20.11.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 10-МОДДАСИНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ШАРҲЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига амал қилган ҳолда, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмини шарҳлаш ҳақидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья С. Ҳакимованинг ахборотини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси Н. Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг аъзоси А. Саидов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Е. Каньязов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлимининг мудири Б. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси А. Шайховларнинг фикрларини эшитиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Конституциявий судга мурожаатида «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига, ушбу норма инвестицияга оид низони ҳал этиш учун Инвестицияга оид низоларни тартибга солувчи халқаро марказ (бундан буён матнда — Марказ)га ўтказишга Ўзбекистон Республикасининг розилигини ўзида ифода этади деб ҳисоблаш мумкинлиги нуқтаи назаридан расмий шарҳ бериш ҳақида савол қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ «Чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо (инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмидаги инвестицияга оид низо ҳакамлик воситасида бундай низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қоидаларни баъзи инвесторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майдаги қарори билан ратификация қилинган «Давлатлар ва ажнабий шахслар ўртасидаги инвестицияларга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Конвенция» (бундан буён матнда — Конвенция)га мувофиқ ҳал этиш учун Марказга ўтказишга республика розилиги ифодаси сифатида нотўғри тушунишлари ушбу нормага шарҳ бериш заруриятини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига шарҳ беришда Конституциявий суд қуйидагиларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддасига мувофиқ «Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисми инвестицияга оид низоларни қуйидагича ҳал этиш мумкинлигини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали, яъни тарафлар томонидан қонун асосидаги ва доирасидаги ҳар икки тарафга ҳам мақбул бўлган қарорни биргаликда ишлаб чиқиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидалар мазмунидан «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддаси биринчи қисмининг нормалари инвестицияга оид низоларни ҳал қилишнинг мумкин бўлган вариантларини белгилаб, бу вариантлардан биронтасининг воситасида инвестицияга оид низони ҳал этишга тарафларнинг ёзма розилигини назарда тутмаганлиги келиб чиқади. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддаси биринчи қисмининг таҳрири муайян битим ёки конвенцияга ҳавола қилмай, умумий қоидалар, кўрсатмаларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияга оид низо тарафлари ёзма розилигининг мажбурийлиги Конвенция 25-моддасининг 1-бандида назарда тутилган бўлиб, мазкур Конвенцияга мувофиқ Марказ таъсис этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция 25-моддасининг 1-банди билан белгиланган тартибга мувофиқ низо иштирокчиларининг инвестицияга оид низони ҳал этиш учун Марказга ўтказиш ҳақидаги ёзма розилигининг мавжудлиги Марказ томонидан бундай низони ҳал этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг кўрсатиб ўтилган нормалари, шунингдек иш бўйича бошқа материаллар таҳлили асосида Конституциявий суд «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисми ўзида «тараф розилиги» тушунчасини ифода этмайди ҳамда ушбу нормада назарда тутилган инвестицияга оид низоларни ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши мумкинлиги тараф розилиги ифодасини билдирмайди, шунингдек Марказ томонидан инвестицияга оид низоларни ҳал қилинишининг асоси сифатида ёзма розиликнинг мавжудлиги, мажбурийлиги Конвенция 25-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ва унга ҳар бир алоҳида ҳолатда риоя қилиниши лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1, 25, 26, 27-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги шарҳ берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисми қоидалари мазмуни бўйича «тараф розилиги» тушунчасини ўзида ифода этмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган инвестицияга оид низоларни ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши мумкинлиги Конвенцияга мувофиқ инвестицияга оид низони ҳал этиш учун Марказга ўтказишга республика розилигининг ифодаси ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қарор «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 20 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 462-модда)