02.05.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 31-МОДДАСИНИНГ ИККИНЧИ ҚИСМИНИ ШАРҲЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига амал қилган ҳолда, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмини шарҳлаш ҳақида »ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала фуқаро К. Музаффаровнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья С. Ҳакимованинг ахборотини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг раиси М. Раджабова, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи Х. Одилқориев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари К. Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раисининг ўринбосари С. Жабборовнинг фикрларини эшитиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунларнинг нормаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шарҳ беради», деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмига асосан «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар қаторига киритилганлиги ушбу Қонун 31-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган «қонунлар» тушунчасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари кирадими ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ҳам шарҳ берадими деган саволлар бўйича аниқлик киритиш ва бу масала юзасидан шарҳ бериш заруратини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кўрсатиб ўтилган нормасига шарҳ беришда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қуйидагиларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонун — бу олий давлат вакиллик органи томонидан Конституцияда белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда ёки референдум йўли билан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 84-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ «Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига бир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш, шу жумладан ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш кириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мутлақ ваколатларига бир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш, шу жумладан ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш кириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг биринчи қисмига асосан «Қонунчилик палатаси қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан, қарорлар қабул қилади». Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 85-моддаси тўртинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери «Қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15-моддасининг биринчи қисмига асосан «Сенат қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади». Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 86-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси «Сенат қарорларини имзолайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг кўрсатиб ўтилган нормаларининг таҳлили, шунингдек иш бўйича бошқа материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган уларнинг қабул қилиниши ва юридик кучга эга бўлиши тартибига кўра бир-биридан фарқ қилади деб ҳисоблайди. Ушбу фарқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинган қонунларга шарҳ беради, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмидаги «қонунлар» тушунчасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига шарҳ бермайди деган хулоса қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1, 25, 26, 27-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмига ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисми билан ўзаро боғлиқликда қуйидаги шарҳ берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмидаги «қонунлар» тушунчасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари кирмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига шарҳ бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ушбу қарори «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 2 май
(«Халқ сўзи» газетаси, 2006 йил 3 май, 84 (3883)-сон)