ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
«ЎЗПАХТАСАНОАТ» УЮШМАСИ
«СИФАТ» ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
«ЎЗПАХТАСАНОАТ» УЮШМАСИ
«СИФАТ» ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
«2-ПАХТА (ЙИЛЛИК, МАВСУМИЙ) ВА 50-ТП (МАВСУМИЙ) ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 ноябрда 1081-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Сифат» пахта толасини сертификатлаш маркази қарор қилади:
1. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2001 йил 10 октябрдаги 33-сонли, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 49-2-178-сонли, «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 1-сонли ҳамда «Сифат» пахта толасини сертификатлаш марказининг 01/935-сонли «2-пахта (йиллик, мавсумий) ва 50-тп (мавсумий) пахта хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1081 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 21-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
17-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
3/12-сон
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
14/2617-сон
«Сифат» пахта толасини сертификатлаш маркази Бош директори В. УСТЮГИН
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
09/1-755-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 458-модда)