01.11.2007 йилдаги ПҚ-722-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 02.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУД ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ, МОДДИЙ-ТЕХНИКА ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган суд қарорларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган суд ижрочилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Департамент (кейинги ўринларда — Суд департаменти)нинг фаолиятини такомиллаштириш ва жавобгарлигини ошириш бўйича таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорини ижро этиш юзасидан суд ижроси тизимини ташкилий ва тузилмавий жиҳатдан ўзгартиш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди, унинг таркибида ундирувларнинг турлари бўйича: хўжалик судлари; умумий юрисдикция судлари; солиқ, божхона ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўйича ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилди. Ички хавфсизлик инспекцияси, статистика ва таҳлил бўлими ташкил этилди, ҳудудий бўлинмалар тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар захирасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди, суд ижрочиси лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида суд ижрочиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш мақсадида олий юридик таълим муассасалари ўқув дастурларига «Ижро иши юритуви» мустақил фани киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкораликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида хатланган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни биржаларда очиқ кимошди савдолари орқали сотишнинг янги тартиби, ушбу мол-мулк сотувини амалга оширувчи баҳоловчиларни ва савдо ташкилотларини танлов асосида саралаб олиш механизми жорий қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Адлия вазирлиги ва Суд департаментининг фаолияти суд қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш бўйича белгиланган талабларга лозим даражада жавоб бермайди, ишни ташкил этишда жиддий камчиликлар мавжуд, ижро интизоми, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш устидан етарли назорат ўрнатилмаган, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига лозим даражада баҳо берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича қолдиқ сифатида ижро ҳужжатларининг умумий суммаси 228,1 млрд. сўмлик 246 минг (19,4%) донани, муддати бузилиб ижро қилинганлари эса — 238,4 дона ёки 24,6%ни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш учун мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш жараёни кечиктирилмоқда, бу эса ушбу соҳадаги ҳисобга олиш ва назорат қилиш самарадорлигида намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларини ихтиёрий равишда ижро этишдан бўйин товлаган қарздорларни моддий жавобгарликка тортишнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ихтиёрий равишда ижро қилиш кўрсаткичлари энг паст даражада бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочилари бўлимларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш қониқарсиз даражада бўлиб қолмоқда. Суд департаменти бўлинмаларининг 143 таси ёки 67 фоизи маъмурий бинолари капитал ва жорий таъмирлашга муҳтож, ҳудудий бўлинмаларнинг 16 таси ёки 7,5 фоиз маъмурий бинолари эса ижарага олинган биноларда жойлашган. Буларнинг барчаси суд қарорларини мажбурий ижро этиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларини сўзсиз ижро этишни таъминловчи таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, суд ижрочилари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек Суд департаментининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорида белгилаб қўйилган вазифаларни ижро этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилсин ва икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаш ва тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун ҳужжати лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро интизомини мустаҳкамлаш ва таркибий тузилмалар фаолиятини самарали ташкил этиш устидан тизимли таҳлил ва назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган ҳолда Суд департаменти таркибида Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасини тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти ходимлари ўртасида ташкилий-кадрлар ишларини тубдан яхшилаш, қонунийлик ва интизомни мустаҳкамлаш, профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2007 йил 1 декабрдан суд ижрочилари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси бўйича ҳаракатларнинг бажарилиши учун ижро йиғими жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан 10 баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича ижро йиғими ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, ундириб олинган ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади ва Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш, шунингдек суд ижрочилари фаолиятини ва мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг моддий-техника жиҳатидан базасини мустаҳкамлаш бўйича 2007—2010 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини (ЯАКТ) яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастури; Суд департаментида ахборотни йиғиш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемаси; Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратишга кетадиган прогноз харажатлари 3—5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган дастурларни амалга ошириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган жиҳозлар ва дастурий таъминот божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 