Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
«КИМЁ-ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЙИҒМА ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМА»НИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 ноябрда 928-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 1999 йил 8 октябрда 6-сон билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий техника ва дори-дармон воситаларининг сифатини назорат қилиш бўйича бош бошқармаси (1999 йил 23 октябрдаги 29/904-сонли) билан келишилган «Кимё-фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича йиғма ҳисоботларни тузиш тартиби тўғрисида йўриқнома» (2000 йил 22 май, рўйхат рақами 928) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
16-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 457-модда)