Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 августдаги 255-сонли «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда Департамент ходимларининг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 сентябрь,
204-сон
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти самарадорлигини ошириш, архив иши ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича:
давлат бошқаруви органлари тизимида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ бўлган ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
2007—2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини ҳамда «Электрон Ҳукумат» концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ахборотлаштириш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлашда иштирок этиш;
ахборотлаштириш, ахборот тизимлари ва ресурслари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот тизимларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологиялари ривожлантирилишини мақсадли ва аниқ мўлжалли рағбатлантириш механизмларини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
ҳудудлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришда тенгсизликни бартараф этиш бўйича таъсирчан ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ахборотлаштириш, давлат ахборот ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги аҳвол мониторинги ва таҳлилини, ахборот тизимларини ривожлантиришдаги сифат ўзгаришлари ва тенденцияларни баҳолашни таъминлаш;
ахборот тизимлари соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи бўйича мониторинг олиб бориш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини янада ривожлантириш, ахборот тизимлари ва тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг, уларни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ ўзаро боғлиқ ҳолда мутаносиб ривожлантиришнинг боришини таҳлил қилиш;
иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ривожлантиришдаги тенгсизликни бартараф этиш ҳамда қишлоқ жойларда ахборотлаштиришнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш бўйича таъсирчан ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборотлаштириш, ахборот тизимлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, бошқарув тизимида, банк ва молия тизимларида, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ишларининг аҳволи мезонлари ва таҳлили тизимларини ишлаб чиқишга доир ишларни ташкил этиш;
хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналарнинг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
молия, банк ва суғурта секторларида, он-лайн тўлов тизимларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш ва ташкил этиш, электрон тижоратни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, фан ва таълим, молия, тиббиёт, ахборот ва банк хизматлари, транспорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича мониторинг олиб бориш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
мамлакатимизда сифатли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ва уларни экспорт қилишни рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш, компьютер техникаси ҳамда уларга бутловчи буюмлар яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, эркин илм-фан ва технология зоналари яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ахборот тизимлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича:
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий ахборот ресурслари ва тизимлари ахборот хавфсизлигини, хизматлар ва сервис соҳасида он-лайн тўлов тизимларининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларидан фойдаланишда ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник талаблар, қоидалар ва стандартларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишни ташкил этиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш шакллари ва методларини такомиллаштириш, ахборот ресурслари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, ахборотлар алмашишнинг ҳимояланган электрон шаклларига изчил равишда босқичма-босқич ўтиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларига ноқонуний кириш ҳолларини бартараф этишни таъминлайдиган дастурий-техник воситаларни қўлланиш бўйича ахборот тизимларини бошқаришга ягона талабларни шакллантиришда қатнашиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари бўйича мажбурий тартибда аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
«Электрон Ҳукумат» объектларини ва компонентларига хавфларни таснифлашни ташкил этиш ҳамда Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан минтақавий даражада амалга ошириш жараёнида ахборотни ҳимоялашнинг зарур даражасини таъминлаш;
ахборот хавфсизлиги бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
б) почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва архив иши соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари, оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларида давлат сиёсатини шакллантириш ва унинг амалга оширилишини таъминлашда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари фаолияти, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
почта ва телекоммуникациялар корхоналарини, нашриётлар ва матбаа корхоналарини, китоб савдоси ҳамда босма маҳсулотларни тарқатиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, методлари ва тузилмаларини такомиллаштириш;
оммавий ахборот воситаларининг барча турлари фаолияти, уларни тарқатиш тизими мониторингини олиб бориш ва уни таҳлил қилиш, оммавий ахборот воситалари бозорида рақобат муҳитини таъминлаш;
ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, бошқариш ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойилларини кенг жорий этиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг аҳволи мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, архив иши тизими ишларининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси миллий архив фонди ҳужжатлари сақланишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ташкилотлари ва муассасаларида иш юритишнинг, шу жумладан электрон ҳужжатлар айланиши тизимини қўллаган ҳолда иш юритишнинг самарадорлиги ва функционаллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали тизими фаолият кўрсатиши мониторингини ўтказиш ва уни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизим ишлари самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
почта ва телекоммуникациялар, матбаа корхоналари ва нашриётларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича мониторинг ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини, матбаа корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда архив иши, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
почта ва телекоммуникациялар хизматлари сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек почта алоқа воситалари орқали пенсияларни ўз вақтида етказиб бериш масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
почта ва телекоммуникациялар соҳаси, шунингдек мутасаддилик қилинадиган бошқа тармоқлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, уларнинг зарур ихтисосдаги кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
оммавий ахборот воситалари, ноширлик иши, матбаа фаолиятига, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш тизимига, архив иши ва иш юритишга, муаллифлик ҳуқуқларини ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жалб этилишини ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, архив иши ва иш юритиш, оммавий ахборот воситалари, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш тизимлари самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш вазифаларини комплекс ҳал этишни ташкил қилиш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида, ахборот бозорини тартибга солиш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқларини ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш мониторингини олиб бориш ва уни таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
тегишли соҳаларда ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш комплекс дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли соҳалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома, ҳисобот материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлайди, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзи бошқарадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларнинг эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқилиши ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш; почта ва телекоммуникацияларни, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва архив иши масалалари бўйича шуъбалар киради. Шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департаментнинг ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департаментнинг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг ва шуъбалар мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъбалар мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
16. Шуъба мудири:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
тегишли тармоқлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирга, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
ўзи бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини, уларни тайёрлаш мақсадида, муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
18. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
тегишли тармоқ бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида шуъба мудирига, Департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материаллар, прогнозлар ва эксперт хулосалар тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва шуъба мудирига, Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини, уларни тайёрлаш мақсадида, муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ўзига биркитилган масалалар бўйича Департамент мудири, шуъба мудири ва бош мутахассиснинг топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномалар ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини, уларни тайёрлаш мақсадида, муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Инспектор Департаментда иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 404-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; 2011 й.,36-сон, 367-модда)