16.01.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 118-МОДДАСИНИ ҚЎЛЛАНИШНИНГ КОНСТИТУЦИЯГА МУВОФИҚЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди суд раиси Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановдан иборат таркибда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасининг тўртинчи қисмига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддасини тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг муддатини белгилашга нисбатан қўлланишининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг мурожаати муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановнинг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ кўрсатган ташаббуси масалани кўриб чиқишга асос бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья Г. Пиржановнинг ахборотини, эксперт, доцент М. Гасановнинг фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас (115-модданинг биринчи қисми). Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнат шароитлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (242-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар (220-модданинг учинчи қисми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар (117-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар (118-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кодексда дастлабки икки тоифадаги барча ходимлар учун истисносиз иш вақтининг қисқартирилган муддати назарда тутилган. Учинчи тоифадаги ходимларга иш вақтининг қисқартирилган (ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган) муддатини бериш, аввало, тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида ёки касаба қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи келишувларида бундай ишлар рўйхати мавжудлигига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг муддати (ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган) чегарасини белгилаш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган уч тоифадаги ходимлардан фарқли равишда алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар доираси муқаррар эмас. Меҳнат кодексининг 118-моддаси меҳнати юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ барча ходимларни шундайлардан деб ҳисоблайди. 118-моддага кўра, иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган муддати «айрим тоифадаги ходимлар (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар)» учун белгиланади. Мазмунан бу «айрим тоифадаги ходимлар» жумласига тиббиёт ва педагог ходимларнинг фақат айрим тоифалари эмас, балки барчаси киришини билдиради. Модда матнида «ва бошқалар» деган сўзлар ишлатилишига келганда, бунда ана шундай ходимларнинг рўйхати ва улар иш вақтининг муддати, моддада ёзилганидек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий норма матнини тушунишдаги ҳар қандай шубҳа инсон ҳуқуқлари устунлиги инобатга олиниб ҳал этилиши лозим. 118-модданинг мазмуни кенг изоҳланиши зарурлигини қуйидагилар ҳам тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодекси амалга киритилгунга қадар, яъни 1996 йил 1 апрелгача амалда бўлган қонун ҳужжатларига кўра, деярли барча тиббиёт ходимлари иш вақтининг қисқартирилган муддати ҳуқуқидан фойдаланувчилар тоифасига киритилган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати» иш вақтининг қисқартирилган муддати ҳуқуқига эга бўлган тиббиёт ходимлари доирасини анча чеклаб қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилиб, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларидан ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 1997 йил 11 мартда тасдиқлаган «Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати»да кўрсатиб ўтилмаган тиббиёт ходимларининг иш вақти нормаси бир ҳафтада ўттиз олти соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин йўқ ва у «Халқ сўзи» ва «Народное слова» газеталарида эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 16 январь