26.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ НОГИРОНЛАРИГА ВА ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ УЧУН БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК МУНОСАБАТИ БИЛАН НАФАҚА ОЛАЁТГАН ОИЛАЛАРГА УЙ-ЖОЙ МАЙДОНИ ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШДА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АЙРИМ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ КОНСТИТУЦИЯГА ҚАНЧАЛИК МОСЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раис Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановдан иборат таркибда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тараф сифатидаги вакили Д. Эрғозиеванинг иштирокида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа олаётган оилаларга уй-жой майдони ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзлар беришни тартибга солувчи айрим ҳуқуқий нормаларнинг Конституцияга қанчалик мослигини текшириш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг оширилган (имтиёзли) ижтимоий ҳимояга лойиқ кўрсатиб ўтилган тоифалари томонидан уй-жой майдони ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашга доир айрим ҳуқуқий нормаларнинг ноаниқлиги ва қарама-қаршилигини ҳамда ана шу нормаларнинг Конституцияга қанчалик мослигини текшириш мақсадга мувофиқлигини қайд этган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекциясининг мурожаати муносабати билан, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига биноан, Конституциявий суднинг судьялари О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржанов томонидан кўрсатилган ташаббус масалани кўриб чиқишга асос бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузачи судья Ғ. Абдумажидовнинг ахборотини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакилининг тушунтиришини, мутахассисларнинг фикрини эшитиб, иш материалларини текшириб чиқиб, Конституциявий суд қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Министрлар Советининг 1981 йил 7 июлдаги 544-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа олаётган оилалар уй-жой майдони 9 кв. метрли норма доирасида 50% миқдорида, 15 кв. метргача бўлган ортиқча майдон учун бир ҳиссали миқдорда квартира ҳақи тўлашлари лозим эди. Бунда квартира ҳақининг пасайтирилган миқдори ишчи ва хизматчиларга оила эгаллаб турган бутун уй-жой майдони учун оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган 9 кв. метрли майдон доирасидаги ставкалар бўйича ҳисобланиши керак эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг 1983 йил 19 декабрдаги Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисидаги Фармони билан республика ҳукуматига ўз қарорларини мазкур Кодексга мувофиқ ҳолга келтириш топширилган. Хусусан, уй-жой майдони нормаси 10 кв. метр ҳажмида белгиланиши лозим эди, аммо бундай қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Президентининг 1990 йил 7 майдаги иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисидаги 4-сонли Фармони чиқарилиб, фуқароларнинг қайд этилган тоифалари 1990 йил 1 июлдан бошлаб квартира ҳақи тўлашдан тўлиқ озод қилингандан кейин ҳам коммунал хизмат ходимлари юқорида айтилган Низомга амал қилаверганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. МДҲ мамлакатларининг ҳукуматлари томонидан 1994 йил 15 апрелда тузилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, бошқа давлатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларнинг қатнашчилари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун имтиёзлар ва кафолатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битимга биноан уларга квартира ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги имтиёз белгиланган, айни вақтда МДҲ мамлакатлари бу имтиёзни янада кўпайтиришлари мумкинлиги таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур масала Конституциявий суднинг 1996 йил 23 декабрдаги мажлисида кўрилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили Л.А. Крутцова ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазири В.К. Михайлов ҳозирда фуқароларнинг кўрсатилган тоифаларига имтиёзлар беришга доир янги қоидалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилиб, ишни кўриб чиқишни кейинга қолдиришни илтимос қилган эдилар. Бироқ бу қоидалар ҳанузгача қабул қилинмади ва мазкур масалага оид 1981 йилги Низом ўз кучини йўқотган деб топилгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инсон-давлат муносабатларида устунлик инсонга, унинг ҳуқуқ ва манфаатларига тегишли бўлиши тўғрисидаги конституциявий тамойилдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг талабларини бажариш муқаррарлиги шубҳасиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вужудга келган вазият, токи ушбу масалани қонун йўли билан тартибга солишдаги бўшлиқни бартараф этиш учун Вазирлар Маҳкамаси имкони борича қисқа муддатда, лекин икки ойдан кечиктирмай, юқорида айтиб ўтилган имтиёзларни беришга доир мавжуд қоидаларни қайта кўриб чиқишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Министрлар Советининг 1981 йил 7 июлда қабул қилинган 544-сонли қарори билан тасдиқланган иккинчи жаҳон уруши ногиронларига ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа олаётган оилаларга уй-жой майдони ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда, шунингдек иккинчи жаҳон уруши ногиронларига йўловчилар ташиш транспортида юришда имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом конституцияга хилоф деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин йўқ ва у «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинган пайтдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 26 февраль