6-иловага мувофиқ озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-722-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ижро йиғими маблағларини ундириш, ўтказиш ва фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ижро йиғимини ундириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздордан қуйидаги миқдорларда ижро йиғими ундирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида (мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида мол-мулк ундирувчига топширилган тақдирда — ушбу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугаганидан кейинги кунда суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарор ижро йиғимини ундириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ алоҳида ижро иши юритуви қўзғатилмасдан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижро йиғими қарздордан ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирув суммасига қўшимча равишда ундирилади. Бунда, ундирув:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича — қарздордан ундирилган пул суммаси ёхуд ундирувчига топширилган, қонунда белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк қийматига мутаносиб равишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — мажбурий ижро этиш бўйича чоралар қўллашни бошлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижро йиғими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ундириш. Бунда, ташкилотнинг бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи ҳужжат қарздор томонидан суд ижрочисига тақдим қилинадиган мазкур ташкилотнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган тегишли молия органининг хати ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий тўловларни (алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ва бошқа ишлар бўйича) ундириш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ижро йиғими ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммасидан, шунингдек мол-мулклардан ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ижро йиғими маблағларини ўтказиш ва фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ундириб олинган пайтдан бошлаб икки банк куни мобайнида ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи белгиланган тартибда республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағларнинг, шунингдек суд ижрочилари томонидан ундириладиган жарималар, мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳоловчилар, савдо ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пеняларнинг келиб тушиши ва фойдаланилишини ҳисобга олиш Жамғарманинг бошқа манбаларидан алоҳида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ва белгиланган миқдорларда Жамғармага ўтказилган маблағлар қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устамалар, мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўловлар тўлашга, Суд департаментининг қўшимча ходимларини сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг ижро иши юритувини ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг бино ва хоналарини қуриш, сотиб олиш, капитал ва жорий таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни зарур инвентарлар, жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқа замонавий оргтехника ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника ва автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур адабиётлар ва босма нашрлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини барпо этиш, уни модернизациялаш ва фойдаланиш бўйича харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича бошқа тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маблағларни сарфлаш Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Мақсадли дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мақсадли дастурга киритиш учун Жамғарма Кузатувчи кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан — ҳудудий бошқармалар ва тегишли ҳудуддаги суд ижрочилари бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш қисмига оид;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти директори томонидан — Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича марказлашган чора-тадбирларни ўтказиш қисмига оид талабномалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мақсадли дастурга киритиш учун талабномалар Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма Кузатувчи кенгаши ҳар йили кейинги йилнинг 15 январига қадар келиб тушган талабномаларни кўриб чиқади ва киритилган таклифларни Мақсадли дастурга киритиш (ёки рад этиш) ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномаларни кўриб чиқиш ва уларни Мақсадли дастурга киритиш ижро йиғими маблағларининг келиб тушиш прогнози асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма Кузатувчи кенгаши ўзининг ҳар чораклик йиғилишларида Мақсадли дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижалари бўйича, шунингдек Суд департаменти ва ҳудудий бошқармаларнинг мурожаатларига мувофиқ Жамғарма Кузатувчи кенгаши тасдиқланган Мақсадли дастурга маблағларнинг мақбул равишда тақсимланишига ва кўзда тутилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилишига қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд департаменти ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ижро йиғимини қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижро йиғимини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд қарори ёки бошқа орган қарорининг ёхуд қонун бўйича ижро ҳужжати ҳисобланадиган бошқа ҳужжатнинг бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки