Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
«1-(КИЧИК БИЗНЕС) ШАКЛИ БЎЙИЧА МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНА ҲИСОБОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 ноябрда 1119-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолияти тўғрисида»ги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда; 2005 й., 8-сон, 44-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг 2002 йил 27 февралдаги 7-сон «1-(кичик бизнес) шакли бўйича микрофирма ва кичик корхона ҳисоботини тузиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2002 йил 28 март, рўйхат рақами 1119 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
3. Мазкур қарор Молия вазирлиги билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
6-сон
Келишилди:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 459-модда)