16.01.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ҲИСОБВАРАҒИДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЧИРИШ НАВБАТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди суд раиси Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов, Г. Пиржановдан иборат таркибда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж. Сайфутдинов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф. Муллажонов, эксперт, профессор Ҳ. Раҳмонқулов иштирокида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 784-моддасининг ва «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддаси 4-бандининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг мурожаати муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Конституциявий суднинг судьялари О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановнинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузачи судья Ғ. Абдумажидовнинг ахборотини, эксперт, профессор Ҳ. Раҳмонқуловнинг фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, Конституциявий суд аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддаси мижознинг ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш навбатини назарда тутади. Мазкур нормага мувофиқ ҳисобварақда мижозга қўйилган ҳамма талабларни қаноатлантириш учун етарли миқдорда пул маблағлари бўлса, бу маблағларни ҳисобварақдан ўчириш, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мижознинг фармойишлари ва ўчириш учун бошқа ҳужжатлар тушган тартибда (календарь навбат) амалга оширилади. Ҳисобварақдаги пул маблағлари қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, ўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда — меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларни, алиментлар ундириш тўғрисидаги, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлаш, шунингдек ҳаётга ва саломатликка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул ўтказишни ёки пул беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда — бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов ҳужжатлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда — бошқа пул талабларини қондиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи навбатда — бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича календарь навбат тартибида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасининг 4-бандига мувофиқ, иш ҳақи тўлаш, бюджетга тўловлар, шунингдек давлат мажбурий суғуртаси турлари бўйича суғурта тўловлари ва Пенсия жамғармасига тўловлар барча корхоналар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун биринчи галдаги тўловдир. Ҳисоб-китобларнинг бошқа турларини корхоналар календарь навбат тартибга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларни корхоналарнинг солиққа оид тўловлар ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича мажбуриятларига нисбатан имтиёзли тарзда қондириш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зиддир ва Олий Мажлиснинг «Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қарорини бажаришга тўсқинлик қилади деб эътироф этмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг хатида кўрсатилишича, корхоналар юқорида кўрсатилган ҳуқуқий нормаларга асосланиб, биринчи навбатда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларни қондириш учун маблағларни ўчирмоқдалар ва бюджетга тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяптилар. Бундан ташқари, корхоналар ўз маҳсулотининг истеъмолчилари билан келишиб, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун пулни иш ҳақи тўланадиган муддатда олмоқдалар, шу тарзда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар қилишдан бўйин товлаш ҳоллари кўплаб бўляпти. Буларнинг ҳаммаси бюджетга тўловлар бўйича боқимандалар ўсишига олиб келяпти. Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланган давлат бюджети кўрсаткичлари бажарилишини хавф остида қолдиради, энг асосийси, бюджетдан таъминланадиган ташкилотлар ходимларига иш ҳақини, пенсияларни, стипендияларни, болаларга, кам таъминланган оилаларга, вақтинча ишсизларга нафақаларни ҳамда фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш имкониятини, бинобарин аҳоли ижтимоий ночор қатламларининг конституциявий ҳуқуқларини чеклаб қўяди. Ваҳоланки, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварағидан пул маблағларини бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга биринчи навбатда ўчиришни қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиш аҳоли талай қисмининг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини давлат томонидан кафолатлаш имконини берган бўлар эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Молия вазирлигининг ва Марказий банкнинг далилларини муҳокама қилиб аниқладики, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддасини ва «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасининг 4-бандини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига номувофиқ деб топиш учун асос йўқ. Шу билан бирга хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш навбатини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари устуворлигидан иборат энг муҳим принципга асосланади. Конституция давлат зиммасига пенсионерлар, кўп болали оилалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа табақалари тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилиш мажбуриятини юклаган. Фақат иқтисодиёти қудратли давлат фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, одамлар турмуши учун муносиб шарт-шароит яратишга қодирдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, корхоналар бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратадиган маблағлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек давлатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасидан, 13, 14, 45-моддаларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширишини таъминлайдиган энг муҳим манба ҳисобланади. Солиқ тўловлари бюджетга тушмаса, давлат буюртмасини бажараётган корхоналарга, солиқни сақлаш, таълим муассасаларига, армияга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маблағ ажратиш, миллий хавфсизликни таъминлаш имконияти бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондиришнинг мавжуд тартиби (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 78 моддаси) бюджетнинг даромад қисмини шакллантириш қийинчиликлар туғдиради. Бу иш ҳақини тўлашда, ижтимоий мақсадларга маблағлар ажратишда қарздорликка олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролар кодексининг 3, 56, 783, 784-моддалари, Меҳнат кодексининг 67-моддаси 6-қисмини, «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасини ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд бўлган фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини таҳлил этиб, корхоналар ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш навбатини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурлиги тўғрисида хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб ҳамда фуқароларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг конституциявий принципларини рўёбга чиқариш, бюджетнинг тўлдирилишини, Олий Мажлиснинг «1998 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қарори сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида, Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига амал қилган ҳолда, қонунчилик ташаббуси билан чиқиш тартибида қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича маблағларни биринчи навбатда ўчиришни назарда тутган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш навбатини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги масала Олий Мажлисга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 16 январь