ундирувчининг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатларининг ўзгартирилиши, агар ушбу ўзгартириш натижасида тўланган ижро йиғими миқдорини қайтадан кўриб чиқиш лозим бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки ижро йиғими ундирилган бошқа шахснинг аризасига ёхуд суд ижрочисининг ташаббусига асосан, ижро йиғими миқдорини нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатларига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини қайтариш ҳақидаги ариза ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганидан кейин уч йилдан кечиктирмасдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ундирилган ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб чиқиб, Суд департаментининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарори ёки бошқа орган қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро йиғими миқдори нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжати ёки бошқа ҳужжат — ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича қайтарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган қарорининг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Низомнинг 16-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги ариза Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппарати томонидан кўриб чиқилади ва ариза берилган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан бошлаб узоғи билан икки кун ичида қайтариш учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади. Ижро йиғимини қайтариш Ижро этувчи дирекция томонидан қарор олинган кундан бошлаб беш банк куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ижро йиғими маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижро йиғими маблағларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисобга олиш Жамғарма учун белгилаб қўйилган тартибда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижро йиғими маблағлари тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2007—2010 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Тадбирнинг номи‎ Харажатларнинг ҳисоб суммаси (млн. сўм)‎ Ажратиладиган маблағни ўзлаштириш ҳажми ва муддати‎ Масъул ижрочилар‎
1.‎ Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун хоналар ёки алоҳида бинолар ажратиш ва сотиб олиш, капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш‎ 5256,0‎ 2008 й. — 516,2 млн. сўм
‎2009 й. — 2369,9 млн. сўм
‎2010 й. — 2369,9 млн. сўм ‎
Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Суд департаменти ‎
2.‎ Суд департаментининг марказий аппарати учун бино сотиб олиш‎ 800,0‎ 2007 йил якунига қадар‎ Суд департаменти‎
3.‎ Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратиш‎ 2660‎ 2008 йил якунига қадар‎ Адлия вазирлиги, Суд департаменти, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
4.‎ Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини мебель жиҳозлари (столлар, стуллар, шкафлар, сейфлар) билан таъминлаш ‎ 562,0‎ 2007 йил IV чорак‎ Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари ‎
5.‎ Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини оргтехника (шахсий компьютерлар, факслар, нусха кўчирувчи машиналар, телефон аппаратлар) билан таъминлаш‎ 1549,2‎ 2008 й. — 774, 6 млн. сўм
‎2009 й. — 774,6 млн. сўм
Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари‎
6.‎ Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун автотранспорт сотиб олиш‎ 1773,6‎ 2008 й. — 1000,0 млн. сўм
‎2009 й. — 773,6 млн. сўм ‎
Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари‎
Жами маблағлар ‎ 12600,8‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: харажат миқдори ҳисоб-китоб бўйичадир ва бозор конъюнктураси ҳамда ҳақиқий харажатларга қараб ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тизимини яратиш бўйича ташкилий чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Тадбирнинг номи‎ Амалга оширишнинг шакли ва механизми‎ Ижро муддати‎ Масъул ижрочилар‎
1.‎ ЯАКТ Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ Концепция‎ 2007 йил ноябрь‎ Адлия вазирлиги‎
2.‎ ЯАКТ лойиҳалаштириш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ Лойиҳалаштириш учун топшириқ‎ 2007 йил ноябрь‎ Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
3.‎ ЯАКТ яратишнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисобини (ТИҲ) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ Дастлабки ТИҲ‎ 2008 йил январь-февраль‎ Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
4.‎‏ Асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни ва ишларни бажарувчиларни аниқлаш‎‏ Тендерга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, тендер комиссияси баённомасини расмийлаштириш‎ 2008 йил январь-февраль‎ Адлия вазирлиги, тендер комиссияси‎
Шартномалар тузиш ва уларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш‎ 2008 йил март‎ Адлия вазирлиги, тендер ғолиби‎
5.‎ ЯАКТ яратишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ ТИҲ‎ 2008 йил март-май‎ Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, тендер ғолиби‎
6.‎ Асбоб-ускуналарни етказиш ва ишларни бажариш‎ Режа-жадвал‎ 2008 йил март-сентябрь‎ Тендер ғолиби‎
7.‎ Суд департаментининг ижро иш юритуви бўйича маълумотларни тайёрлаш ва юбориш учун ишлатиладиган шифрлаш калитлари ва электрон-рақамли имзолар сертификатларини тайёрлаш ва таъминлаш ‎ Режа-жадвал‎ 2008 йил май-июнь‎ Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
8.‎ Фойдаланувчиларни ўқитиш‎ Режа-жадвал‎ 2008 йил сентябрь-ноябрь‎ Адлия вазирлиги, тендер ғолиби‎
9.‎ Тажрибали фойдаланиш (тестдан ўтказиш)‎ 2008 йил октябрь-ноябрь‎ Адлия вазирлиги, тендер ғолиби‎
