Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2016 16.10.2007 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2008 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситасини бошқариш пайтида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш, шунингдек транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан теле-, видеомонитор ўрнатиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларининг транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда аҳоли эътиборига, улар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, белгиланган тартибда етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.6-бандига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан приборлар панелига, қуёш соявонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига теле-, видеомониторлар ўрнатиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 419-модда)