Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини барпо этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда қишлоқ аҳолисининг даромадларини кўпайтириш имконини берди.
Шу билан бирга, суғориладиган ерларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини янада ўстиришга ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг даромадларини оширишга тўғаноқ бўлмоқда. Мелиорация соҳасидаги тадбирларнинг лойиҳаларини, шунингдек уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини шакллантиришда тизимли равишда комплекс ёндошилмаётганлиги, сув хўжалиги тузилмалари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг суст ишлаши кейинги йилларда мелиорация ишлари ҳажмларининг камайишига, сизот сувларнинг даражаси кўтарилишига ва минераллашуви ошиб кетишига олиб келди.
Бунинг оқибатида ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғини турли даражада шўр босган, айни вақтда фермер хўжаликларига қарашли суғориладиган ерларнинг 16 фоизидан ортиғи қониқарсиз ҳолатдадир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш, шунингдек мелиорация ишларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш 2008—2012 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи энг муҳим устувор вазифалари этиб белгилансин:
мелиорация ишларининг буюртмачилари ва ижрочилари ўртасида вазифаларни қатъий тақсимлаш ҳамда уларнинг жавобгарлигини ошириш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишга ёндошувларни тубдан ўзгартириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни молиялаштиришнинг ишончли механизмини таъминлаш;
мелиорация шоҳобчаларининг самарали ишлашини, дренаж ва оқава сувларнинг коллектор-дренаж тармоғи орқали нормативга мувофиқ чиқарилишини таъминлайдиган ушбу шохобчаларни сақлаш механизмини сифат жиҳатидан такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг операцияларини кенг жорий этиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мелиорация техникаси саройини янгилаш.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тузилмасини, унинг Кенгаши таркибини, шунингдек унинг ижро этувчи органи — Жамғармани бошқариш Департаменти тузилмасини тасдиқласин.
Қуйидагилар мазкур Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мелиорация ишларини ўтказиш учун мўлжалланган маблағларни тўла ҳажмда Жамғарма ҳисобварағида жамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда ихтисослаштирилган ташкилотлар билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли Давлат дастурларини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган дастурларга мувофиқ мелиорация ишларини, магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва тиклаш мақсадида жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда тизимли асосда аниқ, мақсадли молиялаштириш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига уларнинг унумдорлигини ошириш борасидаги ишларни молиялаштириш йўли билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига давлат мададини кўрсатиш;
мелиорация техникасини, жумладан, лизинг шартлари асосида сотиб олиш учун қайтариб бериш асосида маблағлар ажратиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, аниқ ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда қаттиқ назоратни амалга ошириб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушадиган маблағларга тенг бўлган Давлат бюджетига маблағлари.
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 февралдаги ПФ-3963-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 6-7-сон, 25-модда)
мақсадли бюджет маблағлари;
халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;
маҳаллий ва хорижий грантлар;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ манбалари ва даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларидан фақат қуйидаги мақсадларга:
магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро очиқ коллекторлар, вертикал дренаж қудуқлар, мелиоратив насос станциялар ва кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурлари доирасида ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларидаги таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига киритиладиган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларининг мелиорация техникаси саройини янгилашга маблағни қайтариб бериш асосида, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартларида молиялаштириш тадбирларига;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурларида назарда тутилган бошқа ишларга йўналтирилган ҳолда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2007 йилнинг 15 ноябригача бўлган муддатда 2008 йилда биринчи навбатда реконструкция қилинадиган ва қуриладиган объектларни белгилаб берган ҳолда 2008—2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 йилнинг 1 январигача ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини мелиорация техникаси билан таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси — барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан, ягона ижтимоий тўлов, шунингдек божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2008—2012 йиллар мобайнида жамғарма маблағлари ҳисобидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича пудрат ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар — қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкил этиладиган ихтисослаштирилган лизинг компанияси беш йил муддатга — бўшайдиган маблағларни мелиорация техникаси етказиб берилишини молиялаштириш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар тўлашдан, шунингдек сотиб олинадиган мелиорация техникаси учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь,
ПФ-3932-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 440-модда; 2008 й., 6-7-сон, 25-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2011 й., 4-5-сон, 32-модда; 2013 й., 17-сон, 221-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 23-сон, 449-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 06/17/5250/0284-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)