10.‎ ЯАКТни фойдаланишга киритиш‎ 2009 йил январь-февраль ‎ Адлия вазирлиги, тендер ғолиби‎
11.‎ Дастур ва аппарат таъминотини кузатиш‎ 2010 йил якунига қадар‎ Адлия вазирлиги, тендер ғолиби‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментида ахборотни йиғиш ва ишлаш бўйича ташкилий- функционал схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг ягона ахборот-компьютер тармоғини яратиш бўйича харажатлар прогнози*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир маротабалик харажатлар ‎ минг сўм‎
Т/р‎ Номи‎ Баҳоси‎
1.‎ Сервер ускуналари:
‎— Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект)
‎— Операция тизимининг дастур таъминоти ва СУБД ‎
493 040,00‎
2.‎ Тизимнинг ишлаши учун дастур маҳсулоти:
‎— IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 та лицензия
‎— BM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 та лицензия ‎
184 890,00‎
3.‎ Ишчилар ўрни учун ускуналар:
‎— Шахсий компьютерлар (минимал конфигурация билан: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80Gb, CRT 17», CD ROM), 700 дона
‎— Принтер – кўп функцияли қурилма, 700 дона
‎— Узлуксиз таъминот манбаи, 700 дона ‎
736 624,0‎
4.‎ Энергия таъминоти:
‎— ИБП (60 KVA)
‎— Дизель-генератор ‎
359 919,2‎
5.‎ ЯАКТ амалий дастур таъминотини ишлаб чиқиш (ПО IBM WebSphere асосида)‎ 295 824,0‎
6.‎ Телекоммуникация ва алоқа воситаларига бир маротабалик тўлов ҳисобида 984,8 минг сўм (бир бино учун 1та уланиш, жами 214 бино) ‎ 209 809,5‎
7.‎ ЛВСни монтаж қилиш (бир бинога ўртача 7 та ЛВС жой ҳисобида, жами 214 бино)‎ 279 900,0‎
8.‎ Электрон идентификатор ruToken (USB-калит) сони 1270 дона 49,3 минг сўмдан ‎ 62 616,0‎
Жами‎ 2 622 622,7‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий харажатлар‎
Т/р‎ Номи‎ Бир йиллик баҳоси‎
1.‎ Сервер ускуналарини техник қўллаш‎ 3 йил давомида талаб қилмайди‎
2.‎ Дастур маҳсулотларини лицензиялаш‎ 1 йил давомида талаб қилмайди‎
3.‎ Ҳисоблаш техникасига техник хизмат кўрсатиш‎ 1 йил давомида талаб қилмайди‎
4.‎ Дизель-генераторларига техник хизмат кўрсатиш‎ 1 йил давомида талаб қилмайди‎
5.‎ Амалий дастур таъминотини ахборот кузатуви‎ 1 йил давомида талаб қилмайди‎
6.‎ Алоқа каналларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови‎ 37 323,1‎
ЖАМИ тизимнинг биринчи йилда ишлатилгани учун ‎ 37 323,1‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ҳисоблар лойиҳаолди ўрганишлар асосида тузилган. Харажатларга ЯАКТни яратиш ишларини амалга ошириш бўйича ўтказиладиган тендер якунлари бўйича аниқлик киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаментининг ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган жиҳозлар ва дастурий таъминот рўйхати*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Жиҳоз номи‎
1.‎ Сервер жиҳози:
‎— Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект)
‎— Операция тизимининг дастурий таъминоти ва СУБД ‎
2.‎ Тизимнинг фаолият олиб бориши учун зарур дастурлар:
‎— IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 дона лицензия
‎— IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 дона лицензия ‎
3.‎ Иш ўринлари учун жиҳозлар:
‎— Шахсий компьютерлар (энг оддий конфигурацияси бўйича: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80 Gb, CRT 17, CD ROM), 700 дона миқдорида
‎— Принтер — Кўп функцияли қурилма, 700 дона миқдорида
‎— Узлуксиз ишловчи манба, 700 дона миқдорида ‎
4.‎ Энергия таъминоти:
‎— ИБП (60КVA)
‎— Дизель-генератор ‎
5.‎ Телекоммуникация ва алоқа воситалари (214 комплект миқдорида)‎
6.‎ ЛВСни монтаж қилиш учун асбоб-ускуналар ва материаллар (бир бинода ўртача 7 жойда ЛВС жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, жами бўлиб 214 бино учун)‎
7.‎ Электрон идентификаторлар (USB-калитлар) — 1270 комплект миқдорида‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Жиҳозлар ва дастурий таъминот рўйхати, шунингдек уларнинг алоҳида хусусиятлари Суд департаментининг ЯАКТни яратиш бўйича тендер натижалари бўйича аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи банд қуйидаги таҳрирда баён қилинган саккизинчи—ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимлари маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳоловчилар, савдо ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қарорнинг 1-иловаси 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган саккизинчи—ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимлари маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳоловчилар, савдо ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарорнинг 1-иловаси 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғармага келиб тушган ижро йиғимлари, суд ижрочилари томонидан ундирилган жарима суммалари, шунингдек биржалар, баҳоловчилар, савдо ташкилотлари ва ўзга шахслар томонидан мол-мулкни баҳолаш ёки сотишда зиммасига олинган шартнома мажбуриятларни бажармаганлик (лозим даражада бажармаганлик) учун жарима ва пенялар Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларини моддий рағбатлантириш, шунингдек суд ижрочилари фаолиятини ва мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун ишлатилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг ташкилий-штат тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1270 нафар бошқарув ходимлари давлат бюджети ҳисобидан сақлаб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда; 2010 й., 14-15-сон, 102-модда, 44-45-сон, 378-модда; 2012 й., 8-9-сон, 77-модда; 2013 й., 2-сон, 16-модда; 2017 й., 22-сон, 425-модда, 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)