тадбирларини кўрсин, бунда «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига қатъий амал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бухоро шаҳрининг маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервация қилиш, реставрация қилиш ва замонавий фойдаланиш учун мослаштириш ҳамда 2020 йилгача бўлган даврда амалга ошириш давлат дастурини 2008 йил 1 ноябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Давархитектқурилиш» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 июлгача ШНК 2.07.01—03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ҳудудларида қурилишни ривожлантиришни режалаштириш» қоидаларининг аҳоли яшаш пунктларини қуришда маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид қисмига белгиланган тартибда қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н. М. Ханов ва Р. С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон