Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2021 10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1725
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1725
Кучга кириш санаси
20.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2021
Ҳужжат 25.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 10 октябрда 1725-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 11 майдаги 28-сонли ««Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1725-3, 24.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сонли (рўйхат рақами 1725-1, 17.07.2017 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 717-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-сон

Молия вазирининг
2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сонли (рўйхат рақами 1725-1, 17.07.2017 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 717-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Актуарий малака сертификати — жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Актуарий малака сертификати даъвогар томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун, шунингдек унинг дубликатини бериш учун даъвогар мазкур Низомда белгиланган миқдорларда йиғим тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган маблағлар Молия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва малака имтиҳонларини ўтказиш, актуарий малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
(3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сонли (рўйхат рақами 1725-1, 17.07.2017 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 717-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ олий маълумот йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари доктори (номзоди) илмий даражасига эга бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўнгги ўн йил ичида камида 5 йил суғурта, математика, статистика, информатизация соҳаларида иш амалиёти (шу жумладан ўриндошлик асосида) ёки шу соҳаларда дарс бериш стажига эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Актуарий малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Актуарий малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд физика-математика, иқтисодиёт фанлари доктори ёки номзоди илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси, ёхуд олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг эквивалентлигини тан олиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи гувоҳномасининг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси (хорижий таълим муассасаларида олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги диплом мавжуд бўлган тақдирда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат дафтарчасидан нотариал тасдиқланган кўчирма (ўриндошлик бўйича иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақида меҳнат дафтарчасига қайд қилинган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тўртта фотосурат (3 х 4);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) актуарий малака сертификатини бериш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳужжатлар битта нусхадан тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги даъвогарни 3 кунлик муддатда рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларнинг рўйхатларини имтиҳон комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилишидан камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек, даъвогарнинг мазкур Низомнинг 4-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабига кўра даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган даъвогар, Молия вазирлиги томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейингина, ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Имтиҳон комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака имтиҳонларини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч аъзодан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси таркибига Молия вазирлиги ходимлари ва заруратга кўра актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг шахсий таркиби ва иш регламенти Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонини ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Имтиҳон комиссияси иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва барча аъзолар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Даъвогарлар паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ёнида паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонини ўтказиш санасини Молия вазирлиги белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови (3 академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга ижозат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест ва имтиҳон билетлари Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест бланклари ва имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогарлар имтиҳон комиссиясига тест, имтиҳон билетлари ва жавобларни топширишлари шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Имтиҳон тестлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 назарий саволлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) актуар математика (10 савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 савол).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл) даъвогар ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 назарий савол ва амалий масалалардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) актуар математика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) статистика ва эҳтимоллар назарияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон билети саволларининг ҳар бири бўйича жавоблар (масалаларни ечиш билан бирга) беш баллик тизим бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон билети бўйича камида 15 балл олган даъвогарлар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонун ҳужжатлари ва йўриқномавий материаллардан, маълумотномалардан ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонида бегона шахслар ва кузатувчиларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан у ўтказилгандан сўнг икки кундан кечиктирилмаган ҳолда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг 3 кунлик муддат ичида Молия вазирлигига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарлар ва тўплаган баллари кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарлар ва тўплаган баллари кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака имтиҳонини топшириш бўйича ёзма ишлар (тестлар, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари Молия вазирлигида белгиланган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан, малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда қайта тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Малака имтиҳони натижаларига кўра уларга нисбатан салбий қарор чиқарилган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида Молия вазирлигига апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Молия вазирлиги бир ҳафталик муддат ичида берилган апелляцияни кўриб чиқади ва апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайтадан топшириш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва қайта малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака имтиҳонини қайтадан топшириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топшира олмаган деб топилган даъвогар учун қайта имтиҳон топшириш кунини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар дастлаб малака имтиҳонини топшира олмаган деб топилган даъвогар қайтадан малака имтиҳонини топшириш натижаларига кўра малака имтиҳонини топширган деб эътироф этилса, унга умумий асосларда актуарий малака сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Актуарий малака сертификати мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификати бланклари ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва Молия вазирлиги буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификати 5 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Актуарий малака сертификати Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомалари тузилган ва имзоланган санадан 10 кунлик муддат мобайнида расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо чектириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агар даъвогар актуарий малака сертификати расмийлаштирилган санадан бошлаб уч ой мобайнида уни олиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаса, Молия вазирлиги актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин ва олти ойдан илгари бўлмаган муддатда Молия вазирлигига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал тасдиқланган малака сертификатининг кўчирма нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акутарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати даъвогар аризасида кўрсатилган ва 5 йилдан ошмаган муддатга узайтирилади. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати актуарий малака сертификати бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган санадан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификати муддатини узайтириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, дастлаб берилган актуарий малака сертификати бланкига махсус белги қўйиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати бланкининг амал қилиш муддатини узайтиришга тегишли бўлган реквизитлар тўлган тақдирда актуарий малака сертификатининг эгасига реестр бўйича дастлаб берилган тартиб рақам билан янги актуарий малака сертификати берилади. Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланки белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда актуарий малака сертификатининг эгаси дарҳол, аммо 3 кундан кечикмаган ҳолда, Молия вазирлигига қайта расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини ва тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш актуарий малака сертификати эгаси томонидан тегишли ариза топширилган санадан бошлаб 5 кун давомида амалга оширилади. Бунда дастлаб белгиланган амал қилиш муддати билан янги актуарий малака сертификати бланки берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланки белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификатининг ўрнига актуарий малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда йўқотилган актуарий малака сертификатининг эгаси матбуотда актуарий малака сертификатининг йўқолгани ҳақида эълон қилиши ва нашр нусхасини Молия вазирлигига тақдим қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификати Молия вазирлигига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатининг дубликати реестр бўйича дастлабки тартиб рақами ва амал қилиш муддати, ҳамда актуарий малака сертификатининг янги бланкида «Дубликат» ёзуви қўйилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификати дубликатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қуйидагилар актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарийнинг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлари буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш фактининг аниқланиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларни кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати мобайнида уч йил давомида актуар хизматларни кўрсатмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида бериш фактининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Актуарий малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда сертификатни олиш факти аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда Молия вазирлиги тегишли қарор қабул қилади ва уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори 5 кунлик муддат ичида актуарий малака сертификатининг эгасига ва у актуар хизматларни амалга оширадиган актуарий ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий томонидан актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб 10 кун давомида сертификат белгиланган тартибда йўқ қилиниши учун Молия вазирлигига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Малака сертификатларининг амал қилиши йўл қўйилган хатолари учун бекор қилинган ёки тўхтатилган актуарийлар унинг амал қилиши бекор қилинган ёки тўхтатилган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонларини топширишга қўйилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Молия вазирлиги малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси ва имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг рақами, берилиш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Актуарийлар реестридан актуарий малака сертификатининг рақами, берилиш санаси, қайта расмийлаштирилиши, амал қилиш муддатининг узайтирилиши ва амал қилиши тўхтатилиши, шунингдек, актуарий малака сертификатининг бекор қилиниши ва дубликатининг берилиши тўғрисидаги маълумотлар кўчирмалар кўринишида манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Актуарийлар реестридан битта актуарийга оид ахборот тақдим этиш учун тўлов кунидаги энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига актуарийлар реестридан маълумот бепул тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Реестрдан маълумот тақдим этилганлиги учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига кирим қилинади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сонли (рўйхат рақами 1725-1, 17.07.2017 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 717-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Реестрдан маълумотлар тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (маълумотларни тақдим этиш учун ҳақ тўлангани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган ҳолда) уч кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Низом Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси бош директори М. МИРСОДИҚОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумот йўналишлари ва ихтисосликлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт (тармоқлар бўйича) 5340100‎
Менежмент (тармоқлар бўйича)‎ 5340200‎
Молия‎ 5340600‎
Банк иши‎ 5340700‎
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит‎ 5340900‎
Математика‎ 5460100‎
Амалий математика ва информатика‎ 5480100‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ______________________ __________________ дан

‎АРИЗА‎

‎‎
‎Мени актуарий малака сертификатини олиш, амал қилиш муддатини узайтириш (кераксизи ўчирилсин) учун малака имтиҳонига киритишингизни сўрайман.
‎Аризага илова қилинади:
‎1.
‎2.
‎3.
‎ва ҳ. к.

‎‎«____» __________ 20___ й.

‎‎
‎Шахсий имзо ______________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНКЕТА

даъвогар тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи қисм. Анкетани тўлдириш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анкета қўлёзма равишда, тушунарли ёзув, қора, кўк ёки сиёҳранг рангдаги ручка билан тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим, Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади ва у даъвогарга тўлиқ тўлдириш учун қайтариб берилади. Заруратга кўра анкета саволлари бўйича батафсил маълумот бериш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи қисм. Анкета
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Даъвогар шахси тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Код‎ Саволлар‎ Жавоблар‎ Фотосурат
‎учун
1.‎ Фамилия ‎
2.‎ Исм‎
3.‎ Отасининг исми‎
4.‎ Олдинги фамилия (агар фамилия ўзгарган бўлса)‎
5.‎ Туғилган сана‎ ‎‎‎
6.‎‏ Паспорт серияси ва рақами ‎ ‎‎‎
Паспортнинг берилган вақти ва ким томонидан берилганлиги‎ ‎‎
7.‎‏ Турар жойи (паспортдаги қайд бўйича)‎ ‎‎
Турар жойи (яшаш манзили бўйича)‎ ‎‎
8.‎‏ Телефон: алоқа учун: ‎ Факс:
‎‎уй:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар
(фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОТМ бўйича алоҳида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Код‎ Саволлар‎ Жавоблар‎
7.‎ Олий таълим муассасаси номи ‎
8.‎ Ушбу олий таълим муассасасининг даъвогарга маълум бўлган сўнгги манзили‎
9.‎ Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин) ‎ а) кундузги
‎б) сиртқи
‎в) кечки ‎
10.‎ Ўқишга кириш санаси ‎
11.‎ Ўқишни тугатиш санаси ‎
12.‎ Олинган даража ‎
13.‎ Олинган мутахассислик ‎
14.‎ Диплом ёки олий таълим муассасасининг битирганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжат серияси ва рақами ‎ Серия ______
‎Рақам ______ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар
(меҳнат дафтарчасидан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎‏ Давр‎‎‎ Иш жойи‎‏ Лавозим‎‏
кириш‎ кетиш‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
...‎
‎‎
‎Мен ўз томонимдан мазкур анкетада келтирилган маълумотлар ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

‎Анкетани тўлдириш санаси «___» _______________ 200__ й.

‎Шахсий имзо ___________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

‎АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

Серия:
‎AF‎

№ _________‎ Фотосурат‎
‎‎
‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «___» ________ 200__ йилдаги ___-сонли буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан ____________ ________________________________________________________________ га

‎‎(актуарий Ф.И.О.)

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

‎‎(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)

‎‎Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот номидан актуар хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади.
‎Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир.

‎Сертификат берилган сана: «___» __________ 200__ йил

‎Реестр бўйича тартиб рақам: ___________________________________
‎‎
‎‎Ваколатли шахс: ___________________________________‎

‎_____________‎

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎

‎‎‎Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:

‎«___» ___________20__й. дан «___» __________20__й. гача.
‎‎
‎‎Ваколатли шахс: ___________________________________‎

‎_____________‎

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎

‎‎
‎«___» ___________20__й. дан «___» __________20__й. гача.
‎‎
‎‎Ваколатли шахс: ___________________________________

‎_____________‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎ ‎

М.Ў.‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда; 2017 й., 29-сон, 717-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1725-2/0822-